«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 08 2024, 00:40
ЎЗO‘Z

Тумовга чалинмаслик учун 10 тавсия

16 сен, 14:04 8 019 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тумовга чалинмаслик учун 10 тавсия 1. Қўлларингизни ювинг!
Бу қоида ҳаммага маълум. Қўлингизни ювишнинг иложи бўлмаса, албатта нам салфетка билан бўлса-да артинг. Вируслар ташқи муҳитда бир неча соат ёки кун яшаши мумкинлигини унутманг.

2. Кўпроқ сайр қилинг!
Хонани тез-тез шамоллатиб туринг. Кўпроқ вақтингизни тоза ҳавода ўтказишга ҳаракат қилинг. Хона ҳавоси ўзгартирилмаса, ундаги микроблар миқдори ошиб бораверади. Уй иссиқлиги — касалликдан муҳофаза, дегани эмас. Иссиқ хонада бурун шиллиқ пардалари қуруқлашади ва организмга вирус тушиши осонлашади.

3. Эрталабки бадантарбия
Эрталаб албатта фаол ҳаракатлар қилинг ва чуқур-чуқур нафас олинг. Нафас олиш натижасида қонга кислород тушиши осонлашади ва модда алмашинуви яхшиланади. Организмнинг вирусларга қаршилик кўрсатишини кўчайтиради.

4. Сигарета тутунидан нафас олманг!
Болалар ҳам сигарета тутунидан нафас олишларига йўл қўйманг. Бундай тутун бурун шиллиқ пардаларини қуритиб, организмдан вирусларни ҳайдаб чиқаришга ёрдам берадиган нафас йўлларидаги митти тукчалар ҳаракатини тўхтатади.

5. Ҳордиқ
Кунига ҳеч бўлмаганда ярим соатга ўзингизга дам беринг, ўзингиз учун ёқимли иш билан шуғулланинг. Ижобий ҳиссиётлар натижасида организмимизни вируслардан муҳофаза қилувчи иммун тизими фаоллашади.

6. Атрофингиздагиларни унутманг!
Йўталганда ёки аксирганда оғзингизни рўмолча билан бекитинг. Бироз шамоллаган бўлсангиз ҳам, махсус дока ниқоб тақиб юришни канда қилманг. Бу каби инфекцион касалликлар ҳаво-томчи йўли орқали юқади. Йўталганда ёки аксирганда вирус 10 метр узоқликка ҳам етиб бориши мумкин.

7. Кўпроқ суюқлик ичинг!
Организмни токсинлардан тозалаш учун кунига 2 литр суюқлик ичиш лозим. Суюқлик танани намлик билан таъминлайди ва соғайишга ҳалал бераётган токсинларни ҳайдайди.

8. Витаминлар қабул қилинг!
Куз ва баҳор мавсумида витаминлар қабул қилиш билан биргаликда, мева-сабзавотлардан кўпроқ енг. Қизил, сариқ рангли сабзавот ва мевалар вирусларнинг душмани бўлган С витаминига бой.

9. Ҳаммом
Буғли ҳаммомда 80 даражали ҳароратда шамоллаш вируслари нобуд бўлади.

10. Қатиқ ичинг!
Кунига бир стакан қатиқ ичинг. Бу шамоллаш касалликларига чалиниш хавфини 25 фоизга камайтиради. Қатиқ таркибидаги фойдали бактериялар инфекцияларга қарши курашувчи моддаларни ишлаб чиқаради.

Манба: darakchi.uz
шиллиқ, ўтказишга, намлик, чиқаради, таъминлайди, Қатиқ




Мавзуга оид янгиликлар
  • Кўк чой ичганда танада қандай ўзгаришлар содир бўлади? 07 мая, 13:08 189
  • Ҳар куни макарон истеъмол қилинса организмда қандай ўзгаришлар рўй беради? 07 мая, 09:44 121
  • Хотирани кучайтирадиган ва мия фаолиятини яхшилайдиган маҳсулотлар 07 мая, 08:30 101
  • Озиш учун қанча югуриш керак? 06 мая, 21:40 130
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 243
  • Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари 29 апр, 10:30 146
  • Сўнгги янгиликлар
  • Путин тактик ядро қуроли билан машғулот ўтказишни буюрди. Бу нимани англатади? 07 мая, 23:49 4
  • Apple янги iPad Air ва iPad Pro тақдимотини ўтказди 07 мая, 23:25 6
  • Миржалол Қосимов: "Ўйинни ташлаб юбормай, охиригача курашганимиз мени қувонтирди" 07 мая, 23:03 28
  • Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик" 07 мая, 22:44 56
  • Куба президенти ҳарбий парадда иштирок этиш учун Москвага келди 07 мая, 22:16 48
  • Машҳур ёзувчи Стивен Кинг Путин ва Зеленскийга ўзаро муштлашишни таклиф қилди 07 мая, 21:55 72
  • Америкаликларнинг 60 фоиздан ортиғи АҚШ президентининг иқтисодий ислоҳотларидан норози бўлмоқда 07 мая, 21:30 34
  • Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди 07 мая, 21:11 75
  • Турк дунёсининг умумий алифбоси 2026 йилгача шаклланиши мумкин 07 мая, 21:01 52
  • Фуқаро фойдасига 130 миллион сўм ундирилди 07 мая, 20:45 18
  • Суперлига. "Пахтакор" 7 та гол урилган ўйинда "Металлург"ни мағлуб этди 07 мая, 20:32 47
  • Хотира – абадий, қадр – муқаддас! 07 мая, 20:23 21
  • Бўлимлар