«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2024, 16:21
ЎЗO‘Z

Жиғилдон қайнаганда: сиз ҳали эшитмаган осон воситалар

21 апр, 10:10 50 164 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жиғилдон қайнаганда: сиз ҳали эшитмаган осон воситалар Келиб чиқиш сабаблари...

Жиғилдон қайнаши кўкракдаги оғриқ, қориннинг тўладек туюлиши, оғизда нордон ёки аччиқ таъм сезилиши билан кечади. Унинг келиб чиқиш омиллари турлича бўлиб асосан, ошқозонда овқат яхши ҳазм бўлмаганда юзага келади. Ошқозон шираси, ошқозон деворларини қитиқлайди ва одамда жиғилдон қайнайди. Бу касаллик айниқса тўғри овқатланиш қоидаларига риоя этмайдиганларда кўп учрайди.

Қуруқ, тез тайёр бўладиган егуликлар истеъмол қилиш, кофега ружу қўйиш, аччиқ чойга ўрганиб қолиш ҳам жиғилдон қайнашига сабаб бўлади. Баъзида эса ҳоммиладорлик, ортиқча вазн ҳам айни касаллик белгиларни намоён этади. Жиғалдон қайнаши шунчаки кўкрак остидаги нохуш оғриқ эмас, ошқозон ширасининг ҳадеб қизилўнгачга келиб тўпланавериши анчайин жиддий касалликлар турли яра ва ҳаттоки қизилўнгач саратонига ҳам олиб келиши эҳтимоли бор.

СОДА ЁРДАМ БЕРАДИМИ?

Баъзилар жиғилдон қайнашининг тез қайтариш учун истеъмол содасидан фойдаланадилар. Ҳақиқатдан ҳам истеъмол содаси ошқозон шираси бир муддат мўътадил ҳолга келишини таъминлайди. Аммо ярим соатдан кейин жиғилдон яна боягидек ва ҳатто ундан ҳам кучлироқ қайнайди. Халқ табобатида битта картошка шарбатини кун давомида ҳар сафар овқатдан олдин 1 ош қошиғдан ичиш тавсия этилади. Бир-неча хўплам сут ичиш ҳам жиғилдонни тинчлантириши мумкин.

Жиғилдоним қайнамасин десангиз:

Тез-тез кам кам овқатланинг.
Аччиқ, қовурма таомлар истеъмолини камайтиринг, нордон таъмли шарбатлар, саримсоқ, шоколад, алкогол, кофе, аччиқ чойдан воз кечинг.
Овқатни уйқудан камида икки соат олдин енг. Овқатдан кейин эгилманг.
Қоринни сиқиб турадиган камар, бандаж, кийимлардан воз кечинг.
Фақат касаллик белгилари билан курашмасдан терапевт ёки гастроэнтнролог ҳузурига боринг.

Манба: www.dia.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Деменциядан ҳимоя қилади ва кайфиятни кўтаради: биргина маҳсулотдан супер ичимлик 04 мая, 22:16 176
  • Организмда гормонлар билан боғлиқ муаммо борлигини билдирадиган симптомлар 04 мая, 14:10 60
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 197
  • Ушбу модданинг етишмаслиги тамаки каби умрни қисқартиради 02 мая, 13:33 152
  • Ҳатто мева мумкин эмас: жигар учун зарарли уч одат 29 апр, 20:30 321
  • Асаб толаларини мустаҳкамлашда муҳим бўлган витаминлар 29 апр, 14:16 127
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентдаги иссиқлик таъминоти оператори дарахт тагида қолиб кетган қизалоқ юзасидан муносабат билдирди 06 мая, 15:45 0
  • Қозоғистонлик миллиардер Англия клубини сотиб олди 06 мая, 15:25 4
  • Бразилияда сув тошқинлари: қурбонлар сони 75 кишига етди 06 мая, 15:00 14
  • Машҳур агент ПСЖга тўртта юлдузни тавсия қилмоқда 06 мая, 14:38 31
  • Роберт Левандовски: “Мбаппе футболчи ва шахс сифатида жуда ақлли” 06 мая, 14:14 10
  • Харкивга яна бомба зарбалари уюштирилди 06 мая, 13:52 64
  • Ишсизлик нафақаси миқдорини белгилашга аниқлик киритилмоқда 06 мая, 13:29 31
  • Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги сайёҳлар алмашинуви пандемиядан олдинги даражага етди 06 мая, 13:06 17
  • Европа разведка хизматлари: Россия Европада диверсияларни режалаштирмоқда 06 мая, 12:40 84
  • Кутилмаган натижаларга бой Душанбе “Катта Дубулға” турнири якунига етди 06 мая, 12:15 94
  • Қирғизистон президенти Москвадаги 9 май парадида иштирок этади 06 мая, 11:50 69
  • Шоҳжаҳон Жўраев 2 йил олдин отаси Шерали Жўраевни судга бергани маълум бўлди 06 мая, 11:22 363
  • Бўлимлар