«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 30 2024, 13:05
ЎЗO‘Z

Қаҳва эрта ўлим хавфини камайтиради...ми?

11 июл, 18:02 10 259 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қаҳва эрта ўлим хавфини камайтиради...ми? Қаҳвани меъёрда истеъмол қилиш саратон ва юрак хасталиклари туфайли ҳаётдан кўз юмиш таҳдидини камайтиради, жигар ишига ижобий таъсир кўрсатади ва иммунитетни мустаҳкамлайди. Буни иккита тадқиқотчилар гуруҳи аниқлашди, улар 16 йил давомида 700 минг инсоннинг маълумотларини йиғиб келишди. Ҳар икки тадқиқот Annals of Internal Medicine журналида эълон қилинган.

521 мингдан ортиқ киши иштирок этган биринчи тадқиқотда аниқланишича, қаҳвани истеъмол қилиш қанчалик кўп бўлса, саратон, инсульт, юрак хасталиклари ва қон айланиши билан боғлиқ муаммолар туфайли ҳаётдан кўз юмиш таҳдиди шунчалик кам бўлар экан. Шу билан бирга, қаҳвада кофеиннинг албатта бўлиши ҳеч қандай катта ўрин тутмаган. Шунингдек, тадқиқотчилар 14 минг кишини қўшимча таҳлиллардан ўтказиб аниқлашдики, қаҳвани севиб истеъмол қилувчиларнинг жигари анча соғлом ва иммунитети мустаҳкамроқ экан.

215 минг кишининг маълумотлари билан ишлаган Жанубий Каролина Университети тадқиқотчилари ҳам шунга ўхшаш натижаларни олишган. Уларнинг тадқиқотига кўра, қаҳва истеъмоли юрак хасталиклари, саратон, инсульт, диабет ва буйрак касалликлари туфайли вафот этиш таҳдидининг камайиши билан боғлиқ. Бир кунда камида бир финжон қаҳва ичиш, қаҳвани умуман истеъмол қилмайдиганларга қараганда эрта ўлим хавфини 12 фоизга қисқартиради. Бир кундаги уч финжон қаҳва эса ушбу таҳдидни 18 фоизга камайтирар экан. Худди биринчи тадқиқотдаги каби, қаҳва таркибида кофеиннинг бор ёки йўқлиги ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмаган.

Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари 29 апр, 10:30 92
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 257
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 130
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 307
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 209
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 270
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкент марказидаги кўчалардан бирида асфалт ўпирилиб тушди 30 апр, 12:33 1
  • Орол денгизи бўйида мобил алоқа ва интернет тармоғи ишга туширилди 30 апр, 12:12 0
  • Наманганда 11-синф ўқувчиси Lacetti’да икки талабани уриб юборди 30 апр, 11:53 0
  • Афғонистонда қуролланган шахслар масжидда одамларни отиб ташлади 30 апр, 11:30 9
  • Қозоғистонда собиқ ички ишлар вазири қўлга олинди 30 апр, 11:13 8
  • Гуржистон парламентида «чет эл агентлари» тўғрисидаги қонун туфайли муштлашув юз берди 30 апр, 10:50 4
  • Ўзбекистонликлар Саудияга тиббиёт ва меҳмонхона соҳалари бўйича ишга юборилиши мумкин 30 апр, 10:26 13
  • Фон дер Ляйен Путиннинг «ишонли одамлари» билан ҳамкорликни истисно этди 30 апр, 10:01 85
  • Ҳамид Содиқ: “Агар қонунлар ишламаса, қонунларнинг вазифасини коррупция бажаришни бошлайди” 30 апр, 09:55 47
  • Президент Олимпиадага йўлланма олган футболчиларга табрик йўллади 30 апр, 09:15 107
  • АҚШ Ҳаага судининг Исроилга нисбатан терговига қарши чиқяпти 30 апр, 09:09 62
  • Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Фаластин президенти билан учрашув ўтказди 30 апр, 06:39 48
  • Бўлимлар