«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 22:55
ЎЗO‘Z

Шифокорлар саёҳат қилиш инсон миясини қандай ўзгартиришига ойдинлик киритишди

20 июн, 22:57 11 283 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шифокорлар саёҳат қилиш инсон миясини қандай ўзгартиришига ойдинлик киритишди Барчага маълумки, тоза ҳавода дам олиш яхши кайфият улашади ва ҳаётга куч бағишлайди. Яқинда шифокорлар унинг мия фаолиятига ҳам таъсири борлигини аниқлашди, дейилади "Кун" нашрида. Албатта, ижобий томонга.

Сайёрамизнинг энг ёввойи ва кимсасиз ерларидаги табиат қўйнида саёҳат қилиш ва дам олиш нафақат ёрқин лаҳзаларни ҳадя этади, балки доимий ўйлашдан ҳалос қилади. Олимлар ва шифокорларнинг фикрича, тушкун кайфият билан курашишнинг энг яхши усули — вақтинчалик мия фаолиятини тўхтатиб қўйиш.
Қизиғи шундаки, айнан “тўхташ” ҳолатида инсон мияси том маънода ўзгаришни бошлайди.

Бу назарияни тасдиқлаш учун тадқиқотчилар ярим соат ўрмон бўйлаб сайр қилган кишилар гуруҳини синовдан ўтказишди. Тажрибанинг ҳар бир иштирокчисида профронтал қобиқ — руҳий касалликларга жавобгар бўлган мия ҳудудидаги фаолликнинг сезиларли тарзда камайганини пайқашди. Энди табиат қўйнида ярим соат эмас, бир неча кун вақт ўтказган киши қандай бўлишини тасаввур қилинг!

Физиология ўз йўлига бўлсин. Миянинг ўзгариши кундалик ҳаётга қандай таъсир ўтказади? Олимлар бу саволга ҳам жавоб топишди. Улар кўнгиллилар гуруҳидан бир неча кунга барча гаджетларни ўчириб, шаҳар шовқинидан олисроқда бўлган ерда вақт ўтказишларини сўрашди. Шундан сўнг, кўнгиллилар ижодий синов ва мураккаб вазифаларни ҳал этишлари сўралди. Натижада, иштирокчиларнинг ижодий изланиш кўрсаткичи 50 фоизга ортган. Бу энг кам миқдорда!

Шундай экан, баъзида муҳим, долзарб деб ҳисоблайдиган ишларингизни бир четга суриб, керакли нарсаларни жойлаб, сокин ва чиройли манзарага эга табиат қўйнига сайр қилишингизни маслаҳат берамиз.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 127
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 109
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 281
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 190
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 253
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 399
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ҳалокатли торнадо АҚШ бўйлаб юзлаб уйларга зарар етказди (видео) 27 апр, 21:49 7
  • Мигрантларни Россиядан чиқариб юборишнинг янги тартиби таклиф этилди 27 апр, 21:24 62
  • Олмаотада автобус ҳайдовчисини уриб, фожиали ЙТҲ сабабчиси бўлган йўловчига ҳукм ўқилди 27 апр, 20:50 18
  • 17 ёшли ҳиндистонлик Доммаражу жаҳон шахмат тожи учун курашади 27 апр, 20:29 29
  • Қозоғистон “Толибон” учун рақамли бошқарувни йўлга қўйиш ва афғон мактабларини интернетга улашга тайёр 27 апр, 20:00 16
  • Марказий банк раиси: “Уй-жой учун ажратилаётган кредитлар фоизи пасайиши кутилмоқда” 27 апр, 19:36 60
  • Санкт-Петербургда 24 ёшли ўзбекистонлик йигит ўғирлаб кетилди 27 апр, 18:37 203
  • Вазирликлар Янги Тошкентга кўчирилади 27 апр, 18:17 123
  • Жасурбек Жалолиддинов: "Бугун майдонда қўрққан жамоа ютқазди" 27 апр, 17:52 182
  • Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи: " Бу бизга яхши тажриба бўлди ва унинг самарасини Жаҳон чемпионатида кўрсатамиз" 27 апр, 17:30 99
  • Хосе Венансио Лопес: "Ушбу Осиё кубогидан мамнунман" 27 апр, 17:22 77
  • Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Шогирдимнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди" 27 апр, 17:19 234
  • Бўлимлар