«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 19:11
ЎЗO‘Z

Ширинликлар зарарлими!?

22 окт, 14:42 15 785 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ширинликлар зарарлими!? Ширинликлар фойдали ёки аксинча фойдасиз деб ҳисоблайдиганлар учун ушбу 8 маълумот бмлан танишиб чиқинг.

1. Шакар – асабга даво

Уч қошиқ шакар қўшилган бир стакан сув, ҳақиқатан ҳам асабга қарши таъсир кўрсатиши мумкин, лекин бу қисқагина муддатга холос – бу жараён ярим соатдан кўп чўзилмайди. У организм хазинасидаги мия фаолиятини таъминловчи, В1 витаминини камайтириши билан боғлиқ. Бу дармондори қанчалик кам бўлса, уйқусираш, асабийлашиш, тез чарчаш, мушакларнинг бўшаш эҳтимоли кучайиб кетиши мумкин.

2. Керакли моддалар оз

Тоза оқ шакарга келсак, ростдан ҳам шунақа. Барча тозаланган маҳсулотлар каби. Унинг жигарранг нави эса, соғлиққа фойдали бўлган, минераллар (калий, натрий, кальций, фосфор, темир), ўсимлик моддаларга бой.

3. Ўрнини босувчи

Кўпинча, қанд ўрнини босувчи асос сифатида аспартам (аспаркам таблеткалари билан адаштирманг) – ген-модификацияланган модда. Унинг таъсир қилиш механизми, ширинликларга бўлган рецепторлар сезувчанлигини кучайтиришга боғлиқ. У минимум калорийга эга бўлса-да, зарарлигини исботловчи бир қанча далиллар мавжуд. Ушбу фикр тарафдорлари, биринчидан, аспартам иштаҳани очишини, иккинчидан, у бошқа ген-модификацияланган моддалар каби канцероген хусусиятларига эга эканлигини яхши билишади. У 30 С ҳароратида парчаланади ва канцерогенларни юзага келтиради.

4. Шоколад ширин, аммо…

Бу ширинликни хуш кўрувчилар бунга амал қилишсагина кўзлаган мақсадига эришиши мумкин. Аммо доно халқимизнинг “шакарнинг ҳам ози ширин” деганларидек ҳар қандай шоколад ҳам фойдали эмас, унинг қоп-қора аччиқ тури таркибида мавжуд бўлган антиоксидантлари туфайли (айниқса — полифенол), бу маҳсулот эркин радикалларнинг таъсиридан томирларни ҳимоя қилади. Бундан ташқари, шоколадга какаодан келиб тушган флавоноидлар, қон айланишини бузилиши билан боғлиқ бўлган касалликларга олиб келувчи, қондаги тромбларларни эритиб қон айланишини яхшилайди. Шоколадларнинг бошқа хиллари эса – витамин, ҳужайра ва минерал моддалардан озод этилган қувват манбайи. Лекин жигарранг дорини ортиқча истеъмол қилиш мумкин эмас, чунки у қанд диабети касаллигини келтириб чиқариши ва оқибатда эса семизлик касалини юзага келиши эҳтимоли бор. Шоколаднинг хавфсиз дозаси – кунига 25 грамм истеъмол қилиш тавсия этилади.

5. Кофеин моддаси кўп

Маълумки, тахтача шаклидаги бир бўлак шоколадда “атиги” 30 мг кофеин бор. Бир пиёла кофеда эса – 180 мг, чойда ундан ҳам кўп. Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, бир пиёла кофедан олаётган тетиклаштирувчи таъсирни олиш учун камида 6 бўлак шоколад ейиш керак.

6. Қувват манбайими?

Таом калориясининг энг бой қисми – ёғлар саналади. 1 г углеводларни парчалашда 4 та калория ҳосил бўлади, 1 г. ёғлардан эса 9 тадан ошиқ калория ҳосил бўлади. Шунинг учун озмоқчи бўлсангиз, авваламбор, ёғ ейишни бас қилинг.

7. Ҳуснбузар пайдо қилади

Ҳуснбузарлар муаммоси фақатгина эндокрин тизими билан боғлиқ. Агар аёл организмидаги буйрак устки безлари кўп миқдорда андрогенларни (эркак жинсий гормонлари) ишлаб чиқарса, ёғ безлари кучлироқ ишлашни бошлайди ва углевод алмашинуви кескин бузилади. Уни тиклаш учун шакардан воз кечиш керак. Уларда ҳеч қандай эндокринология муаммоларисиз ҳуснбузарликлар кўринишидаги аллергия пайдо бўлиши мумкин.

8. Умуман ширинлик емаслик мумкинми?

Албатта, йўқ. Маҳсулотларни истеъмол қилиш меъёрларига кўра, оқсиллар, ёғлар ва углеводлар нисбати кундалик рационда 1:1:4 бўлиши лозим. Углеводларнинг 10% ни шакар, асал кўринишида тушиши мумкин. Яъни инсон ширинлик, шу жумладан шакарни ҳам истеъмол қилиши лозим. Унинг ёрдамида кундалик қувват сарф қилиш эҳтиёжи 10%ни ўрнини қоплаши керак. Кунига 70 г шакар ейиш мутлақо зарарсиздир.
Кунига, фойдасиз, ози, асал, кучайтиришга, яхшилайди




Мавзуга оид янгиликлар
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 190
  • Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари 29 апр, 10:30 132
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 309
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 162
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 353
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 244
  • Сўнгги янгиликлар
  • Парагвайда футбол учрашувида махсус кучлар футболчилар ва мухлисларга қарата ўт очди 04 мая, 18:46 0
  • Фёдор Емеляненко: “Мен Майк Тайсон билан жанг қилишни режа қилгандим” 04 мая, 18:23 0
  • АҚШ Украинага яна 50 млрд доллар ажратишни таклиф қилди 04 мая, 18:00 1
  • Евро-2024 учун қайдномадаги футболчилар сони 23 дан 26 нафарга оширилди 04 мая, 17:39 1
  • Дунёдаги энг тез суперкар концепцияси ишлаб чиқилди (видео) 04 мая, 17:14 4
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 6
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 12
  • Украинада ОИВ ва саратон касаллигига чалинган беморлар армияга чақирилади 04 мая, 16:10 32
  • Фаластин тарафдорлари намойишлари бутун дунё университетларини қамраб олмоқда 04 мая, 15:45 22
  • Украинада сафарбарлик тўғрисидаги янги қонуннинг бир қисми кучга кирди 04 мая, 15:21 43
  • Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? 04 мая, 14:54 88
  • Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди" 04 мая, 14:35 76
  • Бўлимлар