«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 03:14
ЎЗO‘Z

Одамларга ишонасизми?

09 ноя, 23:07 10 219 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Одамларга ишонасизми? Суҳбатдошга бўлган ишончсизлик одамнинг сўзларидан, кўз қарашларидан сезилиб туради. Буни пайқаган суҳбатдош ҳам дарҳол муомалани ўзгартириши мумкин. Хўш, натижачи? Оқибатда ўртадаги муносабатларга путур етади. Келинг, сиз ҳам ушбу тест ёрдамида бошқаларга нисбатан ишончингиз қай даражада эканини текшириб кўринг.

1. Одамлар кўпинча бошқа нарсани гапиришадию, амалда бошқача иш юрутишади. Шу ростми?
а) Ҳа, бу ажойиб! (2 балл)
б) Бўлиб туради (1 балл)
в) Бўлиши мумкин эмас (0 балл)

2. Кунларнинг бирида яқин дўстингиз сизни алдаётганини пайқасангиз:
а) Билмасликка оламан (0 балл)
б) Алдаётганини фош этаман (1 балл)
в) Менга бу иши ёқмасада, ортиқ алдамаслигини илтимос қилиб ўтирмайман (2 балл)

3. Кўпчилик гарчи қийин бўлсада, фақат ҳақиқатни гапиришни маъқул кўришадими?
а) Ёлғон гапдан нима фойда (0 балл)
б) Бир нарса дея олмайман (1 балл)
в) Ҳақиқат бари бир ҳаётда камроқ бўлса керак (2 балл)

4. Ҳар қандай соҳада ҳамкорликка шай одаммисиз?
а) Ҳа, мени бу нарса илҳомлантиради (0 балл)
б) Ҳар доим ҳам эмас (1 балл)
в) Йўқ, менга ҳеч ким халал бермаса дейман (2 балл)

5. Сиз бошқаларнинг оғирини енгил қилишдан ўзингизни тиясизми?
а) Буни фақат ўзим биламан (2 балл)
б) Гоҳида бўлиб туради (1 балл)
в) Ҳар кимнинг ҳаётга ўз қарашлари бор (0 балл)

6. Афсуски, тез-тез шундай воқеалар бўладики, яқин дўстларингиз ташқаридан туриб сизни ғийбат қилишади.
а) Буни анчадан бери сезаман (2 балл)
б) Бўлиши мумкин (1 балл)
в) Йўқ, мен дўстларимга ишонаман (0 балл)

7. Қачондир яқин дўстингиз сизга буйруқ бера бошласа, қандай йўл тутасиз?
а) Атайин тескарисини қиламан (2 балл)
б) Турлича йўллар тутаман (1 балл)
в) Баҳслашиб ўтирмайман (0 балл)

8. Агар кимнидир танқид қилсангизу, у тўғри йўлга тушиб олса ва танқидингиз жавобсиз қолиб кетса:
а) Эслатиб ўтирмайман (0 балл)
б) Бир нарса дея олмайман (1 балл)
в) Яна такрорлаб, эслатиб кўраман (2 балл)

9. Одамлар гоҳида ўзларини жуда ғалати тутишади ва оқибатда хатоларга йўл қўйишади. Шундай бўлганда сиз қандай йўл тутасиз?
а) Бировларнинг хатоларидан хулосалар чиқараман (0 балл)
б) Турлича йўлларни қидираман (1 балл)
в) Уларнинг ишларига аралашмайман (2 балл)

10. Кўнгилсиз вазият юзага келдию, кимдир сизга жаҳл қила бошласа:
а) Уни тинчлантиришга уринаман (0 балл)
б) Нима қилишни била олмаган бўлардим (1 балл)
в) Бу менинг ҳам жаҳлимни чиқаради (2 балл)

НАТИЖАЛАР:

0—6 балл. Сиз ишонувчан, очиқ ва рашк нималигини билмайдиган одамсиз. Одамлар билан тез тил топишиб кета биласиз. Кўнгилсизликларни, хафагарчиликларни тез унутасиз.

7—14 балл. Ҳар доим ҳам бошқаларга ишониб кетавермайсиз. Агар ёлғончилигини билиб қолсангиз, ўша одам билан ҳамкорлик қилишдан дарҳол бош тортасиз. Гоҳида узоқ вақт кек сақлаб юрадиган одатингиз ҳам йўқ эмас.

15—20 балл. Сиз одам фақат ўзига ишониши лозим деб ҳисоблайсиз. Фақат ёлғиз ишлашни, дам олишни маъқул кўрасиз. Кимдир сизга ёқмаса, беўхшов ҳаракатлари билан жаҳлингизни чиқариб қўйса, узоқ вақт кўз олдингиздан кетказа олмай қийналасиз. Сизни бошқаларнинг манфаатлари, қизиқишлари, орзу-умидлари ва армонлари умуман қизиқтирмайди. Фақат ўзингиз ҳақингизда ўйлайсиз, қайғурасиз ва шу ҳаётни бир умрга ўзингиз учун шиор қилиб олгансиз.
шай, қилсангизу, мумкин, бери, илтимос, Йўқ




Мавзуга оид янгиликлар
  • Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари 29 апр, 10:30 119
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 286
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 144
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 331
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 222
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 285
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди 02 мая, 00:24 11
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 6
  • Ар-Риёдда форум: АҚШ-Хитой тирашуви ва Яқин Шарқ инқирози диққат марказида 02 мая, 00:02 16
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 14
  • Нетаняҳу ҲАМАСга қарши операцияни якунлашдан бош тортди 01 мая, 23:45 37
  • Украина камикадзе дронлари Белгород вилоятидаги аҳоли пунктларига ҳужум уюштирди 01 мая, 23:28 27
  • Жозе Моуриньо Евро—2024 фаворитларини санаб ўтди 01 мая, 23:10 22
  • Москвада Украинадан тортиб олинган НАТО ҳарбий техникалари кўргазмаси ўтказилди 01 мая, 22:44 124
  • Нью-Йорк полицияси Фаластин тарафдори бўлиб намойиш ўтказган 282 талабани ҳибсга олди 01 мая, 22:22 24
  • Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг” 01 мая, 22:00 99
  • Франциялик таниқли актёр Жерар Депардье жинсий тажовузда айблаб, ҳибсга олинди 01 мая, 21:36 67
  • Шавкат Мирзиёев икки йирик тузилма раҳбарлари билан мулоқот ўтказди 01 мая, 21:13 65
  • Бўлимлар