«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2024, 09:04
ЎЗO‘Z

Олимлар COVID-19 га қарши ўта кучли иммунитет ҳосил қилиш йўлини аниқлади

21 сен, 19:27 3 771 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Олимлар COVID-19 га қарши ўта кучли иммунитет ҳосил қилиш йўлини аниқлади Фото: «РБК»
Агар COVID-19 дан тузалган одам коронавирусга қарши вакцина олса, унда инфекциянинг янги штаммларига қарши янада самаралироқ бўлган «мослашувчан» антитаналар ишлаб чиқилиши мумкин. Бу ҳақда АҚШнинг Рокфеллер университети олимлари тадқиқотига таяниб, The Telegraph газетаси ёзди. Тадқиқотнинг дастлабки нашри август ойида чиқарилган, эндиликда олимлар ўз ишлари ҳақида газетага изоҳ берган.

Тадқиқот муаллифларининг изоҳига кўра, Pfizer ёки Moderna вакцинасининг икки дозаси COVID-19 дан тузалган организмни катта миқдордаги «мослашувчан» антитаналар ишлаб чиқаришга ундайди. Бундай иммунитетни мутахассислар «ақл бовар қилмас» ёки «гибрид» деб атайди.

«Бу одамларда вакцинага нисбатан ажойиб реакция мавжуд. Ўйлашимча, улар вирусга қарши курашиш учун энг яхши ҳолатда бўлади», — деди университет вирусологи Теодор Хациоанну.

Бундай беморларда аниқланган антитаналар коронавируснинг олтита мутациясига, шу жумладан дельта ва бета вариантларга қарши самарадорлик кўрсатган. Улар, шунингдек, лабораторияда махсус яратилган ва бир вақтнинг ўзида бир нечта штаммларни бирлаштирган мутацияга дош бера олган. Фақатгина COVID-19 билан касалланган ёки унга қарши эмланганларнинг антитаналари бундай инфекцияга дош беролмаганди.

Ушбу тадқиқот натижаси нега COVID-19 га қарши эмланган одамлар ҳам касалликни юқтириб олади, деган саволга жавоб бўлиши мумкин, деб ёзади The Telegraph.

Август ойида АҚШ федерал соғлиқни сақлаш агентлиги бўлган Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази (CDC), ўз тадқиқотлари ҳисоботини эълон қилганди. Тадқиқотда инфекцияга чалингандан кейин COVID-19 вакцинасини олган Кентукки аҳолисининг касалликка қайта чалиниш эҳтимоли, эмланган аммо илгари касал бўлмаган одамларга қараганда 2,3 баравар кам бўлиб чиққан.

«Далиллар шуни кўрсатадики, SARS-CoV-2 инфекциясига чалинган одамларни тўлиқ эмлаш қайта касалланишдан қўшимча ҳимоя қилади», — дейилади ҳисоботда.

Ўз навбатида, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ҳам барчага, хоҳ у коронавирус билан касалланган бўлсин, хоҳ йўқ, инфекцияга қарши эмланишни тавсия қилмоқда.

Айрим мамлакатларда ҳукумат касалликдан тузалганларга битта доза билан эмланишни тавсия қилмоқда. Европа Касалликларни олдини олиш ва назорат қилиш марказига (ECDC) кўра, Европа Иттифоқининг тўққиз мамлакати COVID-19 билан касалланганларга битта инъекция билан чекланишни тавсия қилмоқда, бундай ёндашув, хусусан, Франция, шунингдек, Италия ва Германия томонидан таклиф қилинган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • АҚШ Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатди 06 мая, 00:30 140
  • Испания ва Аргентина ўртасида дипломатик можаро юзага келди 05 мая, 23:50 127
  • Польша ташқи ишлар вазири: “Хитой Путинни урушни тўхтатишга мажбурлаши мумкин” 05 мая, 22:40 124
  • Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди 05 мая, 21:53 95
  • Нетаньяху: “Исроил гаровга олинганлар эвазига ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга тайёр” 05 мая, 20:43 122
  • Украинада урушнинг 801-куни: Одессадаги ёнғинлар ва Часив Яр атрофида жанг қилаётган «Вампир» 05 мая, 19:13 301
  • Сўнгги янгиликлар
  • АПЛ. “Ливерпуль” 6 та гол урилган ўйинда “Тоттенҳэм”ни мағлуб этди 06 мая, 08:26 0
  • Японияда тиш ўстирувчи дунёдаги биринчи дори синовдан ўтказилади 06 мая, 08:21 0
  • Бекхэм Роналдуни “Интер Майами”га олиб келиш бўйича иш бошлади 06 мая, 06:00 36
  • АҚШ Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатди 06 мая, 00:30 140
  • Сурхондарёда Telegram орқали арзон маҳсулот сотишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 06 мая, 00:12 25
  • Испания ва Аргентина ўртасида дипломатик можаро юзага келди 05 мая, 23:50 127
  • Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор" 05 мая, 23:34 47
  • Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди" 05 мая, 23:20 39
  • Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак" 05 мая, 23:05 130
  • Польша ташқи ишлар вазири: “Хитой Путинни урушни тўхтатишга мажбурлаши мумкин” 05 мая, 22:40 124
  • Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди 05 мая, 22:18 43
  • Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди 05 мая, 21:53 95
  • Бўлимлар