«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 01 2024, 06:01
ЎЗO‘Z

Япониялик шифокорлар никоҳнинг эркаклар учун фойдали эканлигини исботлашди

16 сен, 23:46 11 376 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Япониялик шифокорлар никоҳнинг эркаклар учун фойдали эканлигини исботлашди Япониянинг Йокогама университети шифокорлари никоҳ қурган эркаклар оладиган устунликларни айтишди. Бунга бағишланган тадқиқот Мюнхенда қанд қасаллигини ўрганиш бўйича Европа уюшмасининг ҳар йиллик учрашувида тақдим қилинди. У ҳақда қисқача The Daily Mail нашрига асосланиб "Кун" хабар бермоқда.

Олимлар уйланган эркаклар бўйдоқлардан икки марта камроқ ортиқча вазн ва у билан боғлиқ касалликларга эга бўлишларини кўрсатдилар. Мисол учун, уйланганларда қанд касаллиги, юқори босим ва семизлик билан боғланган метаболик синдром камроқ ривожланади.

Шифокорлар 270 дан кўпроқ одамни ўргандилар, уларнинг ўртача ёши 65 ёшни ташкил қилган. Барча иштирокчиларда икки турдаги диабет қайд қилинган. Улардан 180 нафари уйланган, 90 нафари эса бўйдоқ.

Олимлар респондентларнинг вазни индексини аниқлаб, уларда тирик тўқиманинг миқдорини ўлчашди. Натижаларнинг кўрсатишича, уйланган эркаклар ўртача бўйдоқларга қараганда икки маротаба камроқ ортиқча вазндан азият чекишади.

Уйланганларда тирик тўқима миқдори ўртача 18,9 кг ни, бўйдлоқларда эса 23,5 кг ни ташкил қилган. Уйланганлар бўйдоқларга нисбатан 58 фоиз камроқ метаболик синдром ривожланиши хатарига эга бўлганлар.

Олимларнинг таъкидлашича, улар томонидан топилган ўзаро боғлиқлик фақатгина эркакларда намоён бўлади. Шифокорлар уйланган эркаклар бўйдоқларга нисбатан соғломроқ бўлишининг сабабини уйланганлар рационалроқ овқатланиши ва ўз вақтида тиббий ёрдамга мурожаат қилишларида кўрмоқдалар.
ўлчашди, исботлашди, вазндан, бўлганлар, нафари, миқдорини




Мавзуга оид янгиликлар
  • Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари 29 апр, 10:30 107
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 274
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 136
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 318
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 212
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 276
  • Сўнгги янгиликлар
  • Пентагон раҳбари Хитойни АҚШнинг асосий рақиби деб атади 01 мая, 06:00 0
  • “Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди 01 мая, 00:40 185
  • Биологик фаол қўшимчалар мутлақо зарарсизми? 01 мая, 00:33 36
  • Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат" 30 апр, 23:50 72
  • Филиппинда қуриб қолган сув тўғони остида 300 йиллик шаҳар қолдиқлари топилди 30 апр, 23:42 75
  • U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса, тўпурар бўлиши мумкин 30 апр, 23:15 111
  • Хоккей бўйича Ўзбекистон терма жамоаси "U-18 Осиё-Океания чемпионати" ғолиби бўлди 30 апр, 23:00 52
  • Ўзбек футболчилари қилган ишни кўпчилик уддалай олмаган! 30 апр, 22:34 328
  • Ўз қўлимиз билан муаммо яратмайлик... 30 апр, 21:56 96
  • Доналд Трамп судга ҳурматсизлик қилгани учун жаримага тортилди 30 апр, 21:33 86
  • Кўп квартирали уйларда «квартплата»нинг энг кам миқдори тасдиқланди 30 апр, 21:10 98
  • АҚШнинг Марказий Осиё давлатлари бўйича стратегиясида Россия ва Хитойнинг тилга олиниши 30 апр, 20:43 156
  • Бўлимлар