«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 01 2024, 23:14
ЎЗO‘Z

Бахтли бўлишнинг 10 та сири

04 сен, 14:02 17 216 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бахтли бўлишнинг 10 та сири Бахтсиз бўлиш осон, бироқ чинакам бахтга эришиш учун етарлича ҳаракат қилиш ва ён атрофингиздагиларга яхшилик тилаш лозим.

Нимагадир одамларга бахтсиз бўлиш осондек туюлади, шу сабабли кўпчилик ҳар ерда ёлғон, хиёнат ва сохталикни кўради. Биз кучимизга ишонишни истамаймиз ва кўпинча йиғлаймиз, нолиймиз, бу билан ўзимизга бахтсизликни чорлаймиз.

Ҳақиқатан ҳам бахтли бўлиш қийинми? Бу саволга жавоб бериш жуда оддий деб ўйлайсизми, ахир биз мураккаб жавобларга ўрганиб қолганмиз. Ортиқча оддийлик бизни чалғитади ва негадир қўрқитади ҳам.

Бахтли инсон бўлиш учун қуйидаги ҳаётий қоидаларга амал қилишга интилинг.

1. Ўтмишда бўлган муаммоларни унутинг.
Ўтиб бораётган умрингиз давомида кўплаб хатоларга йўл қўйганмисиз ва эндиликда улар туфайли ўзингизни жазоламоқчимисиз? Ўтмишсиз келажак йўқлигини унутган кўринасиз. Биз йўл қўядиган хатолар ҳаётий тажриба учун жуда муҳим. Уларсиз ҳаёт қизиқарли эмас. Масалага бошқа томондан қарасак, ўтмишни тўғрилаб бўлмайди. Шундай экан, бутун диққат-эътиборингизни айни дамга ва келажакка қаратинг.

2. Ҳар бир одам ўз ҳаёти учун масъул.
Бахтли бўлиш учун танлаш эркинлиги ва қарор қабул қилишда дадиллик жуда зарур. Иложсиз вазият бўлмаслигини ва одамлар учун имконсиз нарсалар камлигини унутманг. Нимадир ўхшамаса, муаммоларга сабабчи айбдорни қидиришга ҳаракат қилманг. Айниқса, турмуш ўртоғингизни айблашга шошилманг. Масъулиятни ҳис қилиб, олдинга қараб қадам ташланг.

3. Муносабатларни йўлга қўйишдан қўрқманг.
Бошқа одамлар билан муносабатлар туфайлигина биз севиб, севилишимиз мумкин. Атрофдагилар билан мулоқот қилиш, дўстлашиш кўплаб ҳис-туйғуларни бошдан кечириш имконини беради.

4. Орзуларга берилинг ва қизиқинг.
Қизиқишларингиз доирасини кенгайтиринг. Гўзал хаёлларга берилишдан чўчиманг. Орзулар оламига ғарқ бўлинг. Олдингизга катта мақсадларни қўйиб, унга дадил қараб интилинг.

5. Феъл-атвор бу бахтнинг асосидир.
Ўзингиз ва бошқаларга ишонишини ўргансангиз, ўзаро мувофиқлиkни ҳис қиласиз.

6. Ўзингизга ишонинг.

Кучингизга ишонинг. Қандай бўлсангиз шундайлигингизча қолинг. Бировлар учун яшаманг. Одамлар сиз қандай бўлсангиз, шундайлигингизча қабул қилишлари ва ҳурмат этишларига ишонинг.

7. Борига шукур қилинг ва қадрланг.
Ўзингизда йўқ нарсани кўришдан кўра, борини ҳис қилиш осонроқ. Баъзида қадрига етишимиз учун йўқотишимизга ҳам тўғри келади. Ана ўшанда ҳамма нарсани борида қадрлаш лозимлигини тушуниб етамиз.

8. Яхши нарсалар ҳақида ўйланг.

Жой, вазият инсонни бахтли ёки бахтсиз қила олмайди. Фақатгина ақл-салоҳият қандай инсон эканлигимизни ҳис этишимизга ёрдам беради. Ҳар доим яхши нарсалар ҳақида ўйланг. Бўлар-бўлмас хаёлларга борманг, салбий ўй-хаёлларни ўзингизга яқинлаштирманг. “Нимаики бўлмасин, яхшиликка” деган қоидага ишонинг.

9. Нафсингизни жиловланг.
Иззат-нафс қулига айланган пайтингизда бахт қушини учириб юборишингизни унутманг. Истеъдод, билим ва имкониятингизни ҳаққоний баҳоланг.

10. Яшаш нақадар лаззатли эканлигини унутманг.
Ҳар бир ўтаётган кун учун қувонишни ўрганинг. Ўтаётган кунингизнинг ҳар лаҳзасини унумли ўтказиш ва байрам қилиш эса ўз қўлингизда.

Манба: mulohaza.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари 29 апр, 10:30 118
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 284
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 139
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 330
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 219
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 280
  • Сўнгги янгиликлар
  • Москвада Украинадан тортиб олинган НАТО ҳарбий техникалари кўргазмаси ўтказилди 01 мая, 22:44 0
  • Нью-Йорк полицияси Фаластин тарафдори бўлиб намойиш ўтказган 282 талабани ҳибсга олди 01 мая, 22:22 0
  • Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг” 01 мая, 22:00 2
  • Франциялик таниқли актёр Жерар Депардье жинсий тажовузда айблаб, ҳибсга олинди 01 мая, 21:36 11
  • Шавкат Мирзиёев икки йирик тузилма раҳбарлари билан мулоқот ўтказди 01 мая, 21:13 27
  • «Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида қўшимча поездлар ҳаракатланади 01 мая, 20:53 11
  • Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда 01 мая, 20:33 14
  • Ҳокимлик ходими фирибгарлик ортидан қўлга тушди 01 мая, 20:13 50
  • Тошкент вилоятида экология инспекторлари ҳужумга учради 01 мая, 19:53 53
  • Истанбулдаги 1 май намойишларида 140 дан ортиқ киши ҳибсга олинди 01 мая, 19:30 76
  • Янгиҳаёт тумани судьяси пора билан қўлга тушгани рад этилди 01 мая, 19:11 44
  • Ўзбекистонлик жангчи UFC рейтингида топ-даражага кўтарилганидан кейин нималар деди? 01 мая, 18:53 60
  • Бўлимлар