«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 01 2024, 17:02
ЎЗO‘Z

Нафас олишнинг хотира ва қўрқувга бўлган таъсири аниқланди

28 дек, 17:07 8 621 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Нафас олишнинг хотира ва қўрқувга бўлган таъсири аниқланди АҚШдаги Шимоли-Ғарбий университети олимлари нафас олишнинг хотира ва қўрқув ҳиссига бўлган таъсирини аниқлашди. Тадқиқотчилар ўз хулосалари билан The Journal of Neuroscience журналида бўлишишди, деб ёзмоқда Кун.уз сайти.

Нафас олиш давомийлиги мияда электр фаоллигини келтириб чиқаради. Бу ҳолат оғиз ёки бурундан нафас олиш ҳамда нафас олиш ҳамда уни чиқариш қандай тезликда амалга ошиши билан боғлиқ. Етти нафар тутқаноқ касаллиги билан оғриган ва 70 нафар соғлом инсоннинг электроэнцефалограммаси нафас олишда миянинг уч қисми ишлашини кўрсатиб берди: ҳидларни қайта ишлашга масъул бўлган ҳид билиш қисми, хотирани назоратда ушлаб турувчи гиппокамп ва ҳис-туйғу жараёнлари билан боғлиқ бўлган бодомсимон без. Иштирокчилар бурун билан нафас олишганда қўрқинчли юзларни тезда таниб олишган, шунингдек бунда маълум бир объектларни эслаб қолиш ҳам яхшиланган.

Аввалги тадқиқотлар эса инсоннинг нафас олиш давомийлиги тинчланган ҳолда дақиқасига 12-18 нафас олиш ва чиқаришни ташкил этишини кўрсатиб берган. Бу кўрсаткич ҳаяжонланганда 20 га етади. «Сиз қўрқсангиз нафас олиш ва чиқариш давомийлиги ҳам ошади. Натижада сиз тинч ҳолда тургандан кўра кўпроқ нафас оласиз. Шу тариқа, организмнинг қўрқувга бўлган табиий сезгирлиги мия ишлашига ижобий таъсир кўрсатади ва натижада хавфли қўзғовчиларга таъсирчанлик вақти қисқаради», - дея маълум қилишди тадқиқот муаллифлари.
қайта, билан, электр, шунингдек, касаллиги, қилишди




Мавзуга оид янгиликлар
  • Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари 29 апр, 10:30 113
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 282
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 139
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 326
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 218
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 278
  • Сўнгги янгиликлар
  • Бухорода ёдгорликларни таъмирлашга ажратилган 3,3 млрд сўм талон-торож қилинди 01 мая, 16:48 0
  • Аббосбек Файзуллаев ҳам Осиё кубоги финалида ўйнамайди 01 мая, 16:28 0
  • Халқаро суд: Германия Исроилга ҳарбий ёрдамни тўхтатишга мажбур эмас 01 мая, 16:00 0
  • Шармандага шаҳар кенг 01 мая, 15:34 9
  • АҚШ марихуанани кучли гиёҳванд моддалар рўйхатидан чиқаради 01 мая, 15:10 0
  • Эксперт: Ғарб Россия ғалабасидан кейин қувғиндаги Украина ҳукуматини яратиши мумкин 01 мая, 14:47 61
  • Надаль Мадриддаги мағлубиятига эмоционал тарзда муносабат билдирди 01 мая, 14:24 15
  • Данияда энди аёллар ҳам мажбурий ҳарбий хизматни ўтайди 01 мая, 14:00 36
  • Ҳар бир қизнинг орзуси: турк сериалларидаги энг чиройли 4 та тўй 01 мая, 13:31 65
  • Рогов: Америка қўшинларининг Украинада пайдо бўлиши "очиқ ишғол" бўлади 01 мая, 13:03 203
  • Ўзбекистон Бибихоним масжидини реконструкция қилаётган Қатарга миннатдорлик билдирди 01 мая, 12:44 44
  • Украина Қуролли кучлари қўмондонлари ғалабага ишонишни тўхтатишди 01 мая, 12:22 290
  • Бўлимлар