«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 08 2024, 00:42
ЎЗO‘Z

Актёр Алек Болдуин фильмни суратга олиш жараёнида аёл кишини отиб қўйди

22 окт, 12:45 1 989 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Актёр Алек Болдуин фильмни суратга олиш жараёнида аёл кишини отиб қўйди Нью-Мексико штатидаги суратга олиш майдончасида тасвирчи аёлнинг ҳалок бўлишига олиб келган ўқ актёр Алек Болдуин томонидан тўппончадан узилган. Бу ҳақда Санта-Фе округи шерифининг баёнотида айтилди.

Rust («Занг») вестернини суратга олиш ишлари Нью-Мексико штатида бўлиб ўтаётганди. Алек Болдуин фильм продюсери бўлган ҳамда унда бош ролни ижро этаётганди.

«Шериф идораси реквизит учун мўлжалланган қуролдан Алек Болдуин ўқ узганини тасдиқлайди», дейилади хабарда. Аввалроқ, ҳодиса ўқсиз патронларга эга тўппончадан ўқ узиш пайтида юз бергани ҳақида хабар берилган эди. Фильм режиссёри ўмров суягидан яраланган ва ҳозирда оғир аҳволда. 42 ёшли тасвирчи аёл Алина Хатчинс оғир жароҳат олди, у тиббий вертолётда Албукеркедаги касалхонага етказилди. Бироқ, шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қололмади.

Санта-Фе округи шериф идораси вакили Хуан Риоснинг айтишича, Болдуинга нисбатан ҳали айблов қўйилмаган.

Тўппончага қандай шароитда жанговар патронлар солингани, шунингдек, Болдуиннинг режиссёр ва операторга ўқ узишининг сабаблари ошкор қилинмаган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Исроил расмийси: “Исроил урушни тўхтатмайди” 08 мая, 00:13 0
  • Путин тактик ядро қуроли билан машғулот ўтказишни буюрди. Бу нимани англатади? 07 мая, 23:49 4
  • Куба президенти ҳарбий парадда иштирок этиш учун Москвага келди 07 мая, 22:16 48
  • Машҳур ёзувчи Стивен Кинг Путин ва Зеленскийга ўзаро муштлашишни таклиф қилди 07 мая, 21:55 72
  • Америкаликларнинг 60 фоиздан ортиғи АҚШ президентининг иқтисодий ислоҳотларидан норози бўлмоқда 07 мая, 21:30 34
  • Турк дунёсининг умумий алифбоси 2026 йилгача шаклланиши мумкин 07 мая, 21:01 52
  • Сўнгги янгиликлар
  • Путин тактик ядро қуроли билан машғулот ўтказишни буюрди. Бу нимани англатади? 07 мая, 23:49 4
  • Apple янги iPad Air ва iPad Pro тақдимотини ўтказди 07 мая, 23:25 6
  • Миржалол Қосимов: "Ўйинни ташлаб юбормай, охиригача курашганимиз мени қувонтирди" 07 мая, 23:03 28
  • Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик" 07 мая, 22:44 56
  • Куба президенти ҳарбий парадда иштирок этиш учун Москвага келди 07 мая, 22:16 48
  • Машҳур ёзувчи Стивен Кинг Путин ва Зеленскийга ўзаро муштлашишни таклиф қилди 07 мая, 21:55 72
  • Америкаликларнинг 60 фоиздан ортиғи АҚШ президентининг иқтисодий ислоҳотларидан норози бўлмоқда 07 мая, 21:30 34
  • Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди 07 мая, 21:11 75
  • Турк дунёсининг умумий алифбоси 2026 йилгача шаклланиши мумкин 07 мая, 21:01 52
  • Фуқаро фойдасига 130 миллион сўм ундирилди 07 мая, 20:45 18
  • Суперлига. "Пахтакор" 7 та гол урилган ўйинда "Металлург"ни мағлуб этди 07 мая, 20:32 47
  • Хотира – абадий, қадр – муқаддас! 07 мая, 20:23 21
  • Бўлимлар