«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 16:16
ЎЗO‘Z

Диққатни жамлашни ўрганиш борасидаги тавсиялар

21 дек, 06:10 6 119 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Диққатни жамлашни ўрганиш борасидаги тавсиялар Бизнинг бахтимиз, самарадорлигимиз ва шахс сифатида ривожланишимиз диққатимизни назорат қилиш ва бошқариш хусусиятларимизга боғлиқ.

Бугунги кунда атрофимиздаги дунё имкон қадар бизни кўпроқ чалғитишга уринаётгандек. Google ва Facebook каби компаниялар бизнинг онгимиздаги заиф нуқталарни топиб, хатти-ҳаракатларимизга таъсир кўрсатишда улардан фойдаланади. Зеро биз кириб ўқиётган ҳар бир янги хабар, ҳар бир хат, ҳар бир сайт уларнинг маҳсулотидан фойдаланиш вақтини оширади.

Диққат-эътиборингизни ўзингизга қайтарадиган вақт келди. Қуйида эътиборингизни бекорга сарфламай, ўзингиз учун ҳақиқатда муҳим бўлган нарсаларга қаратишга ўрганишнинг уч усули ҳавола этилади.

1. Онгли медитация
Замонавий психотерапияда медитация бошқа нарсаларга чалғимай, айни дамда бўлишга ёрдам берувчи диққатни жамлаш хусусиятини ривожлантириш учун қўлланилади.

Унинг моҳияти кўзларни юмган ҳолда тана ва онгда нималар рўй бераётганини жимгина кузатишдан иборат.

Медитация стрессни пасайтиради, дам олиш ва барча чалғитувчи омиллардан узоқлашишга ёрдам беради. Ҳаммаси оддий: сиз ўтириб, диққатингизни бир нарсага қаратасиз, кўпинча нафас олишга. Албатта, сиз чалғийсиз ва нималар ҳақидадир ўйлаб, "булутлар узра сайр қиласиз". Медитация моҳияти ҳар қандай фикрлаш фаолиятидан қутулишда эмас. Шунчаки уни айни дамда кузатиш керак.

Агар медитация қилишнинг уддасидан чиқа олмаётган бўлсангиз, спорт билан шуғулланаётганингизда ёки қандайдир иш билан машғул пайтингизда биргина нарсага ёки рағбатга диққатни жамлашга ҳаракат қилиб кўринг. Шу тариқа миянгизни диққатни назорат қилишга ўргатасиз.

2. Бир вазифалилик
Кўп вазифалилик биз ўйлагандек самарали эмас, айниқса, гап ақлий фаолият ҳақида кетганда. Шу билан бирга, у мияга зиён. Ҳар сафар бир неча ишни баравар бажарганингизда мия ортиқча стрессга йўлиқади ва табиийки, янги вазифага диққатни қаратиш хусусияти пасаяди.

Узоқ вақт давомида бир ишни бажарганингизда бундай асоратлар бўлмайди. Бир вазифалилик янада самарали ишлашга ёрдам беради ва диққатни бир предметда жамлашга ўргатади. У ўз таъсирига кўра, медитацияга ўхшайди: қанча кўп машқ қилсангиз, шунча яхши уддалайсиз, керакли нарсага диққатни йўналтириш шунчалик осонлашади.

3. Мунтазам равишда четлашиш
Ҳар сафар ижтимоий тармоқларга кириш учун телефонни қўлга олганингизда ёки 10 дақиқалик танаффус бир соатга чўзилиб кетганида миянгиз ҳар сафар навбатдаги такрорлаш билан мустаҳкамланувчи одат тўқималарини шакллантиради.

Айнан шунинг учун рақамли қурилмалардан фойдаланишни чеклаш шундай муҳим. Мунтазам равишда бундай чалғитувчи омиллардан четлашишга ҳаракат қилинг. Масалан, куннинг муайян бир қисмидагина почта ва хабарларни текширишга одатланинг, ҳафтада бир ёки икки марта эса умуман смартфон ва ноутбукка қўл урманг.

Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 160
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 116
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 290
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 191
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 255
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 402
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентда фуқароларга ҳужжатсиз уйларни сотганлар қидирилмоқда 28 апр, 15:20 1
  • Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистонни мағлуб этди ва бронза медалларини қўлга киритди 28 апр, 14:55 54
  • Хитойда торнадо беш кишининг умрига зомин бўлди (видео) 28 апр, 14:55 22
  • Илон Маск кутилмаганда Хитойга борди. Нега? 28 апр, 14:28 76
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 45
  • “Барса” икки юлдуз учун биттасини “қурбон” қилади 28 апр, 13:37 39
  • Сенсация! Афғонистон футзал бўйича жаҳон чемпионатига чиқди! 28 апр, 13:20 115
  • Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор ёғди 28 апр, 12:45 85
  • “Байер” янги асрнинг янги рекордини ўрнатди 28 апр, 12:20 61
  • Ҳарри Кейн такрорланмас рекорд ўрнатди 28 апр, 12:00 86
  • Футзал, Осиё кубоги. Ўзбекистон терма жамоасининг Тожикистонга қарши асосий таркиби 28 апр, 11:52 41
  • Салоҳ ва Клопп ҳамманинг олдида баҳслашди. «Ливерпул»да яна йўқотиш 28 апр, 11:36 116
  • Бўлимлар