«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2024, 00:32
ЎЗO‘Z

Табиат ҳақидаги фильмлар инсонга бахт келтиради

10 апр, 21:58 8 670 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Табиат ҳақидаги фильмлар инсонга бахт келтиради Калифорния университети мутахассислари телевизордаги тасвирларнинг инсон руҳиятига таъсирини ўрганиш бўйича тадқиқот ўтказишди. Унда қайд этилишича, жониворлар, балиқлар, ҳашаротлар ёки ўсимликлар ҳақидаги ҳужжатли фильмлар кишининг ичидаги хавотирни йўқотиб, кайфияти кўтарилишига хизмат қилади, деб ёзади "Қалампир.уз" нашри.

Олимлар реал вақт тизимида инсоннинг руҳий кечинмаларини юз орқали аниқлаши мумкин бўлган замонавий технологиядан фойдаланишди. Улар АҚШ, Буюк Британия, Сингапур, Ҳиндистон, Жанубий Африка ва Австралия фуқаролари бўлган 7500 киши иштирокида тадқиқот ўтказишди.

Тажриба иштирокчиларига турли жанрдаги дастурлар, фильмлар тақдим этилди. Улар орасида янгиликлар, драматик картиналар, кўнгилочар дастурлар ҳамда “Ер сайёраси” сериалидан парча намойиш этилди.

Натижаларга кўра аниқланишича, ҳужжатли фильм томоша қилиш инсондаги асаббузарлик, қўрқув, чарчоқ, стресс, жаҳл, тушкунликни бартараф этади. Шу билан бирга бундай жанрдаги фильмни томоша қилиш инсонга қувонч, хурсандчилик, яхши кайфият, ҳузур, ташаббускорлик кайфиятини бахш этади.

Табиат ҳақидаги фильмлар, айниқса, аёллар ва 16 ёшдан 24 ёшгача бўлган ёшларга ижобий таъсир қилар экан.

Аввалги йиллар мобайнида ўтказилган 159 та илмий таҳлил ҳам инсоннинг табиат ва ўсимлик дунёси билан яқинлашиши кишининг диққатини жамлашга, тинчланишга ёрдам беради. Шунингдек, жисмоний саломатликнинг яхшиланишига ҳам сабаб бўлади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 212
  • Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари 29 апр, 10:30 135
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 325
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 176
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 366
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 253
  • Сўнгги янгиликлар
  • Испания ва Аргентина ўртасида дипломатик можаро юзага келди 05 мая, 23:50 0
  • Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор" 05 мая, 23:34 4
  • Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди" 05 мая, 23:20 12
  • Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак" 05 мая, 23:05 44
  • Польша ташқи ишлар вазири: “Хитой Путинни урушни тўхтатишга мажбурлаши мумкин” 05 мая, 22:40 41
  • Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди 05 мая, 22:18 9
  • Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди 05 мая, 21:53 41
  • Ўзбекистонда коррупцияни камайтиришга қаратилган 7 млн евролик ташаббус бошланди 05 мая, 21:25 32
  • Суперлига. "Бунёдкор" бу сафар "Сурхон"га имкониятни бой берди 05 мая, 21:02 32
  • Нетаньяху: “Исроил гаровга олинганлар эвазига ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга тайёр” 05 мая, 20:43 71
  • Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Локомотив"ни йирик ҳисобда мағлуб этди 05 мая, 20:13 46
  • Шомуродов ўз номини тарихга муҳрлади 05 мая, 20:03 234
  • Бўлимлар