«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 19:04
ЎЗO‘Z

Узоқ умр кўриш учун...

24 фев, 18:57 16 195 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Узоқ умр кўриш учун... Инсоният жуда узоқ даврлардан бери абадий ёшлик сирини топишга уриниб келади. Британиялик олимлар ниҳоят узоқ яшаш сирини аниқлашди, дея ёзмоқда Соф.уз нашри.

Лондон империал коллежи олимлари ўтказган тадқиқот натижасида ўлимга олиб келувчи турли хасталикларга чалиниш эҳтимолини камайтириш йўли топилган. Маълум бўлишича, бевақт ўлимнинг олдини олишнинг энг яхши чораси ҳар куни мева ва сабзавотлар истеъмол қилиш экан.

Олимлар кунига қанча миқдорда мева ва сабзавот истеъмоли инсон иммунитетини қанчалик кучайтиришини тадқиқ қилишди. Маълум бўлишича, кунига 800 грамм миқдорда мева ва сабзавот ейиш йилига дунё бўйлаб бевақт ҳаётдан кўз юмаётган 7,8 миллион кишилар қаторида бўлмаслигингиз учун ёрдам беради.

Кунига 200 грамм табиий мева-сабзавотлар истеъмол қилиш юрак хасталикларини 16 фоизга, мияга қон қуйилишини 18 фоизга, қон-томир касалликларини 13 фоизга, саратонга чалиниш эҳтимолини 4 фоизга ҳамда бевақт ўлимни 15 фоизга камайтиришга ёрдам беради.

Тадқиқот муаллифларининг айтишларича, сурункали касалликларга йўлиқиш ва эрта ўлимнинг олдини олиш учун кунлик истеъмол қилинадиган мева ва сабзавотлар миқдорини бир неча баробар кўпайтириш лозим. Янги таклиф қилинаётган миқдор 800 граммни ташкил қилади.

Тадқиқот натижасида кунига 800 грамм мева-сабзавотлар истеъмол қилиш қанчалик фойда келтириши аниқланган: юрак хасталикларини 24 фоизга, мияга қон қуйилишини 33 фоизга, қон-томир касалликларини 28 фоизга, саратонга чалиниш эҳтимолини 13 фоизга ҳамда бевақт ўлимни 31 фоизгача камайтириш мумкин.

Олимлар юрак касалликлари ва мияга қон қуйилишининг олдини учун мевалардан олма, нок, цитрус мевалар, кўкатлардан исмалоқ, карам, сачратқи барглари ҳамда брокколи, гулкарам ва карамни кўпроқ истеъмол қилишни тавсия қилишмоқда. Хом ловия, булғор қалампири, сабзи ва карамнинг барча турлари инсонни саратондан асровчи воситалар сифатида кўрилмоқда.

Мева ва сабзавотлар қон босими ва холестерин миқдорини камайтиради, қон томирлари ва иммунитет мустаҳкамлигини таъминлайди. Улар таркибидаги бир қанча антиоксидантлар саратонга чалиниш хавфини камайтиради. Карамнинг барча турларида глюкозинолатлар деб номланган бирикмалар мавжуд бўлиб, улар саратондан ҳимоя қилувчи энг яхши воситалар ҳисобланади. Мева ва сабзавотлар ички органларда бактериялар табиий равишда пайдо бўлишида муҳим аҳамиятга эга.

Олимлар антиоксидант ва витаминлар эканлиги айтилган кимёвий дори воситаларидан кўра табиий маҳсулотларни истеъмол қилиш яхшироқ натижа беради, деган хулосага келишган. Тадқиқот натижалари «Халқаро эпидемиология журнали»да эълон қилинган бўлиб, олимлар дунёнинг 95 мамлакатидан 2 миллионга яқин инсонлар ўрганиб чиқишгани маълум қилинган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 163
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 116
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 291
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 191
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 255
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 403
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хосе Венансио Лопес: Баъзи вазиятларда ўзимиз назоратни йўқотдик 28 апр, 18:50 0
  • Фронтдаги вазият: РФ армияси Донецк областида мудофаани ёриб ўтди 28 апр, 18:47 0
  • “Титаник”даги энг бой йўловчининг соати 1,4 млн долларга сотилди 28 апр, 18:00 1
  • Швецияда аёл полиция ҳимоясида Қуръонни ёқиб юборди (видео) 28 апр, 17:43 1
  • Фаластин президенти: “Исроилнинг Рафаҳдаги амалиёти яқин кунларда бошланади” 28 апр, 17:20 12
  • Петербургда ёнғин вақтида одамларни қутқарган ўзбекистонликка сурат совға қилинди 28 апр, 16:33 74
  • Ўзбекистоннинг экспорт ва импортида юқори улушга эга давлатлар маълум қилинди 28 апр, 16:06 28
  • Тошкентда фуқароларга ҳужжатсиз уйларни сотганлар қидирилмоқда 28 апр, 15:20 41
  • Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистонни мағлуб этди ва бронза медалларини қўлга киритди 28 апр, 14:55 87
  • Хитойда торнадо беш кишининг умрига зомин бўлди (видео) 28 апр, 14:55 43
  • Илон Маск кутилмаганда Хитойга борди. Нега? 28 апр, 14:28 140
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 71
  • Бўлимлар