«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 01 2024, 20:44
ЎЗO‘Z

Инсон мийясининг атиги 10% ишлаши ҳақида

17 окт, 13:19 14 674 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Инсон мийясининг атиги 10% ишлаши ҳақида Инсон мийясининг атиги 10% (айрим вариантларда 3%, 5% ва 7%) ишлаши ҳақидаги афсона одамлар орасида кенг тарқалган ва ҳозирда кўпчиликга маълум бўлса керак. Бу фикр муаллифи сифатида кўпчилик Алберт Энштейнни ҳам олинади. Ундан ташқари шу турдаги гапларга кўра одам ҳаракат қилса бу 10% ни ошириш имкони ҳам бор экан.

Аксарият ҳолларда, бу каби нотўғри маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ҳам учратишингиз мумкин. Буни ўқиб олган ёшлар, ўзларини яроқсиз ва қобилиятсиз одамлар каби ҳис қиладилар. Унинг устига, айримлар барча омадсизликларига шу 10% афсонасини сабаб сифатида кўришлари мумкин. Шу сериядаги яна бир гап бу «энг ақилли одам мийясининг “15%дан фойдаланар экан” каби гапдир. Бу гапнинг ҳам асоси йўқдир.

Ҳақиқаттан ҳам, интелектни ҳар хил турдаги мантиқий машқлар билан ривожлантириш мумкин. Аммо одам ўз мийясининг қандай қисмидан фойдаланиши ва қандайдиридан фойдаланмаслиги хатодир. Ҳозирги кундаги маълумотларга кўра, мийянинг ҳар бир қисми ўзининг аниқ бир вазифасини бажаради. Изланишлар, хеч қандай вазифа бажармайдиган мийя қисмини топмади.

Албатта бу каби сафсаталар ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолгани йўқ. Биринчи бўлиб бу соҳада ўзининг чала экперементларини ўтказган психолог бу Уилям Жеймс. Ундан ташқари одамлар орасидаги муносабатлар бўйича психолог Дейл Карнеги ўзининг машҳур «Қандай қилиб дўстлар ортириш ва одамларга таъсир ўтказиш» китобида ҳамма мийясининг 10% ишлатади деб ёзга. Аммо у бу гапларига ҳеч қандай манбаа кўрсатмаган.

Агар яхши ўйлаб кўрсангиз ҳам бу очиқ ойдинлиги аниқ бўлиб қолади. Одамнинг танасида ҳеч қандай вазифа бажармайдиган аъзо умуман йўқ. Агар бирор аъзо ўз вазифасини бажармаса у ҳолда бу одамнинг иш фаолиятида яққол ўзини кўрсатади. Зеро худо бизни мукаммал қилиб яратди. Хатто магнит-резонанс томографияси одам ухлаётган даврда ҳам мийядаги фаолликни мавжуд бўлишини исботлади. Фақатгина оғир турдаги жароҳатлар натижасида мийяда фаол бўлмаган қисмлар пайдо бўлиши мумкин. Бошқа ҳолларда бу каби гаплар ўринсиздир.

Манба: Mulohaza.uz
муаллифи, айрим, вариантларда, танасида, барча, Биринчи




Мавзуга оид янгиликлар
  • Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари 29 апр, 10:30 115
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 284
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 139
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 330
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 218
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 280
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкент вилоятида экология инспекторлари ҳужумга учради 01 мая, 19:53 7
  • Истанбулдаги 1 май намойишларида 140 дан ортиқ киши ҳибсга олинди 01 мая, 19:30 7
  • Янгиҳаёт тумани судьяси пора билан қўлга тушгани рад этилди 01 мая, 19:11 15
  • Ўзбекистонлик жангчи UFC рейтингида топ-даражага кўтарилганидан кейин нималар деди? 01 мая, 18:53 23
  • "Ливерпуль" футболчиси жамоадошининг хотини билан “дон олишиб юргани" маълум бўлди 01 мая, 18:33 151
  • Сунъий интеллект қадимги юнон файласуфи Платоннинг қабрини топди 01 мая, 18:23 42
  • Хоакин Бакли "қаттиқ" жангчи. Бироқ Нурсултон Рўзибоев... 01 мая, 17:38 61
  • Яширин иқтисодиёт бўйича қарор лойиҳаси Тадбиркорлик кенгаши таклифлари асосида қайта кўриб чиқилади 01 мая, 17:13 22
  • Бухорода ёдгорликларни таъмирлашга ажратилган 3,3 млрд сўм талон-торож қилинди 01 мая, 16:48 35
  • Аббосбек Файзуллаев ҳам Осиё кубоги финалида ўйнамайди 01 мая, 16:28 127
  • Халқаро суд: Германия Исроилга ҳарбий ёрдамни тўхтатишга мажбур эмас 01 мая, 16:00 72
  • Шармандага шаҳар кенг 01 мая, 15:34 297
  • Бўлимлар