«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 16:55
ЎЗO‘Z

Украина президентининг ёрдамчисига суиқасд уюштирилди

22 сен, 16:05 1 446 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Украина президентининг ёрдамчисига суиқасд уюштирилди Сергий Шефирнинг машинаси
Фото: Facebook

Украинада номаълум шахслар мамлакат президенти Владимир Зеленскийнинг биринчи ёрдамчиси Сергий Шефирга суиқасд уюштирди. Бу ҳақда манбасига таяниб, «Strana.ua» нашри хабар берди. Шефир жароҳат олмаган, лекин ҳайдовчиси яраланган. Украина Ички ишлар вазирлиги президент ёрдамчисининг машинаси ўққа тутилганини тасдиқлади.

«Шефирга қарата ўқ узилган. Ҳайдовчига учта ўқ теккан. Ҳозир у оғир аҳволда реанимацияда. Шефир соғ-омон, яраланмаган», — деди «Strana.ua» манбаси. Миллий полиция жиноятчиларни қидириш учун махсус «Сирена» операциясини олиб бормоқда.

Қайд этилишича, суиқасд Киев вилоятининг Лесники қишлоғи яқинида содир этилган. Украина ИИВ маълумотларига кўра, машинага ўндан ортиқ ўқ келиб теккан. Ҳайдовчи жароҳат олган.

Украина бош прокурори қасддан одам ўлдириш моддаси бўйича иш очилганини айтди.

Украина президенти девони бу ҳодисани жамоанинг асосий аъзосига суиқасд қилиш деб атади. «Шубҳасиз, жамоанинг асосий аъзосини намойишкорона ўлдиришга уриниб, автомат қурол ёрдамида очиқчасига, қасддан ва ўта зўравонлик билан қилинган ҳужумни бошқача таърифлашнинг иложи йўқ»,— деди девонхона раҳбарининг маслаҳатчиси Михаил Подоляк.

Подоляк ҳужумни Зеленскийнинг «фаол сиёсатига қарши тажовузкор ва ҳатто жанговар кампания» билан боғлади. У Украина ҳукумати мамлакатнинг «ташқи рақиблари» учун ишлайдиган «панадаги олигархлар» ҳамда сиёсий ва молиявий гуруҳларга қарши курашаётганини эслатиб ўтди. Бу кураш эса бундай элементларнинг «қулай яшашига бевосита таҳдиддир», дейди президент девони раҳбари вакили.

Сергий Шефир 2019 йил 25 майдан буён Украина президентининг биринчи ёрдамчиси лавозимини эгаллаб келмоқда. Сиёсатга киришдан олдин у Зеленский билан телевизион лойиҳаларда яқиндан ишлаган. Шефир «КВН»нинг «Квартал-95» жамоаси асосида ташкил этилган «Квартал-95» студиясининг асосчиларидан бири. Зеленский ўша «КВН» жамоасида ўйнарди, у жамоа сардори бўлган. Укаси Борис билан биргаликда Сергий Шефир «Квартал-95» учун матнларни ёзиб берар, шунингдек, Украинанинг бошқа «КВН» жамоаларидаги ташкилотчилик ишларида қатнашарди.

Украина матбуоти хабарларига кўра, Шефир омма эътиборидаги шахс бўлмагани сабабли Владимир Зеленскийнинг кундалик ишлари, йирик бизнес билан алоқалар ва энергия масалаларини ҳал қилиш учун жавобгардир.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Украинада ОИВ ва саратон касаллигига чалинган беморлар армияга чақирилади 04 мая, 16:10 2
  • Фаластин тарафдорлари намойишлари бутун дунё университетларини қамраб олмоқда 04 мая, 15:45 2
  • Украинада сафарбарлик тўғрисидаги янги қонуннинг бир қисми кучга кирди 04 мая, 15:21 8
  • Россиялик Винник АҚШда пул ювиш бўйича айбини тан олди 04 мая, 13:43 42
  • Ғазо ҳимоясидаги олийгоҳлар ёхуд АҚШда "талабалар баҳори" 04 мая, 13:18 50
  • Тбилисида номаълум шахслар намойишчиларга ҳужум қилди 04 мая, 11:37 77
  • Сўнгги янгиликлар
  • Фаластин тарафдорлари намойишлари бутун дунё университетларини қамраб олмоқда 04 мая, 15:45 2
  • Украинада сафарбарлик тўғрисидаги янги қонуннинг бир қисми кучга кирди 04 мая, 15:21 7
  • Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? 04 мая, 14:54 16
  • Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди" 04 мая, 14:35 36
  • Организмда гормонлар билан боғлиқ муаммо борлигини билдирадиган симптомлар 04 мая, 14:10 12
  • Россиялик Винник АҚШда пул ювиш бўйича айбини тан олди 04 мая, 13:43 42
  • Ғазо ҳимоясидаги олийгоҳлар ёхуд АҚШда "талабалар баҳори" 04 мая, 13:18 49
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 34
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 30
  • Мессининг келиши "Интер Майами" бюджетига қандай таъсир қилди? 04 мая, 11:50 89
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 82
  • "Манчестер Сити" футболчиси Гвардиола ҳақида бор ҳақиқатларни айтди 04 мая, 11:41 126
  • Бўлимлар