«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 05:17
ЎЗO‘Z

Озиш ва ичакларни тозалашга ёрдам берувчи парҳез

17 ноя, 12:27 116 504 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Озиш ва ичакларни тозалашга ёрдам берувчи парҳез Семизликдан шикоят қилаётганларга ортиқча вазндан табиий йўл билан қутулишлари учун мутахассислар қуйидаги маслаҳатларни беришади:

— Ҳаддан зиёд кўп ва бетартиб овқатланмаслик;

— Эрталаб хамирли, калорияси кучли таомларни истеъмол қилмаслик;

— Ширинликларга қаттиқ ружу қўймаслик;

— Овқатлангандан сўнг дарҳол ётиб олмасдан, албатта тоза ҳавода бироз сайр қилиш.

Шунингдек, арпа нони, карам, сабзи, қовоқ ҳамда сут, қатиқ, пишлоқ каби маҳсулотларни кўпроқ, мол ёғи, товуқ ёғини эса камроқ истеъмол қилиш керак.

Ҳар ойда икки кун овқат емаслик ёки ўша кунлари 1,5 кг олмани беш қисмга бўлиб истеъмол қилиш буюрилади.

Бундан ташқари, 1,5 литр сут ёки қатиқни 6 га бўлиб ичиб ҳам парҳез тутиш мумкин.

Кун давомида 600 г. турли хил мева шарбатларини 800 г. наъматак шарбатига аралаштириб ичиш керак. Бу беш марта такрорланса, яхши фойда беради.

Ҳар куни писта, маккажўхори ва пахта ёғида тайёрланган овқатларни истеъмол этиш тавсия қилинади. Парҳез даврида умуман гўшт, балиқ, аччиқ ва шўр нарсалар, қовурилган, дудланган таомлар, колбасалар ейиш тақиқланади. Таркибида калий ва кальций кўпроқ бўлган меваларни, денгиз карами, ўрик, олхўри, картошка, сули ва гречка, сабзи, карам, лимон, петрушка ва укропни истеъмол қилиш ва суткасига бир ярим литр суюқлик ичиш тавсия этилади. Бирданига кўп овқат емаслик, бир кунда оз-оздан тўрт ёки беш маҳал овқатланиш мақсадга мувофиқ. Ётиш олдидан бир стакан қатиқ ёки сут ичиш ҳам фойда беради.

Бир кун мобайнида қуйидаги тартибда овқатланиш ҳам фойдалидир:

Эрталаб карам, сельдерей, кашнич ва ўсимлик мойи солиб тайёрланган салатлар, гречка ёки сули бўтқаси, сутли овқат, шакарсиз, тузсиз тайёрланган таомлар ейиш лозим.

Тушликда карам шўрва, ярим кунликда олмали чой ва 200 г. наъматак шарбати (8-10 дона наъматак 200 г. қайноқ сувда дамланади) тавсия этилади.

Кечқурун сувда пиширилган 110 г. балиқ, тузсиз сувда пиширилган картошка, шакарсиз чой буюрилади. Ётиш олдидан қатиқ ёки сут, кун давомида эса 2-нав ундан тайёрланган 100 г. нон истеъмол қилинади.

Мана шу тартибдаги парҳез жуда фойдалидир. Парҳез давомида ҳар куни эрталаб сулидан қилинган (овсяный) болалар бўтқасидан бир-икки ош қошиғини ярим литрлик термосда дамлаб, овқатланишлар орасида 3-4 қултумдан ичиб турсангиз, очлик умуман сезилмайди. У ошқозон ва ичаклар фаолиятини ҳам яхшилайди. Таъбга кўра бироз асал қўшиш ҳам мумкин.

МЕЪЁР БЎЛГАНИ МАЪҚУЛ

Тиббий асосланмаган воситаларни қабул қилсангиз, биргина озиш эвазига (у ҳам «қалбаки») нафақат соғлиғингиздан айриласиз, балки яхшигина моддий зарар ҳам кўрасиз.

Яна бир жиҳатни эсда тутинг: етарлича вазнга эга бўлмасликнинг салбий томонлари ҳам бор. Масалан, қиз боланинг бўйи 170 см, вазни эса 45 кг атрофида ёки ундан кам бўлса, бу бепуштликка олиб келар экан. Шунинг учун, агар вазнингиз етарли бўлмаса, дарҳол шифокорга мурожаат қилинг.

Кўриниб турибдики, агар ўз вақтида овқатланиб, кўпроқ ҳаракат қилсангиз, на семизлик, на озғинлик ташвиши сизни безовта қилмайди. Бордию, ортиқча вазн муаммоси юзага келса, мутахассис билан маслаҳатлашган ҳолда парҳез қилишга киришинг. Шунда сизда соғлиқ борасида ҳеч қандай муаммо юзага келмайди.

Манба:diydoraziz.uz
Кўриниб, ўрик, дона, ёғини, га, маслаҳатларни




Мавзуга оид янгиликлар
  • Метаболизмни тезлаштиришга ёрдам берадиган 8 та маҳсулот 17 мая, 14:28 112
  • Қулоқ шанғиллаши юрак-қон томир касалликлари аломати бўлиши мумкин 16 мая, 20:08 95
  • D витамини дозасини ошириб юборишнинг хавфли оқибатлари 16 мая, 10:12 125
  • Организмда магний микроэлементи танқислигининг 5 та белгиси 15 мая, 23:34 141
  • Нима учун кўнгил айниб, бош айланади? 14 мая, 17:58 96
  • Ейдиган овқатларимиз, иссиқ чой саратонга сабаб бўладими? 14 мая, 15:43 165
  • Сўнгги янгиликлар
  • Эрон олий раҳнамоси президент авиаҳалокатга учраганига муносабат билдирди 20 мая, 01:37 64
  • Виталий Левченко: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмас эдик" 20 мая, 01:29 19
  • Самвел Бабаян: "Бугунги футбол байрамида биз ғолиб бўлдик. Бундай дербиларда катта бўлганман" 20 мая, 01:22 18
  • Лавров: Путин ва Си Цзиньпин Хитойнинг глобал хавфсизлик бўйича ташаббусини муҳокама қилди 20 мая, 00:08 20
  • Путин ва Си Цзиньпин учрашувидаги "ишора" штатларда ваҳима уйғотди 19 мая, 23:45 119
  • Путин Хитой талабаларига қандай маслаҳат берди? 19 мая, 23:20 77
  • Миржалол Қосимов: "Бугун очиқ футбол гувоҳига айландик" 19 мая, 23:01 48
  • Иван Бошкович: "Жами 8 та гол урилган ўйинда натижа биз учун кўнгилдагидек бўлмади" 19 мая, 22:45 46
  • Пара дзюдочиларимиз Тбилиси Гран-присини 5 та медаль билан якунлашди 19 мая, 22:40 27
  • Собиқ разведкачи: F-16 қирувчилари Украина учун лаънатга айланади 19 мая, 22:30 350
  • АПЛ. “Манчестер Сити” кетма-кет 4 марта Англия чемпионлигини қўлга киритди 19 мая, 22:08 92
  • Эрдўғон 1997 йилги тўнтаришда айбланган генералларни афв этди 19 мая, 21:45 112
  • Бўлимлар