«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 03:17
ЎЗO‘Z

Руҳий тест: Тасаввур оламингиз қанчалик бой?

31 мая, 12:12 11 800 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Руҳий тест: Тасаввур оламингиз қанчалик бой? Айримлар хаёлларга берилиб, хаёлот оламида учиб юришни яхши кўради. Баъзилар эса барча ишини маълум тартиб ва қоидалар асосида аниқ бажаришни истайди. Яна бир тоифа борки, тасаввур оламига таяниб иш кўради. Хўш, сиз қайси тоифага мансубсиз? Тестимизни ишлаб, ўзингизга баҳо беринг.

1. Бўш вақтингизда нима билан шуғулланасиз?
А. «Одатдаги ишлар билан» — 0 балл.
Б. «Ҳар сафар ҳар хил машғулот билан» — 2 балл.
В. «Ўз устимда ишлайман» — 1 балл.

2. Сув сатҳига боққанингизда, нимани кўрасиз?
А. «Фақат сувни » — 0 балл.
Б. «Денгиз остида яшовчи мавжудотлар ва чиройли тошларни » — 2 балл.
В. «Осмоннинг сувдаги аксини» — 1 балл.

3. Сизнинг эсингизда яхши қолади...
А. «Кишиларнинг ўзини тутиши, ҳатти-ҳаракатлари» — 2 балл.
Б. «Юз қиёфаси ва бинолалар» — 1 балл.
В. «Янгиликлар» — 0 балл.

4. Янги техника воситасидан фойдаланмоқчи бўлганингизда...
А. «Қўлланмасини ўрганиб чиқаман» — 0 балл.
Б. «Шу ишнниг усталари билан гаплашаман» — 1 балл.
В. «Ўз билганимча фойдаланман» — 2 балл.

5. Кутилмаганда ёмғир ёғиб қолди, сиз эса кўчадасиз?
А. «Кийимларим шалообо бўлиб қолишидан хавотирланиб, уйга чопаман» — 0 балл.
Б. «Завқли-ку ахир бу!» — 2 балл.
В. «Бирор пана жой топиб, уни мароқ билан томоша қиламан» — 1 балл.

6. Сиз қайси тамойилга асосан кийинасиз?

А. «Бежирим ва тартибли кийинишни хуш кўраман» — 0 балл.
Б. «Кайфиятимга боғлиқ бу» — 1 балл.
В. «Замонавий кўринишни истайман ва албатта бошқалардан ажралиб туришим шарт» — 2 балл.

7. Бирор топшириқни бажараётганда...
А. «Масъулиятни унутмайман» — 0 балл.
Б. «Ўзимга қулай усулда иш кўраман» — 1 балл.
В. «Ишга янгича йўсинда ёндошаман» — 2 балл.

8. Ҳаётингиз ҳақида гапиринг дейишса, сиз...
А. «Ҳаммасини батафсил айтиб бераман» — 0 балл.
Б. «Фақат энг қизиқарли воқеаларни тилга оламан» — 1 балл.
В. «Келажакда кутилаётган энг ёрқин ва бахтли онлар ҳақида гапираман» — 2 балл.

9. Бирор янги ширинлик тайёлашни ихтиёр этсангиз ...
А. «Рецептига бинонан пишираман» — 0 балл.
Б. «Тажрибали танишларимдан маслаҳат сўрайман» — 1 балл.
В. «Ўзимнинг истакларимдан келиб чиқиб истаганча янгилик қиламан» — 2 балл.

10. Яқинингизга совға танлаётганда...
А. «Кўпинча рўзғорда асқотадиган нарсаларни оламан» — 0 балл.
Б. «Антиқа буюмлар, сувенерларни маъқул кўраман» — 1 балл.
В. «Ўзим нимадир ясайман» — 2 балл.

Жавоблар
15 дан 20 баллгача: сиз жудаям тасаввур олами бой инсонсиз. Ички дунёнгиз ҳам бой. Ўзингизга ишончингиз баланд. Доим кутилмаган янгиликлар билан ҳаммани қойил қолдирасиз. Ҳаётингизда бирор нохушлик юз берса ҳам, ундан чиқиб кетишингиз осон. Ҳеч бир иш, нарсага шунчаки қарамайсиз, ўзига хос томонларини кўра оласиз. Шунинг учун ишларингиз ҳамиша беш ва доим атрофдагиларнинг эътибор-у эътирофидасиз.

7 балл 14 баллгача. Сизни ажойиб хаёлпараст дейиш мумкин. Қизиқувчансиз. Аммо кўп вақтингизни беҳуда ўйларга сарфлайсиз. Хаёлингиздагиларни амалга оширишга кўп ҳам ҳаракат қилмайсиз. Бирор ҳодиса юз берса, таҳлил қилаверасиз-қилаверасиз, натижада ечимни топишни унутиб қўясиз. Бу сизнинг ривожланишингизга таъсир қилади. Тасаввурларингизни хаёлга айланиб қолмасин, уларни амалга ошириш сари қадам ташлашга чўчиманг.

7 баллдан паст
тўплаган бўлсангиз, жуда аниқ ҳаракталар билан ҳаракатланувчи тажрибали кишисиз. Ҳаммасини ақл билан ҳал қилишга уринасиз, бу яхши, аммо имкониятларингизни чегаралаб ташламаяпсизми? Ички овозингизга қулоқ солинг. Янги ишларга қўл уришдан ўзингизни олиб қочманг.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари 29 апр, 10:30 119
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 286
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 144
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 331
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 222
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 285
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди 02 мая, 00:24 11
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 6
  • Ар-Риёдда форум: АҚШ-Хитой тирашуви ва Яқин Шарқ инқирози диққат марказида 02 мая, 00:02 16
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 14
  • Нетаняҳу ҲАМАСга қарши операцияни якунлашдан бош тортди 01 мая, 23:45 37
  • Украина камикадзе дронлари Белгород вилоятидаги аҳоли пунктларига ҳужум уюштирди 01 мая, 23:28 27
  • Жозе Моуриньо Евро—2024 фаворитларини санаб ўтди 01 мая, 23:10 22
  • Москвада Украинадан тортиб олинган НАТО ҳарбий техникалари кўргазмаси ўтказилди 01 мая, 22:44 124
  • Нью-Йорк полицияси Фаластин тарафдори бўлиб намойиш ўтказган 282 талабани ҳибсга олди 01 мая, 22:22 24
  • Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг” 01 мая, 22:00 99
  • Франциялик таниқли актёр Жерар Депардье жинсий тажовузда айблаб, ҳибсга олинди 01 мая, 21:36 67
  • Шавкат Мирзиёев икки йирик тузилма раҳбарлари билан мулоқот ўтказди 01 мая, 21:13 65
  • Бўлимлар