«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 01:30
ЎЗO‘Z

Билакдаги қизил ипнинг маъноси нима?

13 окт, 08:15 19 488 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Билакдаги қизил ипнинг маъноси нима? Бугунги кунда турли миллат вакиллари орасида билакка қизил ип боғлаб юрган инсонларни жуда кўп учратяпмиз. Бундай пайтда сизда ҳам ушбу ипнинг қандай маъно англатишига боғлиқ саволлар пайдо бoэлса ажаб эмас. Гарчи ушбу ип yoмон кўздан сақлаши ҳақидаги гап-сўзлардан хабардор бўлсангиз ҳам унинг келиб чиқиш тарихи сиз учун қизиқ бўлса керак.

Қизил ип индуизм ибодатхоналарида ёш қизлар қўлига тақиб қўйилади. Бунинг маъноси ип тез орада қизнинг бўлажак турмуш ўртоғи эътиборини жалб қилишидир. Бунинг ҳақиқатга нақадар яқин эканлиги эса маълум эмас.

Славянларда ва айрим шарқ мамлакатларида билакка тақилган қизил ип кўз тегишидан сақлаши ҳамда ҳаётга молийвий фаровонлик, бахт ва омадни жалб қилиши ҳақида айрим тушунчалар мавжуд. Шу сабабли ушбу миллат вакиллари қадимданоқ болалар ва катталар билагига қизил ип боғлаб қўйишган.

Айни кунларда қизил ип Голливуд yuлдузлари орасида ҳам етарлича оммалашди. Ана шундай юлдузлардан бири Мадонна бўлиб, хонанда кўплаб интервьюларида ушбу буюм унинг ҳаётига муваффақият олиб киргани ҳақида қайд этиб ўтган.

Ҳа айтгандай, айтишларича, билакдаги ипни ўз соҳиби боғласа ҳеч қандай кучга эга бўлмас эмиш. Шу сабабли ушбу буюмдан фойдаланишни истаганлар уни боғлаб қўйишни ўз яқинларидан илтимос қилишади. Ипнинг икки учи етти марта тугилиб, ҳар бир тугун тугилаётган пайтда бирор нарса ҳақида ният қилинади. Бундай ипни махсус дўконлардан сотиб олиш ёки шу рангдаги тўқув ипларидан тайёрлаш мумкин. Қизил ип ҳар доим чап билакка тақилади.

Нима ҳам дердик, бу борада ҳар кимнинг ўз қараши ва фикри бор. Қизил ипнинг ҳақиқатан ҳам ижобий сифатларга эга ёки йўқлиги ҳақида эса аниқ фактлар мавжуд эмас. Яна ким билади дейсиз?




Мавзуга оид янгиликлар
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 16
  • Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари 29 апр, 10:30 125
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 301
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 151
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 341
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 228
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 18
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 23
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 51
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 16
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 30
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 86
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 115
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 84
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 20
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 28
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 89
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 124
  • Бўлимлар