«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 03:09
ЎЗO‘Z

Беларусь тез орада Ғарбга қарши жавоб санкциялари эълон қилади

04 дек, 13:07 2 338 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Беларусь тез орада Ғарбга қарши жавоб санкциялари эълон қилади Беларусь президенти Александр Лукашенко «Брузги» транспорт-логистика марказида мигрантлар билан гаплашмоқда
Фото: Reuters

Беларусь тез орада Ғарб давлатларига қарши санкциялар тўпламини жорий қилади. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Роман Головченко маълум қилди, деб ёзади «BelТА».

«Мамлакатимизга нисбатан қўлланилган чекловчи ҳаракатларга жавобан иқтисодий чоралар пакетини тайёрладик, тез орада уларни жорий қиламиз. Рўйхат етарлича узун бўлади. Бу чоралар энди ассиметрик ҳам, расмий ҳам бўлмайди. Бу биз дуч келаётган босимга жавобан иқтисодий чоралар бўлади», — деди Беларусь ҳукумати раҳбари.

Шу билан бирга, Головченконинг айтишича аввалроқ Беларусга нисбатан жорий қилинган санкциялар тушунарсиз. «Мен уларни қобилятсизлиги учун аллақачон ҳайдаган бўлардим. Агар қандайдир кичик Борисов корхонаси АҚШнинг эътиборини қозонган бўлса, бу унга фақат ғурурланиш учун сабаб бўлса керак. Бу қандай мезонлар бўлди? Профессионаллик қаерда қолди? Сиз ҳатто санкцияларни ҳам тўғри қўллай олмайсиз», — деди у журналистларга.

2 декабрь куни Брюссель Европа Иттифоқининг Беларусга қарши бешинчи санкциялар пакетини эълон қилди. Чекловлар миграция инқирозини уюштирганликда ёки сиёсий репрессияни қўллаб-қувватлаганликда айбланган 17 нафар жисмоний шахс ва 11 та ташкилотни ўз ичига олган. Санкциялар рўйхатидаги компаниялар орасида, хусусан, «Беларуснефть», «Белшина» ва «Belavia» бор. АҚШ ва Буюк Британия ҳам Беларусга қарши ўз санкциялари рўйхатини эълон қилган.

Головченко Ғарб давлатларига қарши санкциялар қўллаш режасини Беларусь президенти Александр Лукашенко билан мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига бағишланган учрашувдан сўнг маълум қилди. Ушбу учрашувда Лукашенко Беларусь иқтисодиёти «кўлами ва туби бўйича мисли кўрилмаган ташқи босим остида» эканини айтган.

АҚШ санкциялари остида қолган шахслар орасида, хусусан, Лукашенконинг ўғли Дмитрий ҳам бор эди. У Президент спорт клуби марказий кенгаши раиси бўлиб ишлайди, шунингдек, Беларусь Миллий Олимпия қўмитаси аъзоси.

Эслатиб ўтамиз, 8 ноябрь куни эрталаб Беларусь ва Европа Иттифоқи давлатлари чегарасида вазият кескинлашди. Беларусь оммавий ахборот воситалари мамлакатнинг Польша билан чегараси томонга ҳаракатланаётган муҳожирлар карвони акс этган видеоларни эълон қилди. 11 ноябрь куни Буюк Британия, АҚШ ва Европа Иттифоқи давлатлари Беларусь ҳукуматини Польша—Беларусь чегарасидаги миграция инқирозини сунъий равишда яратганликда айблади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 21
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 72
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 100
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 25
  • Россия ИИВ Украинанинг амалдаги ва собиқ президентини қидирувга берди 04 мая, 19:32 170
  • Парагвайда футбол учрашувида махсус кучлар футболчилар ва мухлисларга қарата ўт очди 04 мая, 18:46 210
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 30
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 67
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 21
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 31
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 70
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 35
  • Деменциядан ҳимоя қилади ва кайфиятни кўтаради: биргина маҳсулотдан супер ичимлик 04 мая, 22:16 79
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 72
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 100
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 297
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 148
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 25
  • Бўлимлар