«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 08 2024, 08:22
ЎЗO‘Z

Мусулмонларнинг дунёни ўзгартирган 5 ихтироси

19 сен, 11:33 24 966 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Мусулмонларнинг дунёни ўзгартирган 5 ихтироси Дунёда илм-фан тараққий этишига мусулмонларнинг қўшган хиссаси беқиёс.

Улардан 5 донасини зиё сайти саралаб чиқди. Ушбу маълумотларни Сизларга илиндик.

1. Оммавий кутубхоналар.
Ислом динининг дастлабки даврларида бутун мусулмон оламида масжидлар ақлий мунозаралар бўлиб турадиган жой вазифасини бажарган. Масжидлар фақатгина ибодат қилинадиган ер бўлиб қолмасдан, унда дин, фалсафа, илм ва фанга оид кўплаб китоблардан иборат кутубхона жой олган эди. Бу кутубхоналар барча учун очиқ бўлган.

2. Жарроҳлик асбоблари.
X асрнинг машҳур мусулмон жарроҳи, жарроҳлик соҳасининг отаси саналмиш Қосим ал-Захравий бугунги кунда ҳам жарроҳлик амалиётларида қўлланиб келинаётган бир қанча анжомларни ихтиро қилди. Бу асбоблар қаторида скальпель (махсус жарроҳлик пичоғи), жарроҳлик қайчиси ва игнаси бор эди. Бундан ташқари у тиббиётда кетгут деб аталадиган ўзи танада сўрилиб кетадиган тикув ипини ҳам кашф қилган.

3. Алгебра.
Алгебра Ислом динининг олтин даврида тараққий этди. Унинг вужудга келиши бевосита буюк мутафаккир, математик олим Маҳмуд ал-Хоразмийнинг номи билан боғлиқдир. Ал-Хоразмий биринчи бўлиб узунлик ва квадрат тенгламаларни ечишнинг умумий усули деб алгебрани алоҳида фан сифатида тасаввур қилди. У 800 йилда алгебраик тенгламаларни тушуниш борасида янгича йўллар ёритиб берилган ўз илмий асарини ёзди.

4. Оптика.
XI асрда олим Ибн Хайсом инсон кўзи қандай кўриши борасидаги эски қарашларни буткул ўзгартириб юборди. Бунгача кўз нурни қайтаргани сабабли инсон буюмларни кўра олади деб ҳисобланар эди. Ибн Хайсом эса, аслида кўз бошқа буюм ва юзалар қайтарган нурни қабул қилиши тўғрисидаги ҳақиқатни исботлади.

5. Қаҳва.
Қаҳва ўсимлиги азалдан Эфиопияда тарқалган бўлса-да, XV асрда Яманда эфиопияликлар билан савдо қилган мусулмон араблар бугунги кунда бутун дунёда қаҳва деб истеъмол қилинадиган ичимлик тайёрлашни ўргандилар. Улар қаҳва донини қовуриб, сўнг сувда қайнатар эдилар. Суфийлар ҳам ўз ибодатларини бажариш, тунлари ҳам ибодатда тетикликни сақлаб туриш учун қаҳва ичимлигини истеъмол қилардилар.

Манба: Diydoraziz.uz
ўргандилар, Улардан, Сизларга, ал, ўсимлиги, ечишнинг




Мавзуга оид янгиликлар
  • Кўк чой ичганда танада қандай ўзгаришлар содир бўлади? 07 мая, 13:08 199
  • Ҳар куни макарон истеъмол қилинса организмда қандай ўзгаришлар рўй беради? 07 мая, 09:44 127
  • Хотирани кучайтирадиган ва мия фаолиятини яхшилайдиган маҳсулотлар 07 мая, 08:30 104
  • Озиш учун қанча югуриш керак? 06 мая, 21:40 134
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 243
  • Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари 29 апр, 10:30 149
  • Сўнгги янгиликлар
  • Исроил расмийси: “Исроил урушни тўхтатмайди” 08 мая, 00:13 109
  • Путин тактик ядро қуроли билан машғулот ўтказишни буюрди. Бу нимани англатади? 07 мая, 23:49 225
  • Apple янги iPad Air ва iPad Pro тақдимотини ўтказди 07 мая, 23:25 31
  • Миржалол Қосимов: "Ўйинни ташлаб юбормай, охиригача курашганимиз мени қувонтирди" 07 мая, 23:03 81
  • Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик" 07 мая, 22:44 135
  • Куба президенти ҳарбий парадда иштирок этиш учун Москвага келди 07 мая, 22:16 147
  • Машҳур ёзувчи Стивен Кинг Путин ва Зеленскийга ўзаро муштлашишни таклиф қилди 07 мая, 21:55 170
  • Америкаликларнинг 60 фоиздан ортиғи АҚШ президентининг иқтисодий ислоҳотларидан норози бўлмоқда 07 мая, 21:30 72
  • Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди 07 мая, 21:11 114
  • Турк дунёсининг умумий алифбоси 2026 йилгача шаклланиши мумкин 07 мая, 21:01 100
  • Фуқаро фойдасига 130 миллион сўм ундирилди 07 мая, 20:45 39
  • Суперлига. "Пахтакор" 7 та гол урилган ўйинда "Металлург"ни мағлуб этди 07 мая, 20:32 79
  • Бўлимлар