«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 17:43
ЎЗO‘Z

Жуда кўп китоб ўқишнинг 4 усули

11 июн, 08:13 11 539 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жуда кўп китоб ўқишнинг 4 усули Китоб ўқиш — муваффақият калити, стрессдан қутқарувчи ва хотирани яхшиловчи энг яхши восита ҳисобланишини билсангиз керак. Шундай бўлса-да, барибир китоб ўқишга ҳеч вақт топа олмайсиз. Қуйидаги маслаҳатларимиз бу борада сизга ёрдам беради деб умид қиламиз.

Агар китоб ёқмаса, ўқиманг

Сиз ҳам қийинчиликлар олдида бўйин эгадиган одам бўлиб кўринишни хоҳламайсизми? Шунинг учун ёқмаган китобни ўқишга ўзингизни мажбур қиласизми? Агар шундай бўлса, сиз ноҳақсиз. Китоб сизга ёқмаган бўлса, ўқиманг ва бунинг учун ўзингизни айблашни бас қилинг.

Ҳар бир бўш дақиқадан фойдаланинг

Ёзувчи Стивен Кинг муаллиф сифатида ўз муваффақиятларини китоб ўқишда деб билади ва сизга ҳам китоб ўқишни маслаҳат беради. Айниқса, ёзувчи бўлишни хоҳласангиз. Унинг ўзи уйдан китобсиз чиқмайди ва ҳамма жойда ўқийди.

Кун давомида ўқишга сарфлайдиган бўш дақиқаларингиз кўп бўлади. Масалан, навбатга турганингизда ёки тирбандлик вақтида.

Режаларингиз ҳақида гапирманг

Тадқиқотчилар қандайдир катта мақсадлар ҳақида олдиндан гапириш камдан-кам ҳолларда муваффақиятга олиб келади деб ҳисоблайдилар. Шунинг учун агар сиз кўпроқ китоб ўқимоқчи бўлсангиз, буни олдингизга мақсад қилиб қўйинг, лекин бу ҳақда бошқаларга айтманг.

Қоғоз китобларни ўқинг

Қоғоз китобларни ўқиш чалғимасликка ва ирода кучини бекорга сарфламасликка ёрдам беради. Электрон қурилмаларда китоб ўқишда биз кўпинча интернетга кирамиз ва ўқишни ташлашга мажбур бўламиз.

Қоғоз китобларни эса қўлда ушлашнинг ўзи ҳам ёқимли.

Манба: «Дарё»




Мавзуга оид янгиликлар
  • Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари 29 апр, 10:30 124
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 300
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 149
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 334
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 225
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 292
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? 02 мая, 16:15 2
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 1
  • Яна икки хорижий компания Ўзбекистонда пуллик автомобил йўли қуришга қизиқяпти 02 мая, 15:30 11
  • Саудиядаги форумда Ғазо уруши муҳокама қилинди: «Исроилни тўхтата оладиган ягона давлат – АҚШ» 02 мая, 15:05 22
  • Тошкент вилоятида муқаддам 8 маротаба судланган “сохта оператор” қайта жиноятга қўл урди 02 мая, 14:48 23
  • Россиянинг еттита вилоятига дронлар ҳужум қилди 02 мая, 14:45 60
  • Ушбу модданинг етишмаслиги тамаки каби умрни қисқартиради 02 мая, 13:33 48
  • АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди 02 мая, 13:29 84
  • Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти 02 мая, 12:33 35
  • Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди 02 мая, 12:10 33
  • Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз" 02 мая, 11:53 179
  • Запорожье вилоятининг Работино шаҳри шимолида Россия байроғи кўтарилди 02 мая, 11:30 233
  • Бўлимлар