«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2024, 19:54
ЎЗO‘Z

Россиялик учувчи Instagram юлдузига айланди

24 авг, 12:56 10 785 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Россиялик учувчи Instagram юлдузига айланди Инстаграмда S7 авиакомпаниясининг иккинчи учувчиси Юрий Яшин бошқариб борадиган саҳифа машҳур бўлиб бормоқда. У Салехарддан Грециягача, Дублиндан Семейгача (Қозоғистондаги шаҳар, собиқ Семипалатинск) — рейслар орасидаги танаффус вақтида учувчи булутлар орасида баҳайбат "пўлат қуш"дан туриб олинган суратларни жойлаштириб боради.
Юрийнинг отаси ва бобоси ҳам учувчи бўлган. Ўзи эса Ульяновский номидаги фуқаролар авиация институтини тамомлаган.


«Аслида парвоз пайтида суратлар олишга вақт кўп бўлади. Ҳозир авиацияда кема капитани ва иккинчи учувчи ўртасида вазифалар аниқ бўлиб олинади: барча мажбуриятлар тенг тақсимланади. Учувчилар барча ишни бирга бажаришади: ҳужжатларни йиғади, самолётга қуйиладиган ёқилғи миқдори ҳақида қарор чиқаради ва бошқалар», — дейди Юрий НСН ахборот агентлигига берган интервьюсида.



Юрий Canon Mark 2 фотоаппаратида тасвирга олади. Баъзан эса инстаграмга мобиль телефони орқали олинган суратларни ҳам жойлайди.



Учувчи болалигидан сурат олишга қизиқиб келади, ҳаттоки мактаб вақтида фототўгаракларга ҳам қатнаган. Шундан сўнг у ўзига қизил чироқли хонада сирли дунёни очади.




«Instagram саҳифасининг машҳурлигига менинг суратларим таъсирлилиги сабаб бўлди. Мен ҳеч қачон ўз саҳифамни пиар қилмаганман. Мен шунчаки қизиқарли иш билан бандман, ишимни тасвирлайман ва уни инсонлар билан бўлишгим келади», — дейди Юрий.


«Йирик тоғ тизмалари ёки чуқур кўллар йўқ бўлган оддий осмон остида парвоз қила туриб, осмон ва ерда ажойиб суратлар пайдо бўлишини таърифлашга тил ожиз. Қайси йўналиш гўзалроқ бўлишини айтиш мушкул — кўпчилиги атмосфера, фасл ва шаффофликка боғлиқ. Яхши фотосурат рецептини айтиб бўлмайди, сабаби уларнинг ҳар бири бетакрор. Энг катта қадр-қиммат мана шунда», — деб ҳисоблайди Юрий.

Манба: Кун.уз




Мавзуга оид янгиликлар
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 228
  • Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари 29 апр, 10:30 137
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 334
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 178
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 375
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 262
  • Сўнгги янгиликлар
  • Наоя Иноуэ мексикалик рақибини нокаутга учратди 06 мая, 18:55 0
  • От спорти. Конкур бўйича яна бир турнир ўтказилди 06 мая, 18:18 0
  • Си Цзиньпин Фаластиндаги можарони ҳал қилиш шартларини айтди 06 мая, 17:57 1
  • Етти нафар ўзбекистонлик меҳнат муҳожири Қозоғистондан чиқариб юборилди 06 мая, 16:34 23
  • АҚШ Исроил билан тинчлик ўрнатишга рози бўлгандан кейингина Ар-Риёд билан шартнома тузади 06 мая, 16:10 33
  • Тошкентдаги иссиқлик таъминоти оператори дарахт тагида қолиб кетган қизалоқ юзасидан муносабат билдирди 06 мая, 15:45 50
  • Қозоғистонлик миллиардер Англия клубини сотиб олди 06 мая, 15:25 119
  • Бразилияда сув тошқинлари: қурбонлар сони 75 кишига етди 06 мая, 15:00 45
  • Машҳур агент ПСЖга тўртта юлдузни тавсия қилмоқда 06 мая, 14:38 75
  • Роберт Левандовски: “Мбаппе футболчи ва шахс сифатида жуда ақлли” 06 мая, 14:14 20
  • Харкивга яна бомба зарбалари уюштирилди 06 мая, 13:52 103
  • Ишсизлик нафақаси миқдорини белгилашга аниқлик киритилмоқда 06 мая, 13:29 50
  • Бўлимлар