«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 20:26
ЎЗO‘Z

Эгизаклар қайси бурж вакиллари орасидан жуфт танлагани маъқул?

20 апр, 21:34 78 792 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Эгизаклар қайси бурж вакиллари орасидан жуфт танлагани маъқул? Аёл. Мазкур бурж остида туғилган аёллар камдан-кам орзуларидаги эркакларни учратади. У ажойиб дўст, шу билан бирга нозиктаъб, қобилиятли ва зеҳнли. Саргузаштларга ишқибоз. Кайфияти тез-тез ўзгариб туради. Ўз ишларига лаёқатсиз. Эркинликни ёқтиради.

Эркак. Рашкчи, аразчи эмас. Мабодо унинг қулоғига баъзи гаплар чалиниб қолса, қўл силтаб қўя қолади. Эгизаклар одатда бир марта уйланади. У гоҳ сахий, гоҳ зиқна.

ЭГИЗАКЛАР - ҚЎЙ. Буларнинг муносабатлари жуда яхши ва ажойиб бўлади, чунки иккаласи ҳам актив ҳаракатларга эга. Эгизаклар Қўйнинг характерига чидаса, шунда муносабатлар яхши бўлади. Оила яхши ва мустаҳкам бўлиши мумкин.

ЭГИЗАКЛАР - БУЗОҚ. Булар бир бирига умуман ўхшамаса ҳам, муносабатларнинг бошида бир бирининг қилиқлари ва характерлари бир бирига тортади. Аммо вақт ўтиб Бузоқнинг аста-секинлик билан ишлаши чаққон Эгизакларнинг жонига тегади. Рангсиз муносабатлар ва оила унчалик яхши эмас.

ЭГИЗАКЛАР - ЭГИЗАКЛАР. Бу иккаласи бир бирига жуда ҳам мос келади, чунки дунёқарашлари бир хил ва бир бири билан зерикмайди. Бу жуда қизиқарли жуфтлик. Агар бундай доимий шовқин бир бирининг жонига тегмаса ва баъзан иккаласидан бири нарсаларга жиддийроқ қараса, яхши оила чиқиши мумкин.

ЭГИЗАКЛАР - ҚИСҚИЧБАҚА. Бундай жуфтлик хавфли, чунки кўнгли очиқ Эгизаклар учун Қисқичбақанинг "ичимдагини топ” лигини тушуниш қийин бўлади. Кейинчалик Эгизаклар зерикмаслик учун кўп ҳазил қилади, Қисқичбақа эса бунга жиддий қараб хафа бўлади. Бир бирини тушунмаганлиги учун туғилган муносабатлар аста-секин йўқолади ва булардан оила чиқмайди.

ЭГИЗАКЛАР - АРСЛОН. Арслонни доимо қизиқтириб, уни лол қолдириш учун Эгизакларга ақл етиши керак. Арслонга Эгизакларнинг енгиллиги ёқмаслиги мумкин, чунки Арслоннинг ёнидагилари доимо шоҳга муносиб бўлиши керак. Лекин Эгизакларнинг хушмуомалалиги Арслон билан муносабатларни сақлашга ёрдам беради. Арслон Эгизаклар билан бўлган муносабатда устун бўлади. Агар иккаласи оила қуришса яхши оила бўла оладилар.

ЭГИЗАКЛАР - СУНБУЛА. Сунбула кўп инжиқлик қилади ва Эгизаклардан устун бўлишга ҳаракат қилади. Эгизакларга эса бу ёқмайди, чунки улар эркинликни хуш кўради, Сунбула Эгизакларни енгил деб топади. Булар бир томондан бири бирига ўхшасада, иккинчи томондан кўп тортишув бўлади. Шунинг учун қисқа муносабатлар бўлиши мумкин, аммо яхши оила чиқмайди.

ЭГИЗАКЛАР - ТАРОЗИ. Иккаласининг ҳам характери мураккаб. Аммо севги-муҳаббатга нисбатан дунёқараши бир хил. Ажойиб жуфтлик ва дўстлик. Кўп томонлама характерлари тўғри келади ва бир бирини жуда яхши тушунишади. Муносабатлари ажойиб, дўстона ва бахтли оила чиқади.

ЭГИЗАКЛАР - ЧАЁН. Бу иккала бурж остидагилар бир бирига умуман тўғри келмайди. Аммо иккаласининг ҳам дунёқараши ва ақли бой бўлгани учун, ўрталарида жуда қизиқарли узоқ суҳбатлар бўлиши мумкин. Муаммо шундаки, Чаён фақатгина суҳбатга кўп вақтини ўтказишни хоҳламайди. Чаён кўпроқ амалий муносабатларга ўч. Эгизаклар эса кўпроқ романтик ва Эгизакларга Чаённинг қўполлиги умуман ёқмайди. Шунинг учун бу иккаласининг муносабатлари жанжалларга айланади. Бундай тушунмовчиликлар билан яхшиси оила қуриш керак эмас.

ЭГИЗАКЛАР - ҚАВС. Булар иккаласи ҳам саргузаштни яхши кўради. Бирга узоқ вақт давомида бўлиш қийинроқ. Чунки иккаласининг ҳам дўстлари кўп ва иккаласи ҳам бир бирига қараганда кўпроқ дўстларига вақт ажратади. Биринчи бўлиб Эгизаклар Қавсни танқид қилишни бошлайди. Албатта бу Қавсга ёқмайди. Муносабатлари оғир ўтади, аммо баъзан яхши тугаши ҳам мумкин.

ЭГИЗАКЛАР – ТОҒ ЭЧКИСИ. Кўп томонлама бир биридан фарқ қилади. Эгизаклар чаққон ва романтик, Тоғ эчкиси эса ланжроқ. Бошида тил топишишлари мумкин, аммо бундай муносабатлар узоққа бормайди.

ЭГИЗАКЛАР - ДАЛВ. Бу иккаласи бир бирининг давомидек. Эгизакларга Далвнинг фаолияти ёқади. Далвга Эгизакларнинг характери ёқади. Бир бирини жуда яхши тушунади. Булар биргаликда ишлаши мумкин. Муносабатлари чиройли, яхши оила чиқади.

ЭГИЗАКЛАР – БАЛИҚ. Бу иккаласи бир биридан жуда кўп томондан фарқ қилади. Эгизакларнинг жонли характери Балиқнинг сентименталлигига тўғри келмайди. Иккаласи ҳам эгоист бўлгани учун бир бирини тушуна олмайди. Буларга кучли партнёр керак. Аммо муносабатлар ҳам бўлиши мумкин. Оила ҳамма вақт ҳам яхши бўлмайди, бу учун булар кўп ҳаракат қилишлари керак.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 101
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 109
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 281
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 190
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 252
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 399
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қозоғистон “Толибон” учун рақамли бошқарувни йўлга қўйиш ва афғон мактабларини интернетга улашга тайёр 27 апр, 20:00 0
  • Марказий банк раиси: “Уй-жой учун ажратилаётган кредитлар фоизи пасайиши кутилмоқда” 27 апр, 19:36 9
  • Санкт-Петербургда 24 ёшли ўзбекистонлик йигит ўғирлаб кетилди 27 апр, 18:37 97
  • Вазирликлар Янги Тошкентга кўчирилади 27 апр, 18:17 57
  • Жасурбек Жалолиддинов: "Бугун майдонда қўрққан жамоа ютқазди" 27 апр, 17:52 101
  • Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи: " Бу бизга яхши тажриба бўлди ва унинг самарасини Жаҳон чемпионатида кўрсатамиз" 27 апр, 17:30 55
  • Хосе Венансио Лопес: "Ушбу Осиё кубогидан мамнунман" 27 апр, 17:22 43
  • Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Шогирдимнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди" 27 апр, 17:19 137
  • Воҳид Шамсаи: "Ўзбекистон Осиёда бизга энг яқин ва энг қийин рақиблардан бири эканлигини амалда кўрсатди" 27 апр, 17:11 70
  • Евроиттифоқ Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун 6 миллион евро ажратди 27 апр, 16:27 22
  • АҚШ разведка идоралари Россия раҳбариятини Навальнийнинг ўлимига алоқадор деб ҳисобламайди 27 апр, 16:21 72
  • 10 мингдан ортиқ ўзбекистонлик тиббиёт соҳаси вакиллари Британиядаги шифохоналарга ишга қабул қилинади 27 апр, 16:19 28
  • Бўлимлар