«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 14:09
ЎЗO‘Z

Рамазон ўгитлари. Зинодан ҳам ёмон иш

27 мая, 22:39 17 514 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Рамазон ўгитлари. Зинодан ҳам ёмон иш Эри бор аёлга совчи бўлиш мутлақ ҳаромдир, гуноҳдир. Баъзилар «Бу шундоқ ҳам тушунарли-ку, ким ҳам эри бор аёлга совчи бўларди? Бошида эри бор аёлга совчи бўлиш гуноҳлигини ҳамма билади» дейиши мумкин. Лекин шундай кимсалар борки, туппа-тузук яшаб турган эр-хотинни бир-бирига қайраб, эрини хотинига, хотинни эрига ёмон кўрсатиб, оиласини бузиш мумкин. Бировнинг аёлига эришиш учун унга яхши гапиравериб, совға-саломлар беравериб, охири эридан айнитиши, эрдан ажрасанг, сенга уйланаман деб, уйланиб олаётган номардлар ҳам озмунча эмас экан.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир аёлни эрига қарши қайраб, эрига муносабатини бузган ёки қулни ўз хожасига қарши қайраган одам биздан эмас», деганлар. Бир ривоятда «Хотинни эрига қайраган одам» дейилган.
Имом Абу Довуд ривоят қилган.

Масалан, бир одам туппа-тузук яшаб турган оиланинг ўртасига тушиб, эр-хотиннинг орасини бузади, охири иш талоққа бориб етади, кейин у ўша аёлга уйланади. Яна ўзича «Мен зино қилмадим. Талоғини олди, иддасини ўтирди, шундан кейин мен уни никоҳимга олдим» дейишади. Тўғри, зино қилмагандир, лекин зинодан ҳам ёмон ишни қилди, оилани бузди. Пайғамбар алайҳиссалом ундай одамни «Биздан эмас» деганлар. Демак, икки кишини, айниқса, эр-хотинни бир-бирига гижгижлаган одам биздан эмас экан, яъни мусулмонлардан эмас экан. Бунинг маъноси иймондан чиқишдир. Бу зинодан ҳам оғирроқ гуноҳ бўлади. Шунинг учун биринчи навбатда эри бор аёлга совчи қўйиш мутлақо ҳаром дейилган.

Раҳматуллоҳ САЙФУДДИНОВ

Манба: Hordiq.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари 29 апр, 10:30 124
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 296
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 148
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 333
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 225
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 291
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ушбу модданинг етишмаслиги тамаки каби умрни қисқартиради 02 мая, 13:33 10
  • АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди 02 мая, 13:29 21
  • Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти 02 мая, 12:33 14
  • Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди 02 мая, 12:10 15
  • Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз" 02 мая, 11:53 109
  • Запорожье вилоятининг Работино шаҳри шимолида Россия байроғи кўтарилди 02 мая, 11:30 155
  • Колумбия Исроил билан дипломатик алоқаларни узди 02 мая, 11:06 58
  • Саудия Арабистони энергетика вазири Ўзбекистонга ташриф буюради 02 мая, 10:43 20
  • Россия ҳудудлари дронлар ҳужуми ҳақида хабар берди 02 мая, 10:20 124
  • Германияда Rheinmetall қурол компанияси раҳбарининг дачаси ёқиб юборилди 02 мая, 09:56 94
  • Таниқли актёр ва режиссёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди 02 мая, 09:36 132
  • Тошкентда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган йигитга суд ҳукми ўқилди 02 мая, 09:31 100
  • Бўлимлар