«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 15:36
ЎЗO‘Z

Балиқ ёғи истеъмоли боланинг астма билан туғилиш хавфини камайтиради

30 дек, 14:16 10 911 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Балиқ ёғи истеъмоли боланинг астма билан туғилиш хавфини камайтиради Ҳомиладорликнинг сўнгги уч ойида балиқ ёғини истеъмол қилувчи аёлларда болани астма билан туғиш хавфи камаяди. Даниядаги Копенгаген университети олимлари шундай хулосага келишди. Бу ҳақда New England Journal of Medicineга асосланиб Кун.уз сайти маълум қилмоқда.

Тадқиқотда 736 нафар аёл иштирок этди. Ҳомиладорликнинг сўнгги уч ойида уларнинг ярми кунига 2,4 граммдан балиқ ёғини истеъмол қилган, қолган ярми эса - плацебони. Балиқ ёғини истеъмол қилган аёлларнинг фарзандлари орасида астмага йўлиққанлар 17 фоизни ташкил этди, плацебо истеъмол қилган аёллар орасида эса бундайлар деярли 24 фоизни ташкил қилди.

Тадқиқот аёллар ва болаларга ҳеч қандай салбий таъсир кўрсатмаган бўлса-да, олимлар ҳомиладор аёлларга ҳозирча балиқ ёғини тавсия қилишмаяпти. Бунга тажрибада қўлланган доза америкаликларнинг одатий дозасидан 15-20 баробар кўп бўлганлиги сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Мутахассисларнинг сўзларига кўра, тадқиқотни яна бир бор камроқ дозада ва ҳомиладорликнинг илк муддатларида такрорлаб кўриш керак.
қўлланган, салбий, Мутахассисларнинг, яна, болани, England




Мавзуга оид янгиликлар
  • Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари 29 апр, 10:30 124
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 296
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 148
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 333
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 225
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 291
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкент вилоятида муқаддам 8 маротаба судланган “сохта оператор” қайта жиноятга қўл урди 02 мая, 14:48 1
  • Россиянинг еттита вилоятига дронлар ҳужум қилди 02 мая, 14:45 0
  • Ушбу модданинг етишмаслиги тамаки каби умрни қисқартиради 02 мая, 13:33 11
  • АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди 02 мая, 13:29 21
  • Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти 02 мая, 12:33 14
  • Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди 02 мая, 12:10 15
  • Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз" 02 мая, 11:53 110
  • Запорожье вилоятининг Работино шаҳри шимолида Россия байроғи кўтарилди 02 мая, 11:30 155
  • Колумбия Исроил билан дипломатик алоқаларни узди 02 мая, 11:06 58
  • Саудия Арабистони энергетика вазири Ўзбекистонга ташриф буюради 02 мая, 10:43 20
  • Россия ҳудудлари дронлар ҳужуми ҳақида хабар берди 02 мая, 10:20 124
  • Германияда Rheinmetall қурол компанияси раҳбарининг дачаси ёқиб юборилди 02 мая, 09:56 94
  • Бўлимлар