«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 08 2024, 07:44
ЎЗO‘Z

Москва Марказий Осиёга АҚШ қўшинлари жойлаштирилишига қарши

17 окт, 07:00 1 863 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Москва Марказий Осиёга АҚШ қўшинлари жойлаштирилишига қарши Марказий Осиёга хорижий ҳарбий базаларни жойлаштиришнинг хатари ҳар қандай фойдани босиб кетади ва Афғонистондаги йирик инфратузилма лойиҳаларига нуқта қўяди. РИА “Новости”нинг хабар беришича, Россия Ташқи ишлар вазирлиги МДҲ давлатлари департаменти учинчи директори Александр Стерник ана шундай фикр билдирди.

Чет эл ҳарбий базасининг хатари ҳар қандай фойдани босиб кетади. Кейин Афғонистонда газ қувурлари, электр узатиш линиялари, транспорт йўлаклари билан боғлиқ йирик лойиҳаларга чек қўйишимиз керак бўлади”, – деди у.

Стерникнинг айтишича, Марказий Осиё давлатларига АҚШ ҳарбий базаларининг жойлаштирилиши “Толибон”нинг ушбу мамлакатларга ҳужумига туртки бериши мумкин.

Биз терроризмга қарши ҳаракатлар баҳонасида ҳарбий ва разведка базаларини жойлаштириш мақсадида иттифоқчиларимизга кўрсатилаётган босимни ўта хавфли деб ҳисоблаймиз, – деди Стерник. – Бу ҳам Марказий Осиё давлатлари учун, ҳам Россия, Хитой ва Эрон учун мутлақо қабул қилиниши мумкин эмас, чунки биз Марказий Осиёда бундай базаларнинг жойлаштирилиши қандай вазифаларни ҳал қилишини тушунамиз”.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Politico нашри Пентагон расмийлари шу ойда Ўзбекистонда АҚШнинг аксилтеррор кучларини жойлаштириш имкониятларини муҳокама қилиши ҳақида хабар тарқатган эди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Исроил расмийси: “Исроил урушни тўхтатмайди” 08 мая, 00:13 75
  • Путин тактик ядро қуроли билан машғулот ўтказишни буюрди. Бу нимани англатади? 07 мая, 23:49 157
  • Куба президенти ҳарбий парадда иштирок этиш учун Москвага келди 07 мая, 22:16 113
  • Машҳур ёзувчи Стивен Кинг Путин ва Зеленскийга ўзаро муштлашишни таклиф қилди 07 мая, 21:55 144
  • Америкаликларнинг 60 фоиздан ортиғи АҚШ президентининг иқтисодий ислоҳотларидан норози бўлмоқда 07 мая, 21:30 61
  • Турк дунёсининг умумий алифбоси 2026 йилгача шаклланиши мумкин 07 мая, 21:01 86
  • Сўнгги янгиликлар
  • Исроил расмийси: “Исроил урушни тўхтатмайди” 08 мая, 00:13 75
  • Путин тактик ядро қуроли билан машғулот ўтказишни буюрди. Бу нимани англатади? 07 мая, 23:49 157
  • Apple янги iPad Air ва iPad Pro тақдимотини ўтказди 07 мая, 23:25 28
  • Миржалол Қосимов: "Ўйинни ташлаб юбормай, охиригача курашганимиз мени қувонтирди" 07 мая, 23:03 59
  • Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик" 07 мая, 22:44 109
  • Куба президенти ҳарбий парадда иштирок этиш учун Москвага келди 07 мая, 22:16 113
  • Машҳур ёзувчи Стивен Кинг Путин ва Зеленскийга ўзаро муштлашишни таклиф қилди 07 мая, 21:55 143
  • Америкаликларнинг 60 фоиздан ортиғи АҚШ президентининг иқтисодий ислоҳотларидан норози бўлмоқда 07 мая, 21:30 61
  • Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди 07 мая, 21:11 102
  • Турк дунёсининг умумий алифбоси 2026 йилгача шаклланиши мумкин 07 мая, 21:01 86
  • Фуқаро фойдасига 130 миллион сўм ундирилди 07 мая, 20:45 35
  • Суперлига. "Пахтакор" 7 та гол урилган ўйинда "Металлург"ни мағлуб этди 07 мая, 20:32 68
  • Бўлимлар