«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2024, 07:12
ЎЗO‘Z

Семирмоқчи бўлган йигитларга тавсиялар

13 янв, 13:03 13 765 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Семирмоқчи бўлган йигитларга тавсиялар Орамизда шундай эркаклар борки, доим семириш орзуси билан юришади. Бироқ буни оддий шароитда қандай амалга оширишни билишмайди. Ана шундай йигитлар учун мутахассислар семиришнинг маълум қоидаларини тавсия қилади.

Хўш, вазн йиғиш учун эркак киши қандай аниқ амалларни бажариши керак? Биринчидан, ҳис-хаяжоннинг тўлиқ назорати ва тўйиб ухлаш, иккинчидан, доимий ва профессионал даражадаги жисмоний машғулот олиб бориш, учинчидан, тўғри овқатланиш тартибига амал қилиш.

Овқатланишнинг янги тартиби аниқ ташкил этилиши ва қатъий назорат қилиниши керак. Биринчи нонушта тонгги соат 4-5 ларда бошланиб, кун давомида 6 маротабагача оз-оздан овқатланишни йўлга қўйиш керак. Яъни ҳар икки ярим, уч соатда таом истеъмол қилиниши талаб этилади.

Рационга кўпроқ мева ҳамда маҳсулотларни киритиш керак. Кун давомида ичиладиган сув миқдори 1,5-2 литрни ташкил этади. Тунга оқсилларга бой коктейлнинг бўлиши шарт. Шунингдек, спортчилар учун махсус қўшимчалар, аминокислота, Л-глютаминлар ҳам истеъмол қилиб туриш керак.

Спорт машғулотлари ҳафтасига 3 мартадан кўп бўлмасин ва унинг вақти 40–45 дақиқа. Машғулотлар 5-7 та асосий машқлар, жумладан, тош билан ўтириб-туриш, даст кўтариш, ётган ҳолда кўтариш ва ҳаказо. Биринчи босқичда аэроб машқлар ва мушаклар гуруҳига йўналтириладиган машқларни бажармай туринг. Айтганча, жисмоний машқларнинг тартиби, уни тўғри бажариш бўйича мутахассисдан маълумот олишни унутманг.

Хулоса қилиб айтганда, семириш учун асосий қоидаларнинг доимийлигини таъминлаш талаб этилади: 5-6 маҳал овқат истеъмол қилиш ва бир ҳафтада 3-4 маротаба белгиланган жисмоний машғулотларни бажариш.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 214
  • Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари 29 апр, 10:30 135
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 325
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 176
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 368
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 255
  • Сўнгги янгиликлар
  • Бекхэм Роналдуни “Интер Майами”га олиб келиш бўйича иш бошлади 06 мая, 06:00 1
  • АҚШ Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатди 06 мая, 00:30 78
  • Сурхондарёда Telegram орқали арзон маҳсулот сотишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 06 мая, 00:12 20
  • Испания ва Аргентина ўртасида дипломатик можаро юзага келди 05 мая, 23:50 87
  • Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор" 05 мая, 23:34 35
  • Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди" 05 мая, 23:20 32
  • Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак" 05 мая, 23:05 99
  • Польша ташқи ишлар вазири: “Хитой Путинни урушни тўхтатишга мажбурлаши мумкин” 05 мая, 22:40 91
  • Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди 05 мая, 22:18 33
  • Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди 05 мая, 21:53 76
  • Ўзбекистонда коррупцияни камайтиришга қаратилган 7 млн евролик ташаббус бошланди 05 мая, 21:25 54
  • Суперлига. "Бунёдкор" бу сафар "Сурхон"га имкониятни бой берди 05 мая, 21:02 53
  • Бўлимлар