«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 07 2024, 07:11
ЎЗO‘Z

Брюс Лининг мустақил фикрлашни ривожлантиришга доир сабоқлари

17 дек, 08:02 6 279 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Брюс Лининг мустақил фикрлашни ривожлантиришга доир сабоқлари Мустақил фикрлаш мавжуд ғояларни инкор қилиш кераклигини назарда тутмайди. Унинг моҳияти қарор қабул қилишга танқидий ёндашишда.

1. Ёдингизда бўлсин, ҳеч бир ақида ҳақиқатни тўлиқ акс эттира олмайди

Одамлар одатда ўз мамлакатларида кенг тарқалган анъаналар ва қарашларга риоя қилишади. Бу анъаналар ва қарашлар қандай хулқ-атвор тўғри ҳисобланиши ва яхши яшаш қандай бўлишини белгилаб беради. Бироқ сиз биргина маданий ёки ғоявий тизим таъсирига тушиб қолсангиз, фикрлаш доирангиз жуда тор бўлиб қолади

Брюс Лига Хитой фалсафаси катта таъсир кўрсатган ва у Ғарбга Шарқ қадриятларини етказишга ҳаракат қилган. Шундай бўлса-да, у бир анъана билан чекланиш мумкин эмаслигини доим англаб етган ва ҳаётий хулосаларига келиш учун турли маданиятлар ғояларини уйғунлаштирган.

Ҳар қандай догма ўзини ўзи ҳақ дея эътироф этади. Бироқ тарихга мурожаат қилсак, уларнинг ҳар бирида ижобий фазилатлар билан бир қаторда камчиликлар ҳам борлигини кўрамиз.

Одамлар одатда фақат тасодиф туфайли муайян догмага рияо қилишади: чунки бу догма улар туғилиб ўсган жойда кенг тарқалган ва уларнинг атрофида тўғри дея ҳисобланади.

Бу кўпчилик риоя қилувчи қарашларга умуман ишониш мумкин эмас дегани эмас. Шунчаки ўйлаш ва эҳтиёткор бўлиш керак. Ҳар бир маданият ва мафкура нимагадир ўргатиши мумкин, асосийси — ҳеч бири ҳақиқатни тўлиқ акс эттирмаслигини унутмаслик.

Бир интервьюда Брюс Лидан ўзини ким деб ҳисоблаши ҳақида сўрашган - хитойликми ёки америкалик. "У ҳам, бу ҳам эмас, — дея жавоб берди у. — Мен ўзимни инсон деб ҳисоблайман".

2. Интеллектуал ишончни ривожлантиринг

Агар қандайдир ғоя узоқ вақтдан буён мавжуд бўлса, демак, бунинг учун арзирли сабаб бор. Шунинг учун инсон мавжуд догманинг бир қисмини рад этиш учун интеллектуал даражада ўзига ишонган бўлиши керак. Сиз догмани қабул қилиш ёки инкор этишингиз сабабини ҳақиқатда етарли деб ҳисоблаб, сизни йўлдан адаштирмаётганига ишонч ҳосил қилишингиз керак.

Брюс Ли ўзининг жисмоний хусусиятларига бўлган ишончи интеллектуал ишончидан келиб чиққан деб ҳисоблаган. У ўз ақлини ривожлантириш натижасида эга бўлган ишончи туфайли фикрлаш тарзи ва хатти-ҳаракатларига ишона оларди.

Мустақил фикрлаш ривожланиш ва олдинга қараб ҳаракатланишга ёрдам беради. Мустақил фикрлаш учун инсон ўзи ва дунёқараши устида ишлаши зарур.

3. Тақлидга эмас, ўзингизни намоён этишга ҳаракат қилинг

"Ўқув машғулотлари — шунчаки тақлид ёки билимларни тўплаш ва уларга мослашиш хусусияти эмас. Бу — ҳеч қачон тугамайдиган тинимсиз кашфиётлар жараёни".

Брюс Ли

Дастлаб инсон ўзини тушуниши керак, шунда сизга нима тўғри келиши-ю нима тўғри келмаслигини тасаввур қила оласиз. Шундан кейингина фақат сиз учун муҳим бўлган йўналишда ривожланасиз.

Ҳар қандай ривожланиш базавий даражадан — сизнинг кимлигингиз ва сиз нимани тўғри деб ҳисоблашингиздан бошланади. Бу ўзгариши мумкин, албатта. Зеро инсон доим янада яхши бўлишга интилиши керак. Одамлар кўпинча ўз илҳомлари манбаи ёки ибрат олаётган кишиларига ҳаддан ташқари боғланиб қолишади. Бу баъзан фойдали бўлиши мумкин бўлса-да, кўпинча бу йўлда ўзлигимизни йўқотиб қўямиз.

Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Озиш учун қанча югуриш керак? 06 мая, 21:40 84
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 231
  • Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари 29 апр, 10:30 141
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 341
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 181
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 380
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди 07 мая, 06:58 1
  • ҲАМАС Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича таклифни қабул қилди 07 мая, 06:30 2
  • Гвардиола: Сизлар хомсемиз ўйинчилар жамоасисиз! 07 мая, 06:00 1
  • Президентга темир йўл соҳасидаги лойиҳалар тақдим этилди 07 мая, 00:30 36
  • Машарипов гол урган ўйинда "Истиқлол" камбэк амалга оширди 07 мая, 00:21 57
  • Instagram янги турдаги «Stories» ва бошқа функцияларни жорий қилди 07 мая, 00:17 21
  • Си Жинпинг Европага ташриф буюрди. Унга Путиннинг «сояси» ҳамроҳлик қилмоқда 07 мая, 00:07 171
  • Покистон “Толибон” билан алоқаларини узди 06 мая, 23:45 78
  • Исроилнинг Ҳарбий Маҳкамаси Рафаҳга бостириб киришга рухсат берди 06 мая, 23:30 52
  • Афғонистонда сайёҳларнинг хавфсизлиги қандай таъминланмоқда? 06 мая, 23:06 73
  • Латвия ҳаво кучлари қўмондони: “Украина суверенитетни сақлаб қолиш учун ҳудудининг бир қисмидан воз кечиши керак” 06 мая, 22:44 197
  • Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик" 06 мая, 22:29 82
  • Бўлимлар