«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 07 2024, 11:31
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев Покистонда юз берган зилзила муносабати билан ҳамдардлик билдирди

08 окт, 15:20 1 579 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев Покистонда юз берган зилзила муносабати билан ҳамдардлик билдирди Фото: Reuters
Шавкат Мирзиёев Покистоннинг Балужистон вилоятида рўй берган кучли зилзила оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан мамлакат президенти Ориф Алвий ва бош вазири Имрон Хонга ҳамдардлик билдирди, деб хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов.

Эслатиб ўтамиз, Покистоннинг Балужистон вилоятида 7 октябрь куни 5,9 магнитудали зилзила юз берганди. Оқибатда камида 20 киши ҳалок бўлгани, жароҳатланганлар сони 300 кишига етгани маълум қилинган.

The News хабарига кўра, зилзила Кветта, Сиби, Харнай, Пишин, Килла Сайфулла ва бошқа шаҳарларга таъсир қилган. Маҳаллий сейсмологик марказ маълумотларига кўра, зилзила эпицентри Харнайдан унчалик узоқ бўлмаган, шунинг учун шаҳар энг жиддий зарар кўрган, энг кўп қурбонлар ҳам шу ерда қайд этилган.

Харнай комиссари ўринбосарининг айтишича, шаҳарда 50 дан ортиқ одам жароҳат олган. Унинг сўзларига кўра, айримлар оғир аҳволда касалхоналарга ётқизилган. Расмийлар қурбонлар сони ортишидан хавотирда.

Ҳукумат вакилига кўра, Харнайдаги баъзи бинолар вайрон бўлган, одамлар вайроналар остида қолган бўлиши мумкин. Шаҳарни электр энергияси билан таъминлаш узилиб қолган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • АҚШ Конгресси Украинага қўшин юбориш шартини айтди 07 мая, 11:00 1
  • АҚШ Путинни Россия президенти сифатида тан оладими? 07 мая, 10:35 1
  • Германия канцлери Ригада: Россиянинг ҳисоб-китоблари ўзини оқламади 07 мая, 08:57 50
  • Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди 07 мая, 08:10 49
  • Хитой, Франция ва Европа Иттифоқи етакчилари Исроилдан Ғазода ўт очишни тўхтатишни талаб қилди 07 мая, 07:25 25
  • Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди 07 мая, 06:58 48
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШ Конгресси Украинага қўшин юбориш шартини айтди 07 мая, 11:00 0
  • АҚШ Путинни Россия президенти сифатида тан оладими? 07 мая, 10:35 1
  • Килиан Мбаппе Усейн Болт билан пойга қилиш истаги ҳақида фикр билдирди 07 мая, 10:09 0
  • Ҳар куни макарон истеъмол қилинса организмда қандай ўзгаришлар рўй беради? 07 мая, 09:44 5
  • 3 минг нафар ўзбекистонлик Кореяга автомобилсозлик йўналишида ишга юборилиши мумкин 07 мая, 09:23 8
  • Германия канцлери Ригада: Россиянинг ҳисоб-китоблари ўзини оқламади 07 мая, 08:57 50
  • Хотирани кучайтирадиган ва мия фаолиятини яхшилайдиган маҳсулотлар 07 мая, 08:30 20
  • Сирдарёдаги мактабда ўқувчилар клип томоша қилди, синф раҳбари ва директор ишдан олинди 07 мая, 08:15 64
  • Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди 07 мая, 08:10 49
  • Хитой, Франция ва Европа Иттифоқи етакчилари Исроилдан Ғазода ўт очишни тўхтатишни талаб қилди 07 мая, 07:25 25
  • Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди 07 мая, 06:58 48
  • ҲАМАС Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича таклифни қабул қилди 07 мая, 06:30 88
  • Бўлимлар