«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 00:58
ЎЗO‘Z

Косметик воситага бўлган аллергия ва унинг белгилари

02 фев, 08:51 8 520 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Косметик воситага бўлган аллергия ва унинг белгилари Баъзи косметик воситалар таъсирида пайдо бўладиган қичишиш ва безовталик кўпчилик учун таниш ҳол бўлса керак.

Қандай қўшимчалар аллергияни келтириб чиқаради?

Аллергия пайдо бўлишининг асосий сабабларидан бири – косметик воситаларнинг қайсидир қўшимчасини кўтара олмаслик ҳам бўлиши мумкин. Кўпинча буни отдушка, ранг берувчи ва консервантлар келтириб чиқаради.

Отдушка косметикага ёқимли ҳид бериш учун қўлланилади. Табиий ҳид берувчи эфир ёғи таъсирида ҳам аллергия пайдо бўлиши мумкин.

Консервантлар косметиканинг хизмат қилиш муддатини ошириш учун қўлланилади. Маълумки, консервантлар таркибида жуда хавфли кимёвий моддалар мавжуд.

Ранг берувчилар таркибига кучли аллергия чақирувчи анилин бўёқлари қўшилади.

Қандай косметик воситалар аллергия қўзғатиши мумкин?

Бундай косметик воситалар рўйхатида сувга чидамли туш биринчи ўринда туради. Кейингиси эса – таркибида ментол ва ялпиз бўлган кетмайдиган лаб бўёғи.

Косметик воситалар таъсирида аллергиянинг пайдо бўлиш белгилари:

– теридаги қизариш, қичишиш ва ачишиш
– лабдаги шиш ва қуриш
– бурун битиши
– кўз ёшланиши
– кўз тагидаги қорамтир доғлар

Аллергия пайдо бўлганда нима қилиш керак?

Агар косметик воситалар таъсирида аллергия пайдо бўлганини сезсангиз албатта шифокорга боринг. Шифокорга боришдан олдин косметика воситасини илиқ сувда яхшилаб ювиб ташланг. Бу воситадан фойдаланишни тўхтатинг.

Агар аллергия кўзларингизда пайдо бўлган бўлса, мойчечак дамламаси билан ювинг.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 141
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 109
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 281
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 190
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 253
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 401
  • Сўнгги янгиликлар
  • Умарали Раҳмоналиев: "Ярим финалга ҳеч қачон кучсиз жамоалар йўл олмайди" 28 апр, 00:00 0
  • Бундеслига. "Байер" 90+6 дақиқада гол уриб яна мағлубиятдан қутулиб қолди! 27 апр, 23:54 2
  • Истанбулда кучли зилзила юз бериши айтилди 27 апр, 23:44 14
  • Глобал Жануб кимники? 27 апр, 23:41 24
  • АҚШ 13 миллиард долларга янги «Қиёмат куни самолёти»ни қуради 27 апр, 23:38 32
  • "Бугун гапирсам, ҳаммаси ёнади!". Муҳаммад Салоҳ Клопп билан уришиб қолди 27 апр, 22:40 80
  • Crocus’даги терактда айбланган яна бир Тожикистон фуқароси ҳибсга олинди 27 апр, 22:14 72
  • Ҳалокатли торнадо АҚШ бўйлаб юзлаб уйларга зарар етказди (видео) 27 апр, 21:49 101
  • Мигрантларни Россиядан чиқариб юборишнинг янги тартиби таклиф этилди 27 апр, 21:24 345
  • Олмаотада автобус ҳайдовчисини уриб, фожиали ЙТҲ сабабчиси бўлган йўловчига ҳукм ўқилди 27 апр, 20:50 120
  • 17 ёшли ҳиндистонлик Доммаражу жаҳон шахмат тожи учун курашади 27 апр, 20:29 61
  • Қозоғистон “Толибон” учун рақамли бошқарувни йўлга қўйиш ва афғон мактабларини интернетга улашга тайёр 27 апр, 20:00 36
  • Бўлимлар