«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 01 2024, 16:50
ЎЗO‘Z

Эрон—Афғонистон чегарасида толиблар хатоси туфайли тўқнашув содир бўлди

02 дек, 18:58 2 879 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Эрон—Афғонистон чегарасида толиблар хатоси туфайли тўқнашув содир бўлди Фото: Proiqra
Эрон ва Афғонистон чегарасида 1 декабрь куни Эрон армияси ва «Толибон» ҳаракати ўртасида жанговар тўқнашувлар содир бўлди. «Fergana.ru»нинг Tasnim агентлигига таяниб ёзишича, тўқнашувларга толиблар чегара аниқ қаердан ўтганини билмагани сабаб бўлган.

Таъкидланишича, бир неча йил олдин контрабандачиларга қарши курашиш мақсадида афғон чегарасидан бир неча юз метр нарида, Эроннинг Систон ва Балужистон вилояти ҳудудида деворлар қурилган. Эронлик деҳқонлар 1 декабрь куни ушбу деворлардан ўтган, бироқ мамлакат ҳудудидан чиқмаган. Аммо Афғонистонда ҳокимият тепасига келган толиблар деҳқонларни Афғонистоннинг Нимроз вилоятига қарашли Канг уэзди ҳудудига кирди деб ҳисоблаган ва ўт очган.

Эрон армияси жавоб тариқасида «Д-30» гаубицалари ва ўточар қуроллардан ўқ узган. Ўз навбатида толиблар Афғонистондан олиб чиқиб кетилган хориж қўшинларига тегишли «Хамви» зирҳли техникасидан ўт очгани айтилмоқда.

Афғон медиаларининг ёзишича, «Толибон» вакиллари тўқнашув вақтида чегаранинг Эрон томонидаги иккита назорат-ўтказиш пунктини эгаллаб олишга муваффақ бўлган. Аммо Эрон ОАВлари ушбу хабарларни рад этган.

Таъкидланишича, отишма бир неча соат давом этган. Эрон чегарачилари ва толиблар ўртасида ўтказилган музокаралар натижасида жанговар ҳаракатлар тўхтатилган. «Толибон» маълумотларига кўра, иккала томондан ҳам жароҳат олган ва қурбонлар йўқ.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Халқаро суд: Германия Исроилга ҳарбий ёрдамни тўхтатишга мажбур эмас 01 мая, 16:00 0
  • АҚШ марихуанани кучли гиёҳванд моддалар рўйхатидан чиқаради 01 мая, 15:10 0
  • Эксперт: Ғарб Россия ғалабасидан кейин қувғиндаги Украина ҳукуматини яратиши мумкин 01 мая, 14:47 61
  • Данияда энди аёллар ҳам мажбурий ҳарбий хизматни ўтайди 01 мая, 14:00 36
  • Ҳар бир қизнинг орзуси: турк сериалларидаги энг чиройли 4 та тўй 01 мая, 13:31 65
  • Рогов: Америка қўшинларининг Украинада пайдо бўлиши "очиқ ишғол" бўлади 01 мая, 13:03 203
  • Сўнгги янгиликлар
  • Халқаро суд: Германия Исроилга ҳарбий ёрдамни тўхтатишга мажбур эмас 01 мая, 16:00 0
  • Шармандага шаҳар кенг 01 мая, 15:34 9
  • АҚШ марихуанани кучли гиёҳванд моддалар рўйхатидан чиқаради 01 мая, 15:10 0
  • Эксперт: Ғарб Россия ғалабасидан кейин қувғиндаги Украина ҳукуматини яратиши мумкин 01 мая, 14:47 61
  • Надаль Мадриддаги мағлубиятига эмоционал тарзда муносабат билдирди 01 мая, 14:24 15
  • Данияда энди аёллар ҳам мажбурий ҳарбий хизматни ўтайди 01 мая, 14:00 36
  • Ҳар бир қизнинг орзуси: турк сериалларидаги энг чиройли 4 та тўй 01 мая, 13:31 65
  • Рогов: Америка қўшинларининг Украинада пайдо бўлиши "очиқ ишғол" бўлади 01 мая, 13:03 202
  • Ўзбекистон Бибихоним масжидини реконструкция қилаётган Қатарга миннатдорлик билдирди 01 мая, 12:44 44
  • Украина Қуролли кучлари қўмондонлари ғалабага ишонишни тўхтатишди 01 мая, 12:22 290
  • АҚШда Зеленский украиналиклардан нимани яшираётгани ошкор этилди 01 мая, 12:02 308
  • Маск Украина ва АҚШ ўртасидаги музокараларни бир сўз билан таърифлади 01 мая, 11:35 198
  • Бўлимлар