«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 01 2024, 08:11
ЎЗO‘Z

Ширин ичимликлар истеъмоли мия фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши аниқланди

22 апр, 07:04 7 628 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ширин ичимликлар истеъмоли мия фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши аниқланди Газли ичимликлар ва мева шарбатларининг доимий истеъмоли хотиранинг сусайиши ҳамда мия ҳажмининг кичрайишига сабаб бўлиши мумкин. Alzheimer's & Dementia журналида чоп этилган мақолада олимлар шу ҳақида маълум қилишди.

"Биз ширин ичимликларнинг кўп истеъмол қилиниши ҳамда мия атрофияси ўртасида боғлиқлик борлиги, хусусан мия ҳажмининг кичрайиши ва хотиранинг сусайишини аниқладик. Боз устига, мия томирлари фаолиятида тўсиқлар пайдо бўлиш ҳамда фалаж хавфи, шунингдек кексаликда ақлнинг заифлашуви эҳтимоли уч карра ошади", - дейди Бостон (АҚШ) университети олими Мэттью Пейз.

Сўнгги йилларда олимлар ва шифокор-парҳезшунослар ширин ичимликларнинг соғлиққа таъсирини жиддий муҳокама қилишмоқда. Яқинда Бостондаги Тафтс университети тадқиқотчилари газли ичимликлар истеъмоли диабет ва шу каби салбий асоратлардан бир йилда тахминан 184 минг кишининг ҳаётдан кўз юмишига сабаб бўлишини маълум қилишган эди. Уларнинг аксарият қисми АҚШ, Мексика ва Лотин Америкасига тўғри келади.

Пейз ва унинг ҳамкасблари ширин ичимликлар нафақат метаболизмга, балки ақл салоҳиятига ҳам салбий таъсир кўрсатишини маълум қилишган. Улар FHS лойиҳаси доирасида ўтган асрнинг ўрталаридан Фрэмингхэм шаҳридаги 4 минг америкаликнинг мия фаолияти, юрак ва қон томирлари саломатлигини ўрганиб, шундай хулосага келишди.

Олимлар 10 йил давомида тадқиқот иштирокчиларининг IQ даражаси ва бошқа интеллектуал кўрсаткичлари қандай ўзгарганини магнит-резонанс томографи ёрдамида ўрганиб боришган ҳамда ушбу маълумотларни FHS иштирокчилари парҳези ҳақида билганлари билан солиштириб, улар орасидаги боғлиқликни аниқлашга ҳаракат қилишган.

Маълум бўлишича, кунига 1-2 порциядан ортиқ газли ичимлик, мевали шарбатлар истеъмоли мия фаолиятида бир қатор камчиликларни келтириб чиқарар экан - кексаликда ақлнинг заифлашуви, фалаж хавфи ҳамда хотира билан боғлиқ муаммолар шулар жумласидандир.

Бундай кишиларда мия ҳажми ўртача 1 фоизга кичик бўлган, гиппокамп, хотира маркази ҳажми эса 2 фоизга қисқарган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари 29 апр, 10:30 109
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 277
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 137
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 319
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 214
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 276
  • Сўнгги янгиликлар
  • Пентагон раҳбари Хитойни АҚШнинг асосий рақиби деб атади 01 мая, 06:00 36
  • “Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди 01 мая, 00:40 319
  • Биологик фаол қўшимчалар мутлақо зарарсизми? 01 мая, 00:33 63
  • Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат" 30 апр, 23:50 110
  • Филиппинда қуриб қолган сув тўғони остида 300 йиллик шаҳар қолдиқлари топилди 30 апр, 23:42 97
  • U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса, тўпурар бўлиши мумкин 30 апр, 23:15 166
  • Хоккей бўйича Ўзбекистон терма жамоаси "U-18 Осиё-Океания чемпионати" ғолиби бўлди 30 апр, 23:00 66
  • Ўзбек футболчилари қилган ишни кўпчилик уддалай олмаган! 30 апр, 22:34 423
  • Ўз қўлимиз билан муаммо яратмайлик... 30 апр, 21:56 121
  • Доналд Трамп судга ҳурматсизлик қилгани учун жаримага тортилди 30 апр, 21:33 107
  • Кўп квартирали уйларда «квартплата»нинг энг кам миқдори тасдиқланди 30 апр, 21:10 112
  • АҚШнинг Марказий Осиё давлатлари бўйича стратегиясида Россия ва Хитойнинг тилга олиниши 30 апр, 20:43 181
  • Бўлимлар