«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 01:34
ЎЗO‘Z

Энг кенг тарқалган психологик тест: Имзога қараб характерларни аниқлаймиз! Хўш, сиз қандай дастхат қўясиз

25 янв, 00:50 32 913 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Энг кенг тарқалган психологик тест: Имзога қараб характерларни аниқлаймиз! Хўш, сиз қандай дастхат қўясиз Менга дастхат беринг! Ҳа, адашмадингиз. Дастхатингиз керак! Нега дейсизми? Бу орқали Сиз ва сизнинг феъл-атворингиз ҳақида билиб олмоқчимиз. Психологларнинг олиб борган илмий тадқиқотлари нечоғли ҳақиқатга яқин билмадиг-у, аммо бу орқали ўзингизга, табиатингизга бир қур назар ташлаб олиш, айрим кичик камчиликларингизни тўғирлаш имкони ҳали ҳам борлигини эслатиб қўймоқчимиз.

Имзо ўлчамингиз катта-катта бўлса, фикрлаш доираси кенг, кичик бўлса, бир сўзли инсонсиз.

Узун имзо – синчков, баъзан мижғов.

Калта имзо – гапнинг мағзини тезда чақади, бир хилликни ёқтирмайди.

Думалоқ – ювош, меҳрибон, оғир-вазмин.

Бурчаксимон – бетоқат, жиззаки, инжиқ.

Ҳарфлар орасидаги оралиқ катта бўлса сахий, пул сарфлашни яхши кўради.

Ҳарфлар зич ва майда бўлса, тежамкорликни билдиради.

Ҳар-хил элементларга бой имзо, масалан, айлана – бир қатор муаммолари бор, илмоқчалар – эҳтиёткор ва қатъиятли, расмлар – ҳар бир ишга ижодкорона ёндашади, мураккаб элементлар – катта лавозимларни кўзлайди.

Имзодаги якуний элемент юқорига бўлса, ҳаётдан рози; пастга – тушкунликка мойил; тўғрига – феъл-атвори ўртачаликни билдиради.

Имзодаги “дум”лар узун бўлса, демак бировнинг фикрини эшитишга тоқати йўқ, калта бўлса, юраги тор.

Оддий имзо эгаси “муаммо йўқ” қабилида яшайди, бачкана имзо қўювчилар пашшадан фил ясайдиган бўлишади, оригинал имзога эгалар катта ижодий салоҳиятга эга бўлади.

Имзо қанчалик тушунарли бўлса, эгаси ҳам шу қадар очиқкўнгил бўлади.

САМО тайёрлади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 177
  • Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари 29 апр, 10:30 130
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 305
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 159
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 349
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 239
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 0
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 0
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 0
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 0
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 59
  • U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди! 03 мая, 23:25 32
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 21
  • Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди 03 мая, 23:15 83
  • Ироқ қаршилик кучлари Исроил пойтахтига ҳаво ҳужуми уюштирди 03 мая, 23:07 107
  • Шахмат. Нодирбек Абдусатторов "TePe Sigeman" турнирида чемпион бўлди 03 мая, 23:03 36
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборди ва 2-ўрин билан якунлади 03 мая, 22:43 70
  • Байден: “АҚШ бутун дунёда матбуот эркинлиги бўғилишига жавобан санкциялар жорий қилмоқчи” 03 мая, 22:39 68
  • Бўлимлар