«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 13:07
ЎЗO‘Z

Орзуга етишмоқчи бўлсангиз, вақтни тўғри тақсимлашни ўрганинг

03 янв, 01:56 14 857 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Орзуга етишмоқчи бўлсангиз, вақтни тўғри тақсимлашни ўрганинг Кўпинча биз шу қадар банд бўламизки, атрофимизда содир бўлаётган воқеаларни сезмай ҳам қоламиз. Кераксиз машғулотларга вақтни сарфлашимиз эса, ундан-да ёмон. "Лайфхакер" вақтни тўғри тақсимлашнинг бир неча самарали усули билан бўлишди.

Вақтга тўғри ёндашиш жуда муҳим, чунки уни нималарга сарфлашимиз кўп нарсаларни белгилаб беради:

⦁ биз киммиз;

⦁ ким бўламиз;

⦁ ҳаётда нимага эришамиз;

⦁ бошқалар билан муносабатларимиз қандай;

⦁ ҳамма нарсадан кўпроқ нимани қадрлаймиз.

Психология ва самарадорликка оид мақолалари билан танилган америкалик блогер Бенжамин Ҳарди ҳар бир кунни тўғри яшаб ўтишга имкон берувчи тамойиллар рўйхатини тузиб чиқди.

Бугунги кун билан яшанг

Биринчи қадам - бу англаб етиш. Ўзингизга "Ҳозир нима қиляпман?", дея савол беринг ва айни шу лаҳзалардан борича баҳра олинг. Дўстларингиз билан учрашган бўлсангиз, бошқа ҳеч нарсага чалғиманг - улар билан мулоқот қилиб, завқ олинг. Агар идиш юваётган бўлсангиз, диққатингизни фақат шунга қаратинг ва бошқа нарсалар ҳақида ўйламанг.

Қилаётган ишингизни англаб етиш билангина иш битмайди, албатта. Кераксиз машғулотга тўлиқ берилиш ҳам доимий чалғиш каби вақтнинг зое кетишига олиб келади.

Яхши ва энг яхшиси орасидан танлай билинг

Ҳар қандай вазиятда ўзингизга савол беринг: "Вақтимни бундан-да яхши ўтказа оламанми?" Қилаётган ишингизга 100 фоиз ишончингиз комил бўлмаса, тўхтанг. Бунинг ўрнига бирор фойдали иш билан шуғулланишингиз мумкин. Масалан, болалар билан бирга фильм томоша қилиш - яхши, лекин улар билан фаоллаштирувчи ўйинлар ўйнаш - янада яхши.

Сиз ҳозирнинг ўзидаёқ кўплаб фойдали ишлар қилишингиз мумкин: спорт залига бориш, китоб ўқиш, дўстларингиз билан мулоқот қилиш, оила даврасида вақт ўтказиш, лекин буларнинг орасидан қайси бири энг яхши эканини ҳар ким ўзи белгилайди.

Доим тўғри йўл тутинг

Ҳар бир вазиятни ҳал қилишнинг камида икки йўли бўлади. Сиз одатда қандай йўл тутасиз? Эрталаб соат қўнғироғи чалинганда дарҳол ўрнингиздан турасизми ёки тугмасини босиб, ухлашда давом этаверасизми? Ҳамкорингизни мақтайсизми ёки фақат танқид қиласизми? Суҳбатдошингизни эшитасизми ёки асосан ўзингиз гапирасизми?

Ҳар бир вазият - чорраҳа. Биз доимо қандай йўл тутишни танлашимизга тўғри келади, бунда тўғри йўлни танлаш эса янада қийин. Шундай бўлса-да, сизда тўғри йўлдан юриш имкони бор. Вақт ўтгани сайин яшаб ўтган кунингиз ва ўз меҳнатингиз самарасига қараб, завқ ола бошлайсиз.

Ўзингиз истагандек бўлишга ҳаракат қилинг

Эртага қандай бўлмоқчисиз? 5, 10, 20 йилдан кейинчи? 80 ёшга тўлгандачи? Ўзингизни келажакда қандай кўришингиз борасида бир қарорга келсангиз, айнан ўша йўналишда ҳаракат қилишни бошланг. Акс ҳолда, ўзингиз истагандек инсон бўла олмайсиз.

Шуниси қизиқки, инсониятнинг атиги 2 фоизи умрининг охирида ким бўлишини ёдда тутиб, ўз ҳаётини тўлиқ тасаввур қила олар экан. Масалан, Илон Маскнинг сўзларини ёдга олайлик: "Мен Марсда ҳаётдан кўз юмишни истардим. Фақат қўниш чоғида эмас". Мана шу сўзлар унинг хатти-ҳаракатларини белгилаб беради. Сизнинг қарашларингиз ва қадриятларингиз умуман бошқача бўлиши мумкин. Бироқ сиз уларга мувофиқ ҳаракат қиласизми?

Хулосалар

Вақтга муносабатни ўзгартириш учун доимий тажриба керак, албатта. Қуйида вақтни тақсимлашга ёрдам берувчи бир неча оддий ва самарали усуллар билан таништирамиз.

⦁ Ҳозирда нима билан бандлигингизни ёддан чиқарманг. Айни вақтдан узилиб қолаётганингизни сезсангиз, ўзингизни тўхтатинг. Дўстларингиз ёки оила даврасида вақт ўтказишга қарор қилган бўлсангиз, телефонингизни машинада ёки сизни чалғитмайдиган бошқа жойда қолдиринг.

⦁ Асосий қадриятлар ва мақсадларингизни ёзиб боринг. Умрингизнинг охирида ўзингизни қандай кўришни истар эдингиз? Нималарга эришишни хоҳлардингиз? Ўзингиз ҳақингиздаги тасаввурлар сизнинг "яхши" ва "энг яхши"ларингизни аниқлаб беради. Нимани хоҳлашингизни англаб етсангиз, кераксиз нарсаларни яхшироқ илғай бошлайсиз.

⦁ Ҳаётингизни "энг яхшиси"га бағишлашга ҳалақит берувчи нарсалардан халос бўлишга ҳаракат қилинг ёки бу машғулотга қанча вақт кетаётганини қатъий назорат остига олинг.

⦁ Бирор бир шеър, ҳикматли сўз ёки қўшиқ - умуман, сизга диққатни жамлаш ва теран фикрлашга ёрдам берувчи сўзларни ёд олинг. Сизни шубҳа-гумонлар ва салбий фикрлар қийнаган вақтда ёки шунчаки хаёлга берилганингизни сезсангиз, ўзингизга ўзингиз бу сўзларни такрорланг. Кейин олдингизга қўйган мақсадларингизни эсланг. Вақт ўтган сари бу сизга муайян фикрлаши тизимини яратишга ёрдам беради ва шунда сиз айнан ўзингиз истаган нарса ҳақида ўйлашни одат қиласиз.

Манба: Xabardor.uz
қилган, мақсадларингизни, ўзгартириш, етсангиз, идиш, Мен




Мавзуга оид янгиликлар
  • Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари 29 апр, 10:30 123
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 295
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 148
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 333
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 225
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 290
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти 02 мая, 12:33 1
  • Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди 02 мая, 12:10 0
  • Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз" 02 мая, 11:53 1
  • Запорожье вилоятининг Работино шаҳри шимолида Россия байроғи кўтарилди 02 мая, 11:30 36
  • Колумбия Исроил билан дипломатик алоқаларни узди 02 мая, 11:06 13
  • Саудия Арабистони энергетика вазири Ўзбекистонга ташриф буюради 02 мая, 10:43 6
  • Россия ҳудудлари дронлар ҳужуми ҳақида хабар берди 02 мая, 10:20 71
  • Германияда Rheinmetall қурол компанияси раҳбарининг дачаси ёқиб юборилди 02 мая, 09:56 55
  • Таниқли актёр ва режиссёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди 02 мая, 09:36 84
  • Тошкентда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган йигитга суд ҳукми ўқилди 02 мая, 09:31 66
  • Тбилисидаги намойишлар: полиция қалампир газидан фойдаланди 02 мая, 08:53 24
  • АҚШ Россияни Украинага қарши кимёвий қурол қўллаганликда айблади 02 мая, 08:32 129
  • Бўлимлар