«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 04:00
ЎЗO‘Z

Аксарият аёллар қиш мавсумида йўл қўядиган 4 хато

22 дек, 14:50 10 161 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Аксарият аёллар қиш мавсумида йўл қўядиган 4 хато Кўчага отландингизми? Шошманг! Аксарият аёллар қиш мавсумида йўл қўядиган хатоларни такрорламадингизми? Қанақа хато дейсизми? Мана, улардан тўрттаси.

1. «Крем қанча ёғли бўлса, шунча яхши!»

Терингиз аслида ёғли ёки аралаш турга мансуб бўлса, ёғли крем ёрдамида қўшимча муаммо орттириб олишингиз турган гап. Сабаби ёғлилик даражаси етарли бўлган тери қўшимча ёғни қабул қилолмайди. Натижада тери катакларининг беркилиб қолиши ёки ёғ мувозанати бузилиши мумкин. Лекин тери қавати нозик (юпқа) ва қуруқ бўлса, ёғли кремлар зиён қилмайди.

Сиз учун: терингиз қайси турга мансублигини билсангиз, аввалдан фойдаланиб келаётган кремларингизнигина ишлатинг. Ягона шарти: совуқ мавсумда бундай кремларни бироз қалинроқ суртиш керак.

2. «Юзим қуруқлашмаса бўлгани...»

Совуқ ҳаво дастлаб юзда сезилгани боис асосий эътиборни юз териси парваришига қаратамиз-у, бўйин ва қўл териси ҳақида унутиб қўямиз. Аслида эса қўл ва бўйин териси ёшга боғлиқ ўзгаришларни биринчи намоён этувчи соҳалардир. Шу боис қишки парваришда фақат юз терисига эътибор қаратишнинг ўзи етарли эмас.

Сиз учун: юзингиз учун фойдаланадиган кремлардан бўйин соҳасига ҳам суртинг. Бу ишни кечқурун уйқуга ётишдан аввал бажарсангиз, тери катаклари кремдаги керакли озуқани яхши қабул қилади. Қўл терисининг парваришини эса бир кунда бир неча маротаба бажариш мумкин. Бунда сизга қўл терисини юмшатувчи ва озиқлантирувчи кремлар (зайтун ёғи, лимон, мойчечак асосидаги) асқотади. Қўлингизни ювгандан сўнг албатта артиб қуритиш кераклигини унутманг.

3. «Қишки қуёш нурлари зарарли эмас...»

Терига таъсир этувчи қуёш нурининг икки хил кўриниши мавжуд бўлиб, уларни А ва В турга ажратишади. В турдаги қуёш нури ёзги мавсумда тери учун хавфли бўлса, А туридагиси қишда терини зарарлантиради. Айнан мана шу А туридаги қуёш нури юз терисида ёшга боғлиқ ўзгаришларни юзага келтиради.

Сиз учун: замонавий кремлар таркибида икки турдаги қуёш нуридан ҳам ҳимояловчи бирикмалар мавжуд. Косметик воситалар сотиладиган дўконлардан доим фойдаланадиган кремингизнинг қишки мавсум учун мўлжалланганини суриштириб, харид қилсангиз, фойда қиласиз. Харид вақтида крем таркиби ёзилган қисмига эътибор беринг. Унда қуёш нуридан ҳимояловчи асос мавжудлиги кўрсатилган бўлса, иккиланмай олаверинг.

3. «Лаб бўёғи лабларимни қуритмайди…»

Аслида эса қуритиши ҳам мумкин. Чунки ҳамма лаб бўёқлари таркибида ҳам совуқ мавсумга дош берадиган бирикмалар мавжуд эмас. Яъни таркибидаги моддалар ҳаво ҳароратида сифат даражасини сақлаб қололмайди. Аҳамият берган бўлсангиз, кўчага чиқишдан аввал суртган лаб бўёғингиз бир неча соатдан сўнг лаб териси устида йиғилиб, қуруқлашиб қолади. Сабаби эса оддий: ё лаб бўёғи сифатсиз, ё лаб терисини нотўғри парваришлайсиз. Ахир лаб бўёғини суртишдан аввал лаб терисига ҳам эътибор қаратиш керак-да!

Сиз учун: лабларингизга вақти-вақти билан асал суртиб туринг. У лаблар терисини юмшатиб, ёрилишининг олдини олади. Бу ишни оддий косметик вазелин ёрдамида ҳам бажариш мумкин. Бармоғингизга бироз вазелиндан суртиб, лабларга оҳиста ишқалаб, сингдиринг. Муолажани бир кунда икки марта бажаринг. Лаб бўёғини ишлатганингиздан сўнг лабингизда йиғилиб қолишини сезсангиз, яхшиси, уни бошқасига алмаштиринг.

Самира УЛУҒБЕКОВА тайёрлади
Кўчага, лимон, отландингизми, сезилгани, қолишини, терини




Мавзуга оид янгиликлар
  • Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари 29 апр, 10:30 119
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 286
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 144
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 331
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 224
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 285
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди 02 мая, 00:24 11
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 6
  • Ар-Риёдда форум: АҚШ-Хитой тирашуви ва Яқин Шарқ инқирози диққат марказида 02 мая, 00:02 16
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 14
  • Нетаняҳу ҲАМАСга қарши операцияни якунлашдан бош тортди 01 мая, 23:45 37
  • Украина камикадзе дронлари Белгород вилоятидаги аҳоли пунктларига ҳужум уюштирди 01 мая, 23:28 27
  • Жозе Моуриньо Евро—2024 фаворитларини санаб ўтди 01 мая, 23:10 22
  • Москвада Украинадан тортиб олинган НАТО ҳарбий техникалари кўргазмаси ўтказилди 01 мая, 22:44 124
  • Нью-Йорк полицияси Фаластин тарафдори бўлиб намойиш ўтказган 282 талабани ҳибсга олди 01 мая, 22:22 24
  • Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг” 01 мая, 22:00 99
  • Франциялик таниқли актёр Жерар Депардье жинсий тажовузда айблаб, ҳибсга олинди 01 мая, 21:36 67
  • Шавкат Мирзиёев икки йирик тузилма раҳбарлари билан мулоқот ўтказди 01 мая, 21:13 65
  • Бўлимлар