«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 22:19
ЎЗO‘Z

Сизнинг яшашингизни қийинлаштирадиган 5 та хато

30 авг, 16:27 9 518 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Сизнинг яшашингизни қийинлаштирадиган 5 та хато Бахтлироқ яшаш учун бу одатлардан воз кечишингиз керак.

1. Фақат ўзини ўйлаш

Ҳаётни қийинлаштиришнинг энг осон йўли — ўзингизни бутун дунё фақат сизнинг атрофингизда айланаётгандек тутиш. Қандай режалар тузишингиздан қатъи назар, улар ҳар доим бошқа одамларга ҳам боғлиқ бўлади. Бирон нарсани режалаштирмоқчи бўлсангиз уларнинг истаклари ва имкониятларини ҳам ҳисобга олинг. Шунда сиз мукаммал режангизни кимдир бузгани учун ҳафсалангиз пир бўлишининг олдини олган бўласиз.

2. Таваккал қилишдан воз кечиш

Ҳаётни бой берилган имкониятлар ҳақида армон билан ўтказишнинг яна бир осон йўли — таваккал қилишдан воз кечиш.

Албатта, ўз ҳаётини ва соғлиғини хавф-хатарга қўйиш тўғри эмас, лекин гап унчалик муҳим бўлмаган нарсалар тўғрисида кетганда, бу иш ҳатто муваффақиятсизлик билан тугаши мумкин бўлса ҳам ҳамма имкониятлардан фойдаланинг.

3. Кераксиз одамларга вақт сарфлаш

Ўзингизга ёқмайдиган ва сизга ёмон муносабатда бўладиган одамларга вақтингизни сарфлаб ўтирманг. Вақт — энг қимматли бойликлардан бири ҳисобланади. Агар сизга биронта одам билан мулоқот қилиш ёқмаса, ундан ҳам муҳимроқ ишлар билан шуғулланинг ёки ўзингиз учун қадрли бўлган одамлар билан учрашинг.

4. Ортиқча яқинлик туйғулари

Одамлардан ҳам, нарсалардан ёки имкониятлардан ҳам воз кечишга ўрганиш жуда муҳим. Нимадир тамом бўлганига бир умр афсус қилиб яшаш нотўғри. Бунинг ўрнига янгисини тузишни бошланг.

5. Қайтаришнинг йўқлиги

Бахтли бўлиш учун нафақат олиш, балки қайтариш ҳам жуда муҳим. Бошқалар билан ўртоқлашинг, мақтовлар айтинг, яқинларингизга ғамхўрлик қилинг. Шунда сиз атрофдагиларни ҳам, ўзингизни ҳам бироз бахтлироқ қилган бўласиз.

Манба: «Daryo.uz»




Мавзуга оид янгиликлар
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 167
  • Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари 29 апр, 10:30 128
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 305
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 157
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 347
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 237
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украина миллий банки нохуш маълумотни ошкор этди 03 мая, 22:00 1
  • Собиқ бош вазир сайлов участкасига киритилмади 03 мая, 21:43 14
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 6
  • Президент АҚШ, Хитой ва Европанинг етакчи компаниялари раҳбарларини қабул қилди 03 мая, 20:53 6
  • Қуддусда Туркия фуқароси исроиллик полициячига пичоқ билан ҳужум қилди 03 мая, 20:30 36
  • Буюк Британия ва Украина 100 йиллик ҳамкорлик бўйича музокараларни бошлади 03 мая, 20:05 26
  • Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди? 03 мая, 19:36 138
  • Ўзбекистон матбуот эркинлиги рейтингида 11 поғонага пастлади 03 мая, 19:13 34
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 58
  • Чилонзорда 1 ёшли қизалоқни дарахт босиб қолди 03 мая, 18:39 65
  • Усмон Тошев: "Олимпиадага чиққанимиздан 20 дақиқа ўтгач, кўплаб жамоалардан таклифлар тушди" 03 мая, 18:34 220
  • Сауль Альварес: "У ўз жангчисига тупуриб қўйган!" 03 мая, 18:26 49
  • Бўлимлар