«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 08:01
ЎЗO‘Z

Ортиқча вазннинг қайтишига нима сабаб бўлиши мумкинлиги аниқланди

26 ноя, 16:52 14 479 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ортиқча вазннинг қайтишига нима сабаб бўлиши мумкинлиги аниқланди Вейцман институтининг (Исроил) Эран Элинав бошчилигидаги олимлари ичакдаги бактериялар (микробиотлар) озишдан кейин ортиқча вазннинг қайтишига сабаб бўлиши мумкин эканлигини аниқлашди. Тадқиқотчилар ўз хулосаларини Nature журналида чоп этилган мақолада баён қилишди.

Мутахассислар тажрибада сичқонлардан фойдаланишди, улар сичқонларни дастлаб таркибида ёғ кўп бўлган озуқа билан боқишди, бунинг натижасида уларнинг вазни ошди. Шундан сўнг сичқонларни вазн ташлашга йўналтирилган оддий парҳезга ўтказишди – цикл такрорланди. Тадқиқот давомида олимлар микробиомадаги геномлар – кемирувчилар ичакларидаги микроорганизмлар геномларини кузатишди, дея хабар қилди Kun.uz.

Маълум бўлишича, ёғ миқдори юқори бўлган парҳез натижасида йиғилган ортиқча вазн ташланганидан кейин сичқонлар тезкорлик билан қайта вазн йиғишга мойил бўлишар экан. Ҳар бир цикл ўтган сайин семизлик даражаси мураккаблашиб борган.

Олимлар қайта вазн тўплашнинг ичак микробиотаси билан алоқасини аниқлашга муваффақ бўлишди. Вазн ташлаган кемирувчиларнинг фекал массасини меъёрий озиқланган бошқа сичқонлар ичакларига кўчириб ўтказилганда, уларда ҳам семизликка мойиллик пайдо бўлган.

Олимларнинг фикрича, тадқиқот натижалари одамларнинг вазнни қайта тиклаш механизмини аниқлашга ёрдам беради. Бироқ қайталанувчи семизликни даволовчи самарали препаратларни яратиш учун тадқиқотларни давом эттириш зарур.
такрорланди, беради, боқишди, аниқлашди, бўлишича, йиғилган




Мавзуга оид янгиликлар
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 78
  • Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари 29 апр, 10:30 126
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 302
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 151
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 341
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 232
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 162
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 169
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 260
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 78
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 107
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 176
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 289
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 167
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 38
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 53
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 143
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 196
  • Бўлимлар