«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 22:18
ЎЗO‘Z

Гейтс ўз бизнесини бугун бошлаганида қайси соҳани танлаган бўларди?

06 янв, 10:00 5 783 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Гейтс ўз бизнесини бугун бошлаганида қайси соҳани танлаган бўларди? Microsoft ҳаммуассиси Билл Гейтс LinkedIn'га берган интервьюсида келгусида меҳнат бозорида энг талабгор бўлиши кутилаётган билимларни санаб ўтди. "Мен асосий илмий билимлар, математик кўникмалар ва иқтисодий билимлар келгусида турли соҳаларда талабгор бўлади, деб ўйлайман", дея таъкидлади миллиардер.

Шунингдек у код билан ёзишни билиш зарур эмаслигини қўшимча қилди. Ишлаб чиқарувчилар қандай имкониятларга эга эканликларини англашнинг ўзи етарли. "Ушбу уч соҳада кўникмаларга эга бўлган киши ҳар қандай корхонада ишлай олади", - дея таъкидлади Гейтс.

Иқтисодиёт, муҳандислик ва илм-фан — билимлар асоси, деб ҳисоблайди миллиардер. У ўзининг Twitter микроблогида ҳатто келгусида меҳнат бозорида муваффақиятга эришмоқчи бўлганларга янада аниқ маслаҳатлар ҳам беради. Гейтс сунъий интеллект, биология фанлари ёки энергетика соҳаларида карьера қуришни тавсия қилади. "Агар бугун иш бошлаган бўлганимда, айнан шуларнинг бирини танлаган бўлардим", - дейди у.

Билл ва Мелинда Гейтслар фонди шу соҳаларнинг камида иккитасининг ривожи билан шуғулланади — биология фанлари ва энергетика. Ташкилот соф энергетика соҳасидаги стартапларга сармоя киритади. Ноябрь ойида фонд бир вақтнинг ўзида ҳам энергия ишлаб чиқарувчи, ҳам сувни тозаловчи NEWgenerator қурилмасининг ишланиши учун 1,14 миллион доллар ажратди, 2016 йилда эса ўзининг барча акцияларини BP нефть-газ компаниясига сотди. Шу билан бирга, биологик билимлар ҳам Гейтслар томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Фонд полиомиелит ва малярия билан курашишга пул ажратмоқда ҳамда вакциналарни ривожланаётган мамлакатларга тарқатмоқда.

Таълим — Билл Гейтс қизиқишларининг яна бир объекти. Куз ойларида у давлат мактабларига 1,7 миллиард доллар киритди — пуллар таълимга янгича ёндашувлар ва таълим тизими ривожига сафарбар этилади. Бундан аввал Билл ва Мелинда Гейтс фонди Common Core миллий таълим стандарти ривожига 3,4 миллиард доллар сарфлаган.

Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 167
  • Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари 29 апр, 10:30 128
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 305
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 157
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 347
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 237
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украина миллий банки нохуш маълумотни ошкор этди 03 мая, 22:00 1
  • Собиқ бош вазир сайлов участкасига киритилмади 03 мая, 21:43 14
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 6
  • Президент АҚШ, Хитой ва Европанинг етакчи компаниялари раҳбарларини қабул қилди 03 мая, 20:53 6
  • Қуддусда Туркия фуқароси исроиллик полициячига пичоқ билан ҳужум қилди 03 мая, 20:30 36
  • Буюк Британия ва Украина 100 йиллик ҳамкорлик бўйича музокараларни бошлади 03 мая, 20:05 26
  • Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди? 03 мая, 19:36 138
  • Ўзбекистон матбуот эркинлиги рейтингида 11 поғонага пастлади 03 мая, 19:13 34
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 58
  • Чилонзорда 1 ёшли қизалоқни дарахт босиб қолди 03 мая, 18:39 65
  • Усмон Тошев: "Олимпиадага чиққанимиздан 20 дақиқа ўтгач, кўплаб жамоалардан таклифлар тушди" 03 мая, 18:34 220
  • Сауль Альварес: "У ўз жангчисига тупуриб қўйган!" 03 мая, 18:26 49
  • Бўлимлар