«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 12:47
ЎЗO‘Z

Кийим харид қилгандан сўнг афсусланмаслик учун нима қилиш керак?

28 мар, 09:04 10 511 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Кийим харид қилгандан сўнг афсусланмаслик учун нима қилиш керак? Ҳар бир киши умрида бир марта бўлса ҳам, ўзига мос келмайдиган ва кейин кийилмай қолган буюм сотиб олган бўлса керак. Ҳафсалангиз пир бўлмаслиги ва пулингизни ҳам, вақтингизни ҳам бекорга сарфламаслик учун мана бу оддий маслаҳатлардан фойдаланинг.

Бирор нарса сотиб олишдан олдин бир нечта саволларга жавоб беринг.

Бу кийимни нима билан кия оламан? Агар сиз либосларингиз орасидан янги буюм билан бирга кийиладиган камида иккита кийимни эслай олмасангиз, яхшиси уни сотиб олишдан воз кечинг.

Бу кийимни қаерга ва қайси вақтларда кия оламан? Сиз янги кийимни ҳақиқатан ҳам кийишингизга ишонч ҳосил қилишингиз керак. Шунинг учун, у кундалик кийиш учунми ёки айрим ҳолларда кийишга мос келиши тўғрисида ўйлаб кўринг. Агар сиз уни ҳеч бўлмаса онда-сонда бўлса ҳам кийишингизга ишонсангиз, сотиб олишингиз мумкин.

Бу кийимни тозалаш осонми? Пул сарфлашдан олдин ёрлиқдаги тозалаш кўрсатмасига қаранг. Яшаш шароитингизни ва буюмни тез-тез кимёвий тозалаш учун беришга ёки қўлда ювишга тайёрлигингизни реал баҳолашга ҳаракат қилиб кўринг.

Бу кийимда ўзимни қандай ҳис қиляпман? Бу кийимда ўзингизни қандай ҳис қилаётганингизни англаш муҳим. Агар сиз уни кийганда ўзингизни бироз бўлса-да ноқулай сезсангиз, яхшиси сотиб олманг. Фақат кийганингизда ўзингизни 100% қулай сезадиган кийимларни сотиб олинг.

Манба: «Дарё»




Мавзуга оид янгиликлар
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 187
  • Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари 29 апр, 10:30 132
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 308
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 161
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 350
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 243
  • Сўнгги янгиликлар
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 0
  • Мессининг келиши "Интер Майами" бюджетига қандай таъсир қилди? 04 мая, 11:50 4
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 12
  • "Манчестер Сити" футболчиси Гвардиола ҳақида бор ҳақиқатларни айтди 04 мая, 11:41 16
  • Тбилисида номаълум шахслар намойишчиларга ҳужум қилди 04 мая, 11:37 6
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 137
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 73
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 14
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 122
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 72
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 61
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 219
  • Бўлимлар