«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 13:10
ЎЗO‘Z

Тушкунликка қарши курашувчи маҳсулотлар

21 фев, 09:51 12 092 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тушкунликка қарши курашувчи маҳсулотлар Баъзан ҳаётда ҳеч нарсадан хурсанд бўла олмай қоламиз. Асабийлашиш, хафагарчилик, тушкунлик доимий ҳамроҳга айланади. Бундай шароитда табиий антидепрессант маҳсулотлар ёрдамга келади. Бундай маҳсулотлар организмда бахт гармони деб аталувчи серотонин ва норипинефрин миқдорини оширади, деб ёзади Дарё нашри.

Ана шундай кайфиятни кўтарувчи маҳсулотлардан бири шоколаддир. Унинг хушбўй ҳиди ғазабланишни камайтириб, таркибидаги фенилетиламин бахт гормони — эндорфин ишлаб чиқарилишига сабаб бўлади.

Организмдаги стрессга қарши курашишда бодом ҳам ёрдам беради. Таркибидаги магний туфайли асаб тизими ҳар қандай руҳий зўриқишга қарши тура олади. Шунингдек, ундаги Е витамини стрессни юзага келтирувчи эркин радикалларни нейтраллаштиради, Б2 витамини эса серотонин ишлаб чиқарилишига туртки бўлади.

Денгиз маҳсулотлари витаминларга бой бўлиб, таркибидаги оқсил, фосфор ва цинк антидепрессант самарага эга. Лосось балиғи омега-3 ёғ кислоталарига бой бўлиб, организмни стрессдан халос этишга ёрдам беради.

Броколли бутун организмни тозалаш, токсин ва канцерогенларни нейтраллаштириб, гормонал балансни тиклайди, стресс вазиятларда тинчланишга ёрдам беради.

Бизни ёшликдан сут ичишга мажбурлашади ва тўғри қилишади! Ҳар куни сут ичиш нафақат тиш ва суякларни кальций билан таъминлайди, балки стресс гармонлари ишлаб чиқарилишига ҳам тўсқинлик қилади.

Шунингдек, доим яхши кайфиятда бўлиш учун кўпроқ банан истеъмол қилинг. Банан таркибидаги уч хил табиий шакар: сахароза, фруктоза ва глюкоза қувватни тиклаш ва асаб тизимини мустаҳкамлашга кўмак беради.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 155
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 115
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 290
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 191
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 255
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 401
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор ёғди 28 апр, 12:45 0
  • “Байер” янги асрнинг янги рекордини ўрнатди 28 апр, 12:20 0
  • Ҳарри Кейн такрорланмас рекорд ўрнатди 28 апр, 12:00 0
  • Футзал, Осиё кубоги. Ўзбекистон терма жамоасининг Тожикистонга қарши асосий таркиби 28 апр, 11:52 2
  • Салоҳ ва Клопп ҳамманинг олдида баҳслашди. «Ливерпул»да яна йўқотиш 28 апр, 11:36 17
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 7
  • UFC Vegas 91. Ўзбекистонлик Богдан Гусков америкалик жангчини нокаутга учратди (видео) 28 апр, 10:49 32
  • Саиджамшид Жаъфаров қозоғистонлик рақибини мағлуб этиб, IBA Asia камарини қўлга киритди 28 апр, 10:43 13
  • Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди 28 апр, 09:34 42
  • Мурзоев: "Қайсидир маънода барибир Индонезия қулайроқ рақиб, биз мусобақа фаворитимиз" 28 апр, 08:51 130
  • Тожикистон ўз фуқароларини «ўта зарурат бўлмаса» Россияга бормасликка чақирди 28 апр, 08:41 78
  • Қашқадарёда сифатсиз алкоголь маҳсулотлари муомалага киритилишининг олди олинди 28 апр, 06:34 33
  • Бўлимлар