«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 04:54
ЎЗO‘Z

7 сабаб: Сизни семиришга нима мажбур қилмоқда?

22 сен, 09:41 8 002 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
7 сабаб: Сизни семиришга нима мажбур қилмоқда? Яқин-яқингача ортиқча вазн муаммоси фақатгина америкаликларнинг жиддий муаммоси эди, ҳозир эса бу дунё миқёсидаги муаммога айланди. Нима учун одамлар тезкор суръатларда вазн тўпламоқда? Сабаб кўп, лекин асосийлари еттита. Уларни бартараф қилинг - шунда саноқли кунларда қоматингиз чиройли бўлади.

Қатъий парҳез
Кенг тарқалган фикрга қарши ўлароқ, парҳез озишга ёрдам бермайди. Умуман олганда, овқатни ўтказиб юбориш - вазн ташлашнинг самарасиз усули. Journal of Nutritional Biochemistry журналида чоп этилган тадқиқотга кўра, овқатни вақтинчалик чеклаш метаболизмнинг ўзгаришига сабаб бўлади. Қисқаси, тушликни ўтказиб юбориб, семизлик сари қадам ташлаган бўласиз.

Нотўғри нонушта

Нонушта - кун давомидаги энг муҳим таомланиш вақти экани ҳақида эшитгандирсиз? Хуллас, буни ҳақиқат деб қабул қилиш вақти келди. Бўтқалар, апельсин шарбати ва сархил мевалар куннинг мукаммал бошланиши бўлади. Бундай нонушта бирйўла метаболизмни ҳам мустаҳкамлайди.

Уйқу етишмовчилиги

Умуман олганда, меъёрдан кўп ухлаш ҳам организмга салбий таъсир кўрсатади. Сабаби оддий: уйқу етишмаслиги ҳам, унинг меъёрдан кўплиги ҳам метаболизмнинг секинлашувига олиб келади. Катта ёшли одам кунига 7-9 соат ухлаши зарур.

Сувсизланиш

Организмингизнинг барча ҳужайралари нормал ишлаши учун уларга сув керак. Сувсизликнинг енгил даражасида тана 3 фоизга камроқ ёғ ажрата бошлайди. Сув ичишни ёқтирмайсизми? Кўк чой ичинг. Бир пиёла кўк чой метаболизмни 3 соатга тезлаштиради.

Спорт ва дангасалик

Метаболик жараёнлар спорт машқлари тугагандан кейин ишга тушади. Таъсири деярли икки кунгача сақланиб қолади - демак, катта ёшли одам ҳафтада уч марта албатта залга чиқиши керак. Мушак массаси тўплами ҳам ижобий таъсир кўрсатади: мушаклар доимий энергетик қувватни талаб қилади, бу эса организмни моддалар алмашинувини тезлаштиришга мажбур қилади.

Стресс таъсири остида семириш

Биринчидан, ҳатто енгил стресс ҳам организмингизни секинлашишга мажбур қилади. Иккинчидан, миянинг асабий зўриқишидан оддий усулда халос бўлиш мумкин: сизни ширинлик ейишга мажбур қилиш. Албатта, бу билан стрессдан буткул қутулиб бўлмайди, бироқ бу жараённи бошқариш имкони пайдо бўлади. Ишонмасангиз, синаб кўринг - ёрдам беради.

Сут маҳсулотлари

Нима учундир кўпчилик сут маҳсулотларидан воз кечиш озишга ёрдам беради деб ўйлайди. Сут ҳақиқатда ёғли, лекин шуни деб ундан тўлиқ воз кечиш керак эмас. Гап шундаки, сут маҳсулотлари организмни керакли миқдордаги кальций билан таъминлайди. Ёғ ҳужайраларида кальций қанча кўп бўлса, организм шунча кўп ёғни парчалайди.

Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 144
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 111
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 284
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 190
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 254
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 401
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 36
  • Украина урушидаги вазият: АҚШнинг ёрдами кечикмадими? 28 апр, 00:30 94
  • Умарали Раҳмоналиев: "Ярим финалга ҳеч қачон кучсиз жамоалар йўл олмайди" 28 апр, 00:00 33
  • Бундеслига. "Байер" 90+6 дақиқада гол уриб яна мағлубиятдан қутулиб қолди! 27 апр, 23:54 31
  • Истанбулда кучли зилзила юз бериши айтилди 27 апр, 23:44 52
  • Глобал Жануб кимники? 27 апр, 23:41 76
  • АҚШ 13 миллиард долларга янги «Қиёмат куни самолёти»ни қуради 27 апр, 23:38 73
  • "Бугун гапирсам, ҳаммаси ёнади!". Муҳаммад Салоҳ Клопп билан уришиб қолди 27 апр, 22:40 123
  • Crocus’даги терактда айбланган яна бир Тожикистон фуқароси ҳибсга олинди 27 апр, 22:14 123
  • Ҳалокатли торнадо АҚШ бўйлаб юзлаб уйларга зарар етказди (видео) 27 апр, 21:49 120
  • Мигрантларни Россиядан чиқариб юборишнинг янги тартиби таклиф этилди 27 апр, 21:24 432
  • Олмаотада автобус ҳайдовчисини уриб, фожиали ЙТҲ сабабчиси бўлган йўловчига ҳукм ўқилди 27 апр, 20:50 145
  • Бўлимлар