«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 18:29
ЎЗO‘Z

Олимлар юрак ҳолатини яхшиловчи йўлни маълум қилдилар

22 сен, 10:09 2 344 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Олимлар юрак ҳолатини яхшиловчи йўлни маълум қилдилар Америкалик олимлар, тахминан бир йил давомида бадантарбия билан шуғулланиш юрак етишмовчилигининг дастлабки белгилари бўлган одамларда юрак мушагининг эластиклигини сақлашга ёки ҳатто яхшилашга ёрдам беришини аниқладилар. Бу ҳақда Circulation журналида чоп этилган мақолага асосланиб Lenta.ru маълум қилмоқда.

Тадқиқотчилар концентрацияли юрак етишмовчилигига эътибор қаратдилар. Ушбу касаллик билан АҚШда тахминан уч миллион киши азият чекади. Бу касалликни деярли даволашнинг имкони йўқ ва жисмоний машқлар пайтида юрак мушакларининг қаттиқлашуви ва юрак ичидаги юқори босим билан тавсифланади. Натижада чарчаш, ўпка ва оёқларда ортиқча суюқлик йиғилиши ҳамда нафас қисилишига олиб келади.

Олдинги тадқиқотларда фақат ёшларнинг юрак эластиклигини сезиларли даражада яхшилаш учун узоқ муддатли бадан тарбия биан шуғулланиш ҳақида тавсиялар келтирилган.

Янги тадқиқотда гарчи уларда нафас қисилиши каби аломатлар бўлмаса ҳам, юрак етишмовчилиги билан боғлиқ юрак мушагининг бироз қалинлашиши ва қон биомаркерларининг кўпайиши кузатилган 31 киши иштирок этган.

Ўн битта назорат субъектига ҳафтада уч марта йога ва куч-қувват машқлари дастури берилган. Қолганларга индивидуал равишда машқлар режими тайинланган: пиёда, велосипедда ёки сузиш ҳаракатлари. Кейинчалик, иштирокчилар ҳафтасига камида икки марта, минимум 30 дақиқа давомида интенсив аэробик машғулотларни ўтказишни бошлаганлар. Бундан ташқари, ҳафтасига 2-3 марта ўртача интенсивликдаги машқлар ва соғломлаштирувчи машғулотлар ўтказилди.

Бир йил ўтгач, кучли жисмоний машқлар билан шуғулланган одамлар юракнинг қаттиқлиги ва кардиореспиратуар жисмоний ҳолатининг физиологик ва статистик жиҳатдан яхшиланганлигини кўрсатганлар. Аммо, ҳозирча, олимлар жисмоний машқлар юрак етишмовчилигини даволай оладими ёки йўқлигини аниқ аниқлай олмайдилар, бу эса узоқроқ тадқиқотларни талаб қилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Халқаро молия бозори шарҳи: олтин ва нефт арзонлашди 05 мая, 18:15 0
  • Тарихдаги энг машҳур икки томонлама жосуслар 05 мая, 17:20 29
  • Трамп Украинадаги можарога барҳам бериш учун “махфий” режа ишлаб чиқди 05 мая, 16:30 25
  • Байденнинг маслаҳатчиси: АҚШнинг Украинага ёрдами Россияни тўхтата олмайди 05 мая, 15:48 86
  • 2024 йил ёзида Украинадаги уруш ва Россиянинг юриши қандай бўлади? 05 мая, 14:55 159
  • Макронни Россия ракеталари қўрқитиб юборди 05 мая, 14:31 297
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон халқаро инвестиция форумида қандай келишувларга эришди? 05 мая, 17:50 0
  • Тарихдаги энг машҳур икки томонлама жосуслар 05 мая, 17:20 29
  • Президент ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар билан танишди 05 мая, 16:54 10
  • Трамп Украинадаги можарога барҳам бериш учун “махфий” режа ишлаб чиқди 05 мая, 16:30 25
  • Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача қанча йўловчи ташилаётгани маълум қилинди 05 мая, 16:11 15
  • Байденнинг маслаҳатчиси: АҚШнинг Украинага ёрдами Россияни тўхтата олмайди 05 мая, 15:48 86
  • Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди 05 мая, 15:25 28
  • 2024 йил ёзида Украинадаги уруш ва Россиянинг юриши қандай бўлади? 05 мая, 14:55 159
  • Макронни Россия ракеталари қўрқитиб юборди 05 мая, 14:31 297
  • Ўзбекистон U-23 терма жамоаси гуруҳ босқичидаги 2 ўйинини “ПСЖ” стадионида ўтказади 05 мая, 14:13 73
  • Тайсон Фьюри Олександр Усикка қарши жанг учун Ар-Риёдга етиб борди 05 мая, 13:49 44
  • Голливудда ҳам машҳур бўлган ҳинд актрисалари (фото) 05 мая, 13:23 60
  • Бўлимлар