«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 03:35
ЎЗO‘Z

Юрак учун қандай маҳсулотлар фойдали?

07 дек, 22:13 24 419 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Юрак учун қандай маҳсулотлар фойдали? Сир эмаски, истеъмол қилаётган ҳар бир таомимиз организм, хусусан, юрак учун фойдали ва аксинча, зарарли бўлиши мумкин. Аҳамият берган бўлсангиз, шифокор кўригида, кўпинча, қандай маҳсулотларни нисбатан кўпроқ истеъмол қилишимиз сўралади. Бу бежиз эмас, албатта. Чунки...

Олма

Ҳар куни ҳеч бўлмаганда битта олма истеъмол қилиш юрак қон- томир тизимида юзага келиши мумкин бўлган хасталикларнинг олдини олишга хизмат қилади. Олма таркибидаги клетчатка қондаги холестерин миқдорини камайтиришда асқотади. Агар сизда юрак билан боғлиқ хасталиклар бўлса, олма пюреси, шарбати ва мевасини доимий истеъмол қилинг.

Ёнғоқ

Ёнғоқ таркибида ярим тўйинган ёғлар мавжуд бўлиб, қондаги холестерин миқдорини оширмайди. Бу ёғлар тиббиётда “фойдали ёғлар” номи билан аталиб, юракнинг “ёғ босиши”дан асрайди. Юрак фаолияти билан боғлиқ муаммолар ва уларнинг олдини олишда кунига 3-4 тадан ёнғоқ истеъмол қилиш керак.

Исмалоқ

Бу кўкатни салатга қўшиб истеъмол қилиш юрак қон-томирларини қувватлантиришга кўмаклашади. Исмалоқ таркибидаги В9 витамини юрак учун фойдали бўлиб, уни таомномага мунтазам киритиш фойдадан холи бўлмайди.

Қовоқ

Таркибида бета-каротин, калий ва С витаминларининг улкан захираси борлиги учун юрак қон-томирларининг эрта атеросклерозидан ҳимоя қилади. Шунингдек, қовоқ артериал қон босимини камайтиришга ҳам ҳисса қўшади. Юрак билан боғлиқ муаммоларда қовоқнинг буғда ёки димлаб пиширилгани тавсия этилади.

Броккол

Таркибида бир неча фойдали элементлардан ташқари кўп қувват сарфлайдиганлар учун ғоят зарур бўлган Q10 коэнзимини жамлаган. Мазкур элемент организмни кун давомида қувват билан таъминлайдиган юрак учун жуда фойдалидир. Брокколни хомлигича, шунингдек, буғда тайёрлаб, истеъмол қилиш мумкин.

Анор

Қоннинг қуйилиши муаммосига дуч келганлар анор меваси ёки шарбатини истеъмол қилишлари лозим. Шу билан бирга анор шарбати юрак қон-томир фаолияти учун фойдалидир.

Бошоқли ва дуккакли ўсимликлар

Нонушта учун енгил ҳазм бўлувчи манний ва сули ёрмасидан тайёрланган сутли бўтқалар юрак ишемик хасталикларидаги муолажа вақтида парҳезга киритилади.

Оқ ва қизил ловия, ясмиқ дони (чечевица) таркибида ёғ кислоталари кам бўлиб, улар калий, клетчатка ва оқсилга бойлиги билан юрак учун керакли озуқа бўла олади. Қўй гўшти ва гўштнинг бошқа ёғли турларини мазкур донлардан тайёрланган таомларга алмаштириш мумкин.

Саримсоқпиёз

Қон томирларидаги тонусни камайтиргани боис, юрак хасталикларида егуликлар билан бирга тановул қилиш тавсия этилади. Саримсоқ пиёзни хомлигича истеъмол қилишни ёқтирмасангиз, егулик ва таомларга қўшишингиз мумкин.

Ўрмон мевалари

Қорағат, малина каби мевалардан тайёрланган дамлама ва чойлардаги калий моддаси организмда йиғилиб қолган ортиқча суюқликни чиқаришга ёрдам бериб, тана аъзолари (қўл ва оёқ)даги шишларни камайиштиришга ёрдам беради.

Узум

Қон томирлари деворини мустаҳкамлашга кўмак беради ва камқонлик ҳамда қон ивиши билан боғлиқ муаммоларни бартараф этади. Юрак учун фойдали бўлишини истасангиз, узумнинг қора ва қизғиш турларини истеъмол қилинг.
томирларини, витаминларининг, чиқаришга, тадан, қилиш, тонусни




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тиниқ юз териси ва соғлом ичаклар гарови бўлган егуликлар 17 мая, 07:55 227
  • Қон босимини туширувчи калийга бой маҳсулот — майизнинг фойдали хусусиятлари 13 мая, 13:51 270
  • Доимий равишда кондиционер ёқилган хонада ўтириш қандай салбий оқибатларга олиб келади? 11 мая, 13:05 185
  • Тишларни қачон ювган маъқул: нонуштадан аввалми ёки кейин? 11 мая, 06:00 396
  • Қариш жараёнини тезлаштириб юборадиган 5 та маҳсулот 09 мая, 22:30 438
  • Электр энергиясини энг кўп сарфлайдиган маиший техникалар 08 мая, 23:43 666
  • Сўнгги янгиликлар
  • Эрон олий раҳнамоси президент авиаҳалокатга учраганига муносабат билдирди 20 мая, 01:37 14
  • Виталий Левченко: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмас эдик" 20 мая, 01:29 6
  • Самвел Бабаян: "Бугунги футбол байрамида биз ғолиб бўлдик. Бундай дербиларда катта бўлганман" 20 мая, 01:22 5
  • Лавров: Путин ва Си Цзиньпин Хитойнинг глобал хавфсизлик бўйича ташаббусини муҳокама қилди 20 мая, 00:08 9
  • Путин ва Си Цзиньпин учрашувидаги "ишора" штатларда ваҳима уйғотди 19 мая, 23:45 85
  • Путин Хитой талабаларига қандай маслаҳат берди? 19 мая, 23:20 54
  • Миржалол Қосимов: "Бугун очиқ футбол гувоҳига айландик" 19 мая, 23:01 40
  • Иван Бошкович: "Жами 8 та гол урилган ўйинда натижа биз учун кўнгилдагидек бўлмади" 19 мая, 22:45 42
  • Пара дзюдочиларимиз Тбилиси Гран-присини 5 та медаль билан якунлашди 19 мая, 22:40 24
  • Собиқ разведкачи: F-16 қирувчилари Украина учун лаънатга айланади 19 мая, 22:30 310
  • АПЛ. “Манчестер Сити” кетма-кет 4 марта Англия чемпионлигини қўлга киритди 19 мая, 22:08 86
  • Эрдўғон 1997 йилги тўнтаришда айбланган генералларни афв этди 19 мая, 21:45 104
  • Бўлимлар