«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2019, 09:21
ЎЗO‘Z

Ёш боладан масъулиятни талаб қилиш керакми?

25 фев, 15:42 5 883 Ҳаёт тарзи
Ёш боладан масъулиятни талаб қилиш керакми?

Ота-оналар кўпинча болани «ҳамма нарсани тушунадиган», аммо дангасалиги ёки қайсарлиги туфайли бу нарсаларни қилмайдиган кичик «катта одам» деб ҳисоблайди. Натижада боладан у ўз ёшининг алоҳида хусусиятларидан келиб чиқиб қодир бўлмаган нарсаларни талаб қилади.

Икки ёшгача бўлган бола ўз ҳаракатлари ва улар келтириб чиқарган оқибатлар ўртасидаги алоқани англай олмайди. Унинг учун ҳар қандай оқибат «тўсатдан бўлган ҳолат» ҳисобланади. У онаси ва бошқа яқин кишилари қандай реакция кўрсатишига қараб мўлжал олади ва кўп марта салбий муносабатни келтириб чиқаргани учун, қилиш керак бўлмаган хатти-ҳаракатларни билиб ола бошлайди. Ташқи кўриниши учун ҳам, ўйинчоқлари учун ҳам чинакам масъулият ҳали бўлмайди, шундай экан, уни талаб қилиш ҳам керак эмас.

2—3,5 ёшда кўпчилик болаларда «уч ёш инқирози» деб аталувчи давр бўлиб ўтади. Бунда боланинг хулқи кўпинча провокацияга ўхшайди: у тақиқларни билган ҳолда, «мумкин бўлмаган» нарса ҳақиқатан ҳам мумкин эмаслигини «текшириб кўради». Ушбу даврда мақбул деб топиладиган ва танбеҳ бериладиган хатти-ҳаракатлар ўртасида чегара чизилади.

Бола инқирозни бошидан кечираётган вақтда у бутунлай масъулиятсиз бўлиб қолгандек кўриниши мумкин. Қўрқиш ва бола мутлақо «айнибди», энди масъулиятсиз одам бўлиб етишади деб ўйлаш керак эмас. Бу давр ўтгач, боланинг шахсиятидаги ўсиш яққол кўринади.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Уй шароитида семириш учун нима қилиш керак? 17 апр, 17:37
  • Овқатлангандан кейин нималар қилиш мумкин эмас? 02 мар, 09:22
  • Узоқ яшаш учун нима қилиш керак? 27 фев, 21:40
  • Соғлиқ учун қандай пишлоқлар фойдали? 24 фев, 15:24
  • Соғлиқ учун зарарли одатлардан қандай қутулиш мумкин? 19 фев, 17:11
  • Сочларни уйда бўяш учун нималарни билиш керак? 08 фев, 07:14
  • Сўнгги янгиликлар
  • Туз ҳақида қизиқарли маълумотлар 06 дек, 08:58 99
  • Дунёнинг митти миллиардер ва миллионерлари (фото) 06 дек, 08:30 227
  • Қулоғи эшитмайдиган Ҳиндистонлик қиз "Miss and Mister Deaf India" танлови ғолибасига айланди 06 дек, 08:00 185
  • Дунёнинг энг қиммат лимузинлари... 06 дек, 07:30 289
  • Исломни қабул қилган машҳур яҳудийлар (2-қисм) 06 дек, 07:01 447
  • Моуринью МЮдан учралган мағлубиятдан сўнг нималар деди? 06 дек, 06:30 331
  • Нега бой инсонлар севги муносабатлари ҳамда оилавий ришталарда омадсиз бўлишади? 06 дек, 06:00 376
  • Месси ўзининг олтинчи "Олтин тўп"ини қачон намойиш қилиши маълум бўлди 06 дек, 03:08 227
  • Хабиб Нурмагомедов ва Тони Фергюсон жанги ғолиби ким бўлади? (Иккинчи қисм) 06 дек, 00:13 416
  • Хабиб Нурмагомедовнинг энг муҳим шиори қандай эканлигини биласизми? 05 дек, 23:57 402
  • Бўлимлар