«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 19:43
ЎЗO‘Z

Ширин газли ичимликлар ҳар йили 184 000 кишининг ўлимига сабабчи бўлиши аниқланди

02 апр, 15:45 7 409 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ширин газли ичимликлар ҳар йили 184 000 кишининг ўлимига сабабчи бўлиши аниқланди Шакарни ҳаддан зиёд миқдорда истеъмол қилишнинг зарари анчадан бери маълум. Энди эса олимлар қўрқинчли рақамларни эълон қилди: газланган ширали ичимликлар ҳар йили 184 000 нафар одамнинг ўлимига сабаб бўлаётган экан. Бу ҳақда «Популярная Механика» нашрига таяниб Соф.уз хабар берди.

Бостондаги (АҚШ) Тафтс унивеситети олимлари тадқиқотлари давомида ширин газланган ичимликларнинг (спорт ва энергетик ичимликлар билан бирга) юрак билан боғлиқ муаммолар, семириш, саратон ва қанд касали келиб чиқиши ҳамда ривожланишига таъсирини ўрганиб чиқди. Бунда ўзлари қўлга киритган маълумотлар ҳамда охирги 30 йил мобайнида ўтказилган кўплаб изланишлардан фойдаланди.

Маълум бўлишича, бундай ичимликларни суиистеъмол қилиш оқибатида юзага келадиган касалликлардан ҳар йили 184 000 нафаргача бўлган одам ҳаётдан кўз юмар экан. Бунда қанд касалининг иккинчи турига 133 000, юрак ва қон-томир касалликларига 45 000, саратонга 6450 та ўлим тўғри келади.

Умуман олганда, дунёнинг 50 дан зиёд мамлакатидаги 611 000 кишининг касаллик тарихи ўрганиб чиқилган. 20 та энг юқори кўрсаткичга эга давлатлардан 8 таси Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзасида жойлашган, бу ерларда эса газланган ичимликлар жуда оммалашган. Мексикада ширин ичимликлар 45 ёшгача бўлган инсонлар ўлимининг 30 фоизига сабаб экан, ундан ташқари, бу мамлакатда аҳолининг 10 фоиздан ортиғи қанд касалига чалинган.

АҚШ фуқаролари бир кунда ўртача 22,2 қошиқ шакар истеъмол қилар экан ва бу асосан ширин ичимликлар орқали бўлади. Шифокорларнинг таъкидлашича, бундай маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилар шакарни фақат таъмни яхшилаш учун қўшади, оқибатда озуқа қуввати ўрнига киши ортиқча калорияларга эга бўлади, бу эса вазн ортиши ҳамда юрак ва қон-томир муаммоларига олиб келади. Шакарсиз чой оммалашган Японияда, аксинча, ширин ичимликлар туфайли юзага келадиган касалликлардан ўлиш ҳолатлари камдан – кам учрайди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 160
  • Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари 29 апр, 10:30 127
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 305
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 155
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 344
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 236
  • Сўнгги янгиликлар
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 0
  • Чилонзорда 1 ёшли қизалоқни дарахт босиб қолди 03 мая, 18:39 0
  • Усмон Тошев: "Олимпиадага чиққанимиздан 20 дақиқа ўтгач, кўплаб жамоалардан таклифлар тушди" 03 мая, 18:34 1
  • Сауль Альварес: "У ўз жангчисига тупуриб қўйган!" 03 мая, 18:26 0
  • ИШИДга алоқадорликда гумонланган ўзбекистонлик АҚШда 2 йил эркин яшагани аниқланди 03 мая, 18:21 1
  • Тошкент-Андижон пуллик йўли лойиҳаси 4,65 млрд долларга баҳоланди 03 мая, 18:08 0
  • “Зенит” футболчиси Файзуллаев ҳақида нималар деди? 03 мая, 16:31 129
  • АҚШда эркак хотинини пичоқлаб, уни тириклайин кўмди, аёл эса тирик... 03 мая, 15:54 182
  • Ўзбекистон ва Қатар ишчиларни жалб этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйяпти 03 мая, 15:47 38
  • Россия қўшинлари Нигердаги АҚШ базасига жойлашди 03 мая, 14:59 144
  • «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди 03 мая, 14:56 101
  • Осиё кубоги финал учрашуви: Бугун “оқ бўрилар” япон “самурайлари”га қарши майдонга тушади 03 мая, 14:10 88
  • Бўлимлар