«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 05:14
ЎЗO‘Z

Меҳр берсанг, меҳр топасан: Психологик тест

03 июн, 20:23 13 402 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Меҳр берсанг, меҳр топасан: Психологик тест Орамизда нафақат яқинлари, оила аъзолари, балки бегоналардан ҳам ҳеч нарсасини аямайдиган, меҳрибон инсонлар жуда кўп. Аммо бегоналар у ёқда турсин, энг яқин инсонига ҳам яхшиликни раво кўрмайдиганлар ҳам топилади. Шулар қаторида одамлардан доимо ниманидир олиш ва ундиришга ўрганганлар ҳам бор. Сиз ҳам ўйлаб кўринг: атрофдагиларни бир четга сура турайлик, энг яқин инсонингиз учун нималардан воз кеча оласиз? У учун нималарга тайёрсиз? Бу борада ўзингиз ҳақингизда аниқ бир фикрингиз бўлмаса ёки жавоб беришга иккиланаётган бўлсангиз, ушбу руҳий тестимиз айнан сиз учун.

Тест саволларини ўқинг ва жавобларингиз учун берилган балларни йиғиб боринг.


1. Турмуш ўртоғингизнинг иш жойида байрам тадбири бўлмоқда. Бу байрамда уларга яқин инсонларини олиб келишлари мумкинлиги айтилган, аммо боришингиз у қадар муҳим эмас. Шундай вазиятда сиз турмуш ўртоғингиз билан байрамга борган бўлармидингиз?
А) Албатта – 5 балл
В) Агар бор деса, бораман – 1 балл
С) Йўқ, ўзи бораверсин – 3 балл

2. У билан танишган кунингизни қай тарзда нишонлашни истардингиз?
А) Қувноқ кеча ташкиллаштириш орзусидаман – 5 балл
В) Романтик кеча бўлишини истардим – 1 балл
С) Ўзига хос бирор нарсани хоҳлардим – 3 балл

3. Сиз яқин инсонингизнинг..........қўрқасиз
А) Касал бўлиб қолишидан - 1 балл
В) Мени қадрламай қолишидан - 1 балл
С) Мени қизиқтирмай қўйишидан - 5 балл

4. Уяли алоқа телефонингизда севган кишингиз учун махсус чақирув қўшиғи ҳақида...
А) Унинг рақамини у учун аталган қўшиққа созлаганман – 1 балл
В) Ҳамма қатори битта мусиқага созланган – 3 балл
С) Овоз йўқ, вибрацияга созланган – 5 балл

5. Агар иккингизнинг машинангиз битта бўлса, уни ким ҳайдайди?
А) Ҳар ҳола мен эмас, чунки у ишга ва бошқа керакли жойларга боради – 1 балл
В) Менга машина керак эмас, у мени ҳамма жойга олиб бориб келади – 5 балл
С) Мен албатта – 3 балл

6. Яқин инсонингиз сизга кийим совға қилди. Бу либос эса сизга ёқмади. Аксига олиб, у сиздан шу кийимни кийишни сўради. Шундай вазиятда қандай йўл тутасиз?
А) Ўзимга ёқмаган кийимни асло киймайман – 5 балл
В) Кияман, мен учун энг муҳими унга ёқиш – 1 балл
С) Агар бу кийим унга ёқса, уни фақат уйда кияман – 3 балл

7. Сизга дам олиш учун бир кишилик йўлланма беришди. Бир ўзингиз дам олишга кетган бўлармидингиз?
А) Албатта – 5 балл
В) Йўқ, бундай таклифдан воз кечаман – 1 балл
С) Унинг фикрини сўрайман ва у нима деса шуни қиламан – 3 балл

8. Ўзингизга ва қадрли инсонингизга бирор нарса сотиб олиш истагидасиз. Аммо пулингиз фақат битта нарсага етади. Сиз айнан нимани харид қилган бўлардингиз?
А) Қадрли инсоним учун қўл соатини – 1 балл
В) Ўзимга сўнгги урфдаги сумка сотиб оламан – 5 балл
С) Ҳар иккимиз ҳам фойдалана олишимиз учун фотоаппарат ёки бирор янги техникани сотиб олган бўлардим – 3 балл

9. Азиз инсонингиз учун қурбон қилишингиз ёки сабр қилишингиз мумкин бўлган энг катта нарса бу....
А) Унинг менга ёқмайдиган дўстини меҳмон сифатида кутиб олиш – 1 балл
В) Ўзингизга сира ҳам ёқмайдиган, тайёрланиши ўта қийин бўлган, вақт ва куч сарфлашга тўғри келадиган таом тайёрлаш – 3 балл
С) У билан баҳс юзага келганда, унинг гапига кўниб қўя қолиш – 5 балл

10. Ошхонангиздаги столда таъми жуда мазали ширинлик бор, қизиқ, сизнингча, у кимга насиб қиларкин?
А) Ким уни биринчи ейишга улгурса, ўшанга – 3 балл
В) Азиз инсонимга олиб қўяман – 1 балл
С) Албатта, менга – 5 балл

Тест жавоблари:
Юқоридаги саволларга берилган жавоблар қаршисидаги балларни ҳисоблаб чиқинг ва натижалар билан танишинг.
10-19 балл тўплаган бўлсангиз, демак сиз ҳар қандай вазиятда яқин инсонига қулай бўлишини ўйлайдиганлар тоифасига кирасиз. Агар бу сизга ҳам унга ҳам маъқул бўлса, жуда яхши. Агар ўзингизни кўп ҳолатларда қурбон қилаётгандек, меҳрибонлигингизни суиистеъмол қилишаётгандек туюлса, у ҳолатда бунга қарши бирор чора кўришингиз ва уни, қолаверса, ўзингизни ҳам тарбиялашни бошлашингиз лозим.

20 - 29 балл тўплаган инсонлар сирасидан бўлсангиз, билингки, сиз ва сизнинг яқин инсонингиз ўртасидаги муносабатлар “сиздан угина, биздан бугина” нақли остида ташкил топган. Ўртангиздаги ҳамма нарса бир-бирига мос ва мутаносиб. Ҳар бирингиз, истагингизга рад жавоби берилмаслиги ва бунда ўзини қурбон қилиш шарт эмаслигини биласиз. Сиз ўзаро келишиб иш қилишни яхши кўрадиган ва фикрлари доимо бир жойдан чиқадиган мустаҳкам жуфтликсиз.

30-39 балл тўпладингизми? Демак, сиз ҳақингизда меҳрибон ва жонкуяр деб айтишнинг ўзи камлик қилади. Сиз учун ёнингиздаги инсоннинг хурсандчилиги, қувончи ва истаклари энг муҳим омил саналади. Яқин инсонингизнинг биргина табассуми учун сиз ҳар қандай қурбонликка тайёр бўла оласиз. Яхшилик қилиш баробарида сиз ундан ҳам шундай муносабат қайтаришини кутмайсиз, талаб қилмайсиз.

40-50 балл тўплаган бўлсангиз, яқин инсони билан муносабатларда ўз истакларини устун қўядиган кишилардан саналасиз. Сиз хоҳиш ва истакларингиз биринчи ўринда туришини талаб қиласиз. Яқинингизга меҳр беришдан кўра, меҳр олишни хуш кўрасиз. Агар ёнингизда шундай инсон бўлса, демак омадингиз чопган. Агар бунай инсонни ҳали учратмаган бўлсангиз, феълингизни оз бўлсада ўзгартиришга уриниб кўришингизни маслаҳат берган бўлардик. Муносабатлар икки томонлама меҳр асосида қурилишини унутманг. Фақат ўзингизни ўйласангиз, қадрли инсонгизнинг олдида қадрингиз кетиши ёдда тутинг.
Умида Якубова




Мавзуга оид янгиликлар
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 180
  • Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари 29 апр, 10:30 130
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 305
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 159
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 349
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 239
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 61
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 29
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 10
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 16
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 128
  • U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди! 03 мая, 23:25 62
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 45
  • Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди 03 мая, 23:15 148
  • Ироқ қаршилик кучлари Исроил пойтахтига ҳаво ҳужуми уюштирди 03 мая, 23:07 149
  • Шахмат. Нодирбек Абдусатторов "TePe Sigeman" турнирида чемпион бўлди 03 мая, 23:03 52
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборди ва 2-ўрин билан якунлади 03 мая, 22:43 85
  • Байден: “АҚШ бутун дунёда матбуот эркинлиги бўғилишига жавобан санкциялар жорий қилмоқчи” 03 мая, 22:39 85
  • Бўлимлар