«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 09:57
ЎЗO‘Z

Наполеоннинг тўппончалари ва қиличи 2,9 миллион долларга сотилди

08 дек, 20:35 2 086 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Наполеоннинг тўппончалари ва қиличи 2,9 миллион долларга сотилди Фото: rockislandauction.com
АҚШдаги аукционда француз императори Наполеон I Бонапартнинг парад қиличи ва 5 та тўппончаси сотилди. France24 телеканалининг хабар беришича, Наполеон ушбу қуроллардан 1799 йилдаги давлат тўнтаруви вақтида фойдаланган.

Императорга тегишли қуроллар Иллинойс штатида жойлашган Rock Island Auction компанияси томонидан сотувга қўйилган ва номаълум киши томонидан 2,87 миллион долларга сотиб олган.

Наполеон қуролларини сотиб олган одам тарихнинг ноёб бир парчасини ўзи билан олиб кетади. Биз унга бундай тарихий буюмларни харид қилиш имкониятини тақдим қилганимиздан хурсандмиз”, деб айтган компания президенти Кевин Хоган.

Қуроллар Версалдаги қурол заводи раҳбари Николя-Ноэль Буте томонидан ясалган.

Наполеон I император тахтини эгаллаганидан кейин ўз қиличини генерал Жан-Андош Жюнога совға қилган. Бироқ генералнинг хотини қарзини тўлаш учун қилични сотиб юборган.

Кейинчалик қилич Лондон музейида топилган. Унинг охирги эгаси яқинда вафот этган америкалик коллекционер бўлган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тожикистон ўз фуқароларини «ўта зарурат бўлмаса» Россияга бормасликка чақирди 28 апр, 08:41 0
  • АҚШ Украинага Patriot ҳаво-мудофаа тизимларининг янги тўпламини етказиб беради 28 апр, 06:00 20
  • Украина урушидаги вазият: АҚШнинг ёрдами кечикмадими? 28 апр, 00:30 221
  • Истанбулда кучли зилзила юз бериши айтилди 27 апр, 23:44 114
  • Глобал Жануб кимники? 27 апр, 23:41 168
  • АҚШ 13 миллиард долларга янги «Қиёмат куни самолёти»ни қуради 27 апр, 23:38 149
  • Сўнгги янгиликлар
  • Мурзоев: "Қайсидир маънода барибир Индонезия қулайроқ рақиб, биз мусобақа фаворитимиз" 28 апр, 08:51 0
  • Тожикистон ўз фуқароларини «ўта зарурат бўлмаса» Россияга бормасликка чақирди 28 апр, 08:41 0
  • Қашқадарёда сифатсиз алкоголь маҳсулотлари муомалага киритилишининг олди олинди 28 апр, 06:34 8
  • АҚШ Украинага Patriot ҳаво-мудофаа тизимларининг янги тўпламини етказиб беради 28 апр, 06:00 20
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 79
  • Украина урушидаги вазият: АҚШнинг ёрдами кечикмадими? 28 апр, 00:30 221
  • Умарали Раҳмоналиев: "Ярим финалга ҳеч қачон кучсиз жамоалар йўл олмайди" 28 апр, 00:00 95
  • Бундеслига. "Байер" 90+6 дақиқада гол уриб яна мағлубиятдан қутулиб қолди! 27 апр, 23:54 54
  • Истанбулда кучли зилзила юз бериши айтилди 27 апр, 23:44 114
  • Глобал Жануб кимники? 27 апр, 23:41 168
  • АҚШ 13 миллиард долларга янги «Қиёмат куни самолёти»ни қуради 27 апр, 23:38 149
  • "Бугун гапирсам, ҳаммаси ёнади!". Муҳаммад Салоҳ Клопп билан уришиб қолди 27 апр, 22:40 225
  • Бўлимлар