«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 03:12
ЎЗO‘Z

Семизликнинг энг катта хавфи аниқланди

23 мая, 14:18 10 304 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Семизликнинг энг катта хавфи аниқланди Финляндия молекуляр тиббиёт институтидаги Тару Тукиайнен бошчилигидаги олимлар гуруҳи семизлик тананинг турли тўқима ва органларидаги генлар фаоллигининг ўзгаришига олиб келишини аниқлашди. Тадқиқот натижалари ҳар йили бўлиб ўтадиган Европанинг инсон генетикаси жамияти конференциясида намойиш этилди, дейилади "Кун" нашрида.

Тадқиқотчилар семизликдан азият чекувчи беморлар ҳамда соғлом кишиларнинг мия ҳужайралари ва ички органларидаги 44 хил тўқима типини танлаб олишди. Олимларнинг мақсади ген экспрессияси ва тана индекси ўртасидаги боғлиқликни аниқлаш бўлган. Олимлар семизликда барча турдаги тўқималарда генда ўзгаришлар кузатилишини аниқлашди.

Тадқиқотчиларнинг сўзларига кўра, уларнинг ихтироси тана массасининг мунтазам ўсиши сурункали яллиғланишни ўз ичига олган тизимли касаллик эканлигига исбот бўла олади. Шуниси қизиқки, баъзи тўқималар бошқа тўқималар билан биргаликда ҳаракат қилади, улар бир-бирини тўлдиради ёки аксинча уларнинг функциясини ишдан чиқаради. Масалан, ёғ тўқималари ва буйракусти бези овқат ҳазм қилишда иштирок этувчи гормонларни ишлаб чиқаради ҳамда метаболик фаоллигини камайтириб ёки кўпайтириб, массадаги ўзгаришларга қарама-қарши таъсир кўрсатади.

Шунингдек олимлар ортиқча вазн овқат ҳазм қилиш тизимига оғирлик қилишини аниқлашди. Тана индексининг ошиши ошқозон-ичак трактининг турли қисмларида Крон касаллигига доир генлар фаоллигининг ўзгариши билан боғлиқ.

Семизлик билан курашишнинг энг самарли йўли - соғлом ҳаёт тарзига бутун умр риоя қилиб яшаш қийин. Айнан шу сабаб олимлар инсон организмидаги биологик жараёнларни самарали бошқариш усулларини излашмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 179
  • Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари 29 апр, 10:30 130
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 305
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 159
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 349
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 239
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 37
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 13
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 4
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 11
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 110
  • U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди! 03 мая, 23:25 55
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 37
  • Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди 03 мая, 23:15 131
  • Ироқ қаршилик кучлари Исроил пойтахтига ҳаво ҳужуми уюштирди 03 мая, 23:07 136
  • Шахмат. Нодирбек Абдусатторов "TePe Sigeman" турнирида чемпион бўлди 03 мая, 23:03 48
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборди ва 2-ўрин билан якунлади 03 мая, 22:43 80
  • Байден: “АҚШ бутун дунёда матбуот эркинлиги бўғилишига жавобан санкциялар жорий қилмоқчи” 03 мая, 22:39 78
  • Бўлимлар