«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 10:50
ЎЗO‘Z

Ашхободда шорти кийиш тақиқлангани хабар берилди

16 сен, 21:40 2 567 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ашхободда шорти кийиш тақиқлангани хабар берилди Фото: «Advantour.com»
Туркманистон пойтахти Ашхободда полициячилар кўчаларда шорти кийиб юрган одамларни тўхтатиб, улардан бошқа кийим кийиб олишни талаб қилмоқда, баъзи ҳолларда уларга жарима ҳам тўлатилмоқда. Бу ҳақда Azatlyk Radiosy ва Тurkmen news хабар берган.

Маълумотларга кўра, бундай ҳолатлар шаҳарнинг бош кўчаларида ва айрим муассасаларда юз бермоқда. Масалан, Туркманистон-Туркия банкига ташриф буюрган мижоздан эшик олдида навбатчилик қилаётган полициячи бошқа кийим кийиб келишни талаб қилган. Банк ходимининг мижозни киритиш илтимосини ҳам инобатга олмаган ва навбатда турган бошқа фуқароларни ҳам пойтахтнинг жамоатчилик жойларига шорти ёки шиппакда келиш энди тақиқлангани ҳақида огоҳлантирган.

Шунингдек, истироҳат боғида шорти кийиб сайр қилаётган ўспириндан 25 манат (қарийб 15 доллар) жарима ундирилиб, кийимини алмаштириб келиш учун уйига жўнатиб юборилган.

«Эҳтимол, Туркманистонда янги қоида киритилиб, унинг ёрдамида ҳукумат вақти-вақти билан фуқароларнинг ташқи кўринишини тартибга солишга уринилмоқда», — дейилади хабарда.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда ҳам жамоат жойларида шортида юриш маъқулланмаган ҳолатлар ҳақида ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари маълум қилган. Чунончи, Facebook’даги «Potrebitel.uz» гуруҳи фойдаланувчиларидан бири шорти кийгани учун Тошкентдаги тиббиёт муассасаларидан бирига киритилмаганидан шикоят қилган. Яна бир ҳолат Шаҳрисабзда кузатилган: шорти кийган эр-хотин ҳайвонот боғига қўйилмаган.

Туркманистонда яна нималар тақиқланган?
Мамлакатда 40 ёшдан кичик эркакларнинг соқол ўстириши ҳам ёзилмаган қоидалар билан тақиқланган. Ушбу тақиқ анча вақтдан буён амал қилиб келади. Вақти-вақти билан полициячилар кўчаларда соқол қўйган ёшларни тўхтатиб, бўлинмага олиб кетади ва соқолини олиб ташлашни талаб қилади. Баъзи маълумотларга кўра, улар дўппосланиши ва таҳқирланиши ҳам мумкин.

Бундан ташқари, давлат муассасаларида ишлайдиган аёллар сочини оч рангга бўяши, тирноқ ўстириши ва бўяши, киприк ўстириши, тилла тақинчоқлар тақиши мумкин эмас. Шундай талаблардан кейин божхона хизмати чегарада сочни очартирувчи воситалар ва оч рангли бўёқларни ушлаб қола бошлади. Ўқитувчи аёллардан миллий дресс-код талаб қилинади.

Шунингдек, Туркманистонда татуировка салонлари ҳам ёпиб ташланган. Хабарларга кўра, полициячилар танасида татуировка бўлган одамларни қўлга олиб, бўлимга олиб кетган ва уни қаерда чиздиргани ҳақида сўроқ қилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тожикистон ўз фуқароларини «ўта зарурат бўлмаса» Россияга бормасликка чақирди 28 апр, 08:41 40
  • АҚШ Украинага Patriot ҳаво-мудофаа тизимларининг янги тўпламини етказиб беради 28 апр, 06:00 49
  • Украина урушидаги вазият: АҚШнинг ёрдами кечикмадими? 28 апр, 00:30 267
  • Истанбулда кучли зилзила юз бериши айтилди 27 апр, 23:44 144
  • Глобал Жануб кимники? 27 апр, 23:41 205
  • АҚШ 13 миллиард долларга янги «Қиёмат куни самолёти»ни қуради 27 апр, 23:38 177
  • Сўнгги янгиликлар
  • Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди 28 апр, 09:34 7
  • Мурзоев: "Қайсидир маънода барибир Индонезия қулайроқ рақиб, биз мусобақа фаворитимиз" 28 апр, 08:51 54
  • Тожикистон ўз фуқароларини «ўта зарурат бўлмаса» Россияга бормасликка чақирди 28 апр, 08:41 40
  • Қашқадарёда сифатсиз алкоголь маҳсулотлари муомалага киритилишининг олди олинди 28 апр, 06:34 19
  • АҚШ Украинага Patriot ҳаво-мудофаа тизимларининг янги тўпламини етказиб беради 28 апр, 06:00 49
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 98
  • Украина урушидаги вазият: АҚШнинг ёрдами кечикмадими? 28 апр, 00:30 267
  • Умарали Раҳмоналиев: "Ярим финалга ҳеч қачон кучсиз жамоалар йўл олмайди" 28 апр, 00:00 124
  • Бундеслига. "Байер" 90+6 дақиқада гол уриб яна мағлубиятдан қутулиб қолди! 27 апр, 23:54 70
  • Истанбулда кучли зилзила юз бериши айтилди 27 апр, 23:44 144
  • Глобал Жануб кимники? 27 апр, 23:41 205
  • АҚШ 13 миллиард долларга янги «Қиёмат куни самолёти»ни қуради 27 апр, 23:38 177
  • Бўлимлар